А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


 - жадвал  Тижорат банклари ресурсларининг манбаси бўйича таснифланиши


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

3 - жадвал 
Тижорат банклари ресурсларининг манбаси бўйича таснифланиши
25
Тасниф 
Ресурслар турлари 
Изоҳ 



Манбаи 
Ўз маблағлари 
Низом, қўшимча капитал, захиралар, фойда ва зарарлар ҳисоб 
рақамидаги қолдиқ. 
Жалб қилинган ва 
қарз маблағлари 
Мижозларининг ҳамда вакил - банкларининг жорий, депозит, 
жамғарма ва бошқа ҳисоб рақамларидаги маблағлар;
юридик шахслар томонидан олинган кредитлар 
Маблағлар-
нинг 
кимга 
тегишлилиги 
бўйича 
Банкка тегишли 
Ўз маблағлари: жамғармалар, тақсимланмаган фойда, 
тақсимотдан кейинга жорий даврнинг фойдаси, ўз 
маблағларини кўпайишига таъсир қилувчи харажатларни 
ҳисобга олмаган ҳолда эмиссион даромад. 
Банкка 
тегишли 
бўлмаган 
Банклараро кредит, жалб қилинган депозитлар, махсус 
жамғармалар, корхоналарнинг ҳисоб рақамлардаги вақтинча 
бўш пул маблағлари, банкнинг кредиторлик қарзлари, 
дебиторлар билан ҳисоблашишлар бўйича захиралар. 
Муддатига 
кўра 
Узоқ муддатли 
Ўз маблағлари, ўз маблағларига тенглаштирилган маблағлар 
(талаб қилиб олингунча ҳисобрақамларидаги минимал 
қолдиқлар), узоқ муддатли депозитлар. 
Қиска муддатли 
Қисқа муддатли депозитлар, корхона ва ташкилотларнинг 
талаб қилиб олингунча ҳисоб рақамларидаги минимал 
қолдиқдан ортган маблағлар. 
Қиймати 
Тўловли 
Ўз маблағлари, депозитлар, бошқа юридик шахсларининг 
кредитлари 
Нисбатан тўловсиз 
Талаб қилиб олингунча ҳисоб рақамлари, корхоналарнинг 
ҳисоб рақамлари 
Ишончлилик 
даражасига 
кўра 
Ишончли 
Ўз маблағлари, узоқ муддатли депозитлар, молиявий ёрдам 
Ишончсиз 
Талаб 
қилиб 
олингунча 
депозитлар, 
корхона 
ва 
ташкилотларнинг ҳисоб рақамлари. 
Кўпайиш 
манбаи 
Ўз ички ва ташқи 
маблағлари
Тақсимланмаган фойда. 
Қимматли қоғозларни чиқариш (акция, облигация, векселлар) 
шу жумладан, конвертирланадиган, банк активларини сотиш, 
кўчмас мулкни ижарага бериш. 
Жалб 
қилинган 
ички ва ташки 
қарз маблағлари 
Қимматли қоғозларни конвертация қилиш. 
Юридик шахсларни ҳисоб рақамларини очиш, фуқароларнинг 
омонатлари, юридик шахсларнинг депозитлари, банклараро 
кредитлар. 
Фикримизча банк ресурсларига, банкнинг ўз капитали, қарзга олинган ва 
жалб қилинган маблағлари кириб, улардан банкнинг актив амалиётларини 
25
И.Р.Тоймуҳамедов. Банк иши. Ўқув қўлланма, Ўзбэкистон Ёзувчилар уюшмаси Адабиёт жамғармаси. 2005, 
144 б.. 


42 
амалга оширишда фойдаланилади, яъни маблағларни даромад олиш мақсадида 
сохаларга жойлаштириш тушунилади.
Ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, ҳар бир 
мамлакатнинг миллий иқтисодиёти ривожланишига банклар томонидан 
депозитларга жалб қилинган маблағлар миқдори сезиларли даражада таъсир 
кўрсатади. Жисмоний ва юридик шахсларнинг бўш пул маблағларини 
депозитларга жалб этиш учун аввало, уларга манфаатли фоизлар тўланиши ва 
янги банк хизмати турларини жорий этиш муҳимдир. Ҳозирги кунда банкларда 
аҳоли бўш пул маблағларини депозитларга жалб қилиш энг омилкор 
йўналишлардан бири бўлиб қолмоқда.
Тижорат корхоналарининг бир тури сифатида банк муассасаларининг 
ўзига хос хусусиятлари шундан иборатки, уларнинг ресурслари асосан қарзга 
олинган маблағлар хисобидан ҳосил қилинади. Маблағларни жалб қилишда 
банкларнинг имкониятлари аниқланади: 
- аввалги ихтисослаштирилган давлат банклари базасида ташкил этилган 
тижорат банклари учун жалб қилинган маблағлар хажми банкларнинг хусусий 
капиталидан 25 мартадан ошмаслиги лозим; 
- ёпиқ турдаги акциядорлик жамияти кўринишида барпо этилган банклар 
учун – 20 баробардан ортмаслиги лозим; 
- очиқ турдаги акционер жамияти кўринишда барпо этилган банклар учун 
10 баробардан ортмаслиги лозим. 
Тижорат банклари пассив операцияларининг асосан тўртта шакли 
мавжуд. 
1. Тижорат банклари қимматли қоғозларини муомалага чиқариш йўли 
билан ресурслар йиғиш; 
2. Банк фойдаси ҳисобидан ҳар хил фондлар ташкил қилиш ёки фондлар 
суммасининг ошириш; 
3. Бошқа кредиторларнинг маблағларини жалб қилиш; 
4. Депозит операцияларини амалга ошириш. 
Депозитлар банкларнинг ссуда капиталини ташкил этиб, банк уни истаган 
хўжаликка жойлаштириши мумкин. 
Депозит - лотинча (dеpositum) сўз бўлиб, сақлаш учун топширилган буюм 
маъносини билдиради
26
. Иқтисодиётда эса мижознинг ўз маблағини вақтинча 
фойдаланиш учун банкка топшириши натижасида вужудга келадиган иқтисодий 
муносабат тушунилади. 
Депозитларнинг 
иқтисодий 
мазмуни 
ва 
уларнинг 
мамлакат 
иқтисодиётидаги тутган ўрни депозит амалларини банк ва мижозлар ўртасидаги 
иқтисодий муносабатлар сифатида ифодаланади. Агар, аҳоли бўш пул 
маблағларини банкларда бехавотир сақлаш кафолатлари мавжудлиги ҳамда 
топширилган омонатлар бўйича фоизли даромад олишдан манфаатдор бўлса, 
банклар эса ушбу жалб қилинган маблағлар ҳисобига мижозларга кредитлар 
26
Банковские операции: учебное пособие / кол. авторов ; под ред. О.И. Лаврушина. - М.: КНОРУС, 2007. - 384 
с. 


43 
бериб ёки лизинг, факторинг каби жаҳон амалиётида кенг қўлланиладиган 
хизматларни кўрсатиш орқали фоизли даромадлар олишади.
Нақд пулга нисбатан депозитнинг устунлиги унинг фоиз келтиришидир. 
Депозит фақат омонатчига эмас, балки банкларга ҳам фойдалидир. Улар 
ёрдамида банклар ссуда капиталини яратиш имкониятига эга бўлиб, 
хўжаликнинг хохлаган сохасига қулай шартлар асосида жойлаштириш имконига 
эга бўладилар. Депозит фоизлари билан пул фоизлари ўртасидаги фарқ асосида 
банклар мукофотга эга бўладилар. 
Банкнинг депозит операциялари 4 гурухга бўлинади: 
1 Талаб қилиб олингунча (муддатсиз) депозитлар; 
2 Муддатли депозитлар; 
3 Аҳоли жамғармалари; 
4 Қимматли қоғозлар чиқариш йўли билан маблағларни жалб қилиш. 
Муддатсиз депозитлар – бу мижоз томонидан ўз маблағини хохлаган 
пайтда хеч қандай олдиндан огохлантирмай олиниши мумкин бўлган маблағлар 
тушунилади. 
Муддатли депозитлар – бу банк томонидан маълум бир муддатга жалб 
қилинадиган маблағлардир. Муддатли депозитларда маблағ шартномада 
келтирилган муддатга банкка фойдаланишга топширилади. Бу муддат тугаши 
билан унинг эгаси маблағни қайтариб олиши мумкин. Жалб қилинган 
маблағлар ичида муддатли депозитлар асосий ўринни эгаллайди. 
Жамғарма депозитлари аҳоли пул жамғармаларининг тўпланиши учун 
хизмат қилади. Жамғарма депозитларга пул маблағларини жамғариш ёки 
сақлаш мақсадида шакллантирилган қўйилмалар киради. Уларнинг махсус 
хусусиятли томонлари - сақлашнинг рағбатлантирилиши ва юқори 
даромадлилик даражаси, маълум давр ичида жамғарила бориши кабилар 
ҳисобланади. 
Банкнинг ресурслари таркибини икки кисмга жалб қилинган ва ўз 
маблағларига бўлиб ўрганар эканмиз, улар хам ўз вақтида бир неча иқтисодий 
унсурларда ташкил топганлигини кўрамиз.
Булардан, банкнинг ўз маблағлари умумий олганда ўз акцияларини 
жойлаштириш, шунингдек резервлар шакллантириш, хар ҳил фондлар ташкил 
этиш, ва тақсимланган фойда хисобига шакллланади. Шунингдек банкларда 
бошқа номолиявий ташкилотлардан фаркли ўларок, ўз маблағлари билан 
таъминланганлик озрок бўлади. (Бошқа номолиявий ташкилотларда 50% дан 
юқори, банкларда эса 10% атрофида) 
Банк ўз маблағлари таркиби: 
1) Акциядорлик капитали (Оддий, Имтиғзли) 
2) қўшимча капитал, 
3) заҳира капитали (Заҳиралар ва махсус фондлар, девальвация) 
4) Тақсимланмаган фойда
5) қайта баҳолаш ортиқчасидан иборат. 
Жалб қилинган маблағлари банк ресурслари таркибида 50% ва ундан хам 
кўпроқ улушни ташкил этиши мумкин. Банкларнинг ривожланиш тараққиётида 


44 
шунинг билан биргаликда анъанавий ва хорижий тажрибалардан келиб чиқган 
холда жалб қилинган маблағларнинг таркибида уни ташкил этувчи манбааларда 
бир қатор ўзгаришлар юзага келган, яъни бугунги кунда жалб қилинган 
маблағлар депозит ва нодепозит манбалар хисобига шаклланмоқда.

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling