А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова
Тижорат банкининг жалб қилинган ресурслари ва уларни таркиби
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув
2.5. Тижорат банкининг жалб қилинган ресурслари ва уларни таркиби
Банкнинг ресурслари таркибини икки кисмга жалб қилинган ва ўз маблағларига бўлиб ўрганар эканмиз, улар хам ўз вақтида бир неча иқтисодий унсурларда ташкил топганлигини кўрамиз. Булардан, банкнинг ўз маблағлари умумий олганда ўз акцияларини жойлаштириш, шунингдек резервлар шакллантириш, хар ҳил фондлар ташкил этиш, ва тақсимланган фойда хисобига шакллланади. Шунингдек банкларда бошқа номолиявий ташкилотлардан фаркли ўларок, ўз маблағлари билан таъминланганлик озрок бўлади. (Бошқа номолиявий ташкилотларда 50% дан юқори, банкларда эса 10% атрофида) Банк ўз маблағлари таркиби: 1) Акциядорлик капитали (Оддий, Имтиғзли) 2) қўшимча капитал, 3) заҳира капитали (Заҳиралар ва махсус фондлар, девальвация) 4) Тақсимланмаган фойда 5) қайта баҳолаш ортиқчасидан иборат. Жалб қилинган маблағлари банк ресурслари таркибида 50% ва ундан хам кўпроқ улушни ташкил этиши мумкин. Банкларнинг ривожланиш тараққиётида шунинг билан биргаликда анъанавий ва хорижий тажрибалардан келиб чиқган холда жалб қилинган маблағларнинг таркибида уни ташкил этувчи манбааларда бир қатор ўзгаришлар юзага келган, яъни бугунги кунда жалб қилинган маблағлар депозит ва нодепозит манбалар хисобига шаклланмоқда. Аҳоли қўлидаги бўш пул маблағларини банк омонатларига жалб қилиш ҳамда хизматлар тури ва сифатини ошириш масаласи, бугун банкларнинг фаолиятида алоҳида ўрин тутади. Мамлакатимизда тижорат банклари 46 томонидан янги омонатларни амалга киритиш, мижозларга манзур бўлган депозитлар шартини янада такомиллаштириш, омонат шартларини бошқа хизмат (маҳсулот) турлари билан боғлиқ ҳолда ишлаб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Президентимиз Ш.М.Мирзиёев мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида, - “Халқаро молия институтларининг кредитлари, айниқса, лойиҳалар буюртмачилари бўлмиш Республика йўл жамғармаси ва «Ўзкоммунхизмат» агентлиги томонидан самарасиз ишлатилмоқда. Чунки уларнинг фаолиятида тизим, назорат ва масъулият йўқ 28 ” деб таъкидлаб ўтдилар. Юқорида келтирилган ижобий натижалар билан бирга тижорат банкларида ахоли омонатлари билан ишлаш амалиётини ўрганишимиз натижасида тижорат банкларининг тўқнашиши мумкин бўлган муоммолардан бири бу банк ресурсларнинг шакллантириш ва уларни саклаб қолиш бўлиб қолганлигига гувоҳ бўлдик. Тижорат банклари ресурслари макроиктисодий кўрсаткичлар каторига киради ва банкнинг ликвидлигига ва даромадлигигига тўғридан тўғри таъсир кўрсатади. Тижорат банкнинг фаолияти кўрсатиш қамровини оладиган бўлсак улар оладиган фойдалар банк ресурсларини қандай шакллантирганлиги ва қандай шартлар ва турлари бўйича жалб қилганлигига жуда ҳам боғлиқлигини жуда яхши биламиз. Банк ресурcларини шакллантириш жараёни бу фақатгина янги мижозларни банкга жалб қилишнинг ўзи эмас балки банк маблағлари тузилишининг доимий равишда ўзгариб туриши ва таркибидаги пассивларнинг ҳолатига қараб ўз активларини бошқариши ҳам тушунилади. Бунинг учун эса самарали пассивларни бошкариш тизими ёки самарали депозит сиёсатини юритилишини талаб этилади. Мижозлар олдидаги талабни доимий қондириш ҳамда барқарор ҳолатни сақлаб қолиш учун банклар керакли даражада ликвидлик талабларни бажариши керак. Ресурсларнинг чегараланганлиги бу банкларнинг ривожланаётганлигини ва банкнинг мижозларга боғланиб қолишини ҳамда банклар ўртасида мижозлар учун кучли рақобат муҳити юзага келаётганлигини кўрмокдамиз. Шунинг учун банк ресурсларини барқарорлигини таъминлаш учун аниқ стратегик режалар билан асосланган депозит сиёсати юритиши асосида депозит портфелининг диверсификацияланганлиги ҳамда юритилаётган депозит сиёсатининг самаралилигига эришиш лозим. Чунки бугунги шароитда ресурслар жалб қилиш билан биргаликда уларни оптимал тарзда тақсимлаш ва керакли бўлган мақсадларга эришиш, яъни давлат аҳамиятидан ҳам банк ҳамда мижоз манфаатини ҳам кўзлаши 28 Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Т. Ўзбекистон 2017 й. 47 керак. Чунки банклар ўз тўлов қобилиятини сақлаши ёки ликвидлигини сақлаб туриши банк учун ҳам мижоз учун ҳам энг муҳим бўлиб, учинчи томонидан назорат қилувчи муассаларнинг ҳам қарашларини қондиради. Иккинчи тарафдан ликвидлик ҳамда даромадлилик бир бирига нисбатан тескари пропорционалдир. Шуларни ҳисобга олган ҳолда банк жалб қилинаётган манбааларнинг сифатига шу билан биргаликда йўналтирилаётган соҳалар ишончлилигига кучли эътиборни қаратишлари керак. Мамлакатимиз Президентининг «Аҳолининг омонатларини жалб қилиш бўйича республика тижорат банклари ўртасида танлов ўтказиш тўғрисида» ги Қарорига мувофиқ республика тижорат банклари ўртасида ҳар йили аҳоли бўш пул маблағларини банклардаги омонатларга жалб қилиш бўйича танлов ўтказилганини эътироф этишимиз мумкин. Республикамиз тижорат банклари ўртасида аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича ҳар йили танлов ўтказилиши банкларнинг бу йўналишдаги фаолиятини янада жадаллашишига, банк хизматлари сифатининг ошиши ва турларини кенгайишига, жисмоний шахсларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда янги омонат турларининг жорий этилиши ва кўпайишига олиб келмоқда. Шунингдек, танлов аҳолининг бўш пул маблағларини банклардаги омонатларга жалб қилишда тижорат банкларини рағбатлантириш, банкларнинг инвестицион имкониятларини янада кенгайтириш учун ресурс базаларини мустаҳкамлаш, омонатларни жалб этишда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда бу соҳада илғор халқаро тажрибани кенг жорий этишга хизмат қилмоқда. Таъкидлаш жоизки, жисмоний шахсларнинг омонат ҳисобварақларига қўйиладиган маблағлари барча турдаги солиқлардан озод қилинган бўлиб, уларнинг манбалари декларация қилинмайди ҳамда ушбу маблағларни омонатчилар ҳеч қандай чекловларсиз тасарруф этадилар. Шу билан бирга, юқорида таъкидлаганимиздек, фуқароларнинг тижорат банклари депозит ҳисобварақларидаги омонатлари тўла ҳажмда қоплаб берилиши кафолатланган. Буларнинг барчаси банк тизимини янада ривожланишига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Бугун мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган тижорат банклари миллий ҳамда чет эл валютасида чекланмаган миқдорда ва муддатларда 250 дан ортиқ омонат турини аҳолига таклиф этмоқда. Буларнинг барчаси банк тизимини янада ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Бугун мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган тижорат банклари миллий ҳамда чет элвалютасида чекланмаган миқдорда ва муддатларда 250 дан ортиқ омонат турини аҳолига таклиф этмоқда. Download 2.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling