А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
4-расм. Тижорат банклари ресурсларининг шаклланиш жиҳатдан 
таркибий таснифи
24
24
И.Р.Тоймуҳамедов. Банк иши. Ўқув қўлланма, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабиёт жамғармаси. 2005, 
144 б. 
Тижорат банклар ресурслари 
Ўз маблағлари 
Жалб қилинган маблағлар 
Устав капитал 
Резерв капитал 
Тақсимланмаган фойда 
Келгуси давр даромадлари 
Ҳисоб-китоблар тизимидаги ўз 
маблағлари 
Депозитлар 
Олинган банклараро кредитлар 
Бошқа кредиторлар 
Қимматли қоғозлар
эмиссияси 
Ҳисоб-китоблар тизимидан жалб 
қилинган маблағлар 
Талаб қилгунча депозит 
рақамларидаги маблағлар 
НАУ депозит рақамларидаги 
маблағлар 
Супер НАУ депозит рақамларидаги 
маблағлар 
Контокоррент депозит 
рақамларидаги маблағлар 
Овердрафт депозит рақамларидаги 
маблағлар 
АТС депозит рақамларидаги 
маблағлар 
Пул бозори депозит рақамларидаги 
маблағлар 
Муддатли депозит рақамларидаги 
маблағлар 
Жамғарма депозит рақамларидаги 
маблағлар 
Ютуқли депозит рақамларидаги 
маблағлар 
Депозит сертификати ёзилиши мумкин бўлган депозит 
рақамларидаги маблағлар 


40 
Банк ресурсларининг асосий қисмини банк мижозларининг маблағлари 
ташкил қилади. Банк бошқа маблағларини жалб қилиш учун, авваламбор 
меъёрий ҳужжатлар талаблари бўйича банк ўз капиталининг етарлилик 
даражаси миқдорини шакллантириши лозим. 
Бозор муносабатлари шароитида тижорат банкларининг ресурсларини 
ташкил қилиш жараёнида тубдан ўзгаришлар бўлди. Бу ўзгаришларнинг 
бўлишига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади. Булар: 

банклараро кредит бозорида Марказий банкнинг фаол иштирок 
этишининг 
таъминланиши 
ва 
бу 
ўз 
навбатида 
кредит 
рискини 
камайтирганлиги; 

иқтисодиётда нотўловлар муаммосининг мавжудлиги ва кредитнинг 
қайтарилмаслиги 
оқибатида 
тижорат 
банкларининг 
зарар 
кўриш 
имкониятининг ошиши; 

аҳоли қўлидаги омонатларнинг ўсиши; 

корпоратив қимматли қоғозлар бозорининг етарли даражада 
ривожланмаганлиги ва бошқалардир. 
Шундай қилиб, ўз маблағлари ва жалб қилинган ёки сотиб олинган 
маблағлари йиғиндиси таркибий шаклланиш жиҳатдан тижорат банкларининг 
ресурс базасини ташкил қилади.
Ишончлилик даражаси бўйича банкнинг ўз маблағлари ва уларга 
тенглаштирилган маблағларидан кейинги ўринда турувчи жалб қилинган ва қарз 
маблағлари бир қатор объектив ва субъектив омиллар таъсирига боғлиқдир: 

фуқароларнинг омонатлари ва юридик шахсларнинг депозитлари фоиз 
ставкалари миқдори; 

омонат ва депозитларни қабул қилиш, ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисоб 
рақамларини очиш ва уларни юритиш шартлари. 
Нобанк секторидан жалб қилинган маблағлар қаторида ишончлилик 
даражасига кўра депозитлар (асосан муддатли депозитлар) муҳим ўрин тутади, 
таниқли иқтисодчи олима Г.С. Панованинг фикрига кўра: «депозитлар - мижознинг 
банкка маълум бир талаблари борлигини тасдиқловчи ҳисоблар ёки битимлар ва 
шартномаларга асосан мижозларнинг банкларга омонат шаклида қўйган пул 
маблағларидир».

Тижорат банкининг ресурс базасини ташкил қилиниши, таҳлили ва 
бошқарилиши умумий объектив иқтисодий қонунлар ҳамда банк тизимининг 
тизимли ташкил қилинишига асосланади. 
Тижорат банкларининг барча ресурс базасидаги элементрни турли белгилар 
бўйича гуруҳларга ажратиб ўрганиш зарур. Таҳлил мақсадида ва классификациянинг 
асосини бошқаришда тижорат банклари маблағлари қайси субъектга тегишли 
эканлиги ва бу субъектнинг молиявий аҳволи, унга шу маблағлар қайси 
муддатга зарурлиги ёки бошқача қилиб айтганда, уларнинг ликвидлилик
ишончлилик даражаси, шу маблағлар бўйича мавжуд рисклар ва уларнинг 
даражасини аниқлашга ва шу омиллар асосида чора-тадбирларни амалга 
1
Панова Г.С. Кредитная политика коммерческого банка, - М.: 1996 стр. 68 


41 
ошириб банкларнинг ресурс базасини барқарор ушлаб туришга ёрдам беради.
Банк пассивларини иккита катта гурухга бўлинади : 
- Банк капитали ва унга тенглаштирилган моддалар; 
- Жалб қилинган маблағлар, депозит ва нодепозит; 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling