А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

Назорат учун саволлар. 
1..Тижорат банклари молиявий ресурслар тушунчаси.
2.Тижорат банклари молиявий ресурсларининг таркиби нималардан 
иборат?


48 
2. Тижорат банкларининг ўз ресурслари, уларнинг таркиби ҳақида гапириб 
беринг?
3. Тижорат банки ресурсларини бошқаришнинг асосий концепциялари 
нималарда ифодаланади? 
4.Тижорат банкининг жалб қилинган ресурслари ва уларни таркибини 
тушунтириб беринг?
 
 


49 
3- боб. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КАПИТАЛИНИ БОШҚАРИШ 
 
3.1.Банк капиталини ташкил қилувчи асосий элементларнинг тавсифи.
3.2.Банк капиталининг таркиби ва унинг тузилиши.
3.3.Банк капитали ўрнатиш меъёри ҳажмининг ўлчанилиши ва унинг 
тартибга солиш усули.
3.4.Ўзбекистон 
Республикаси 
тижорат 
банклари 
капиталини 
шакллантиришда Базел талабларининг аҳамияти 
3.5. Банк капиталини кўпайтиришнинг асосий манбалари.
3.6.
Ҳосилавий (дереватив) воситалар. 
 
Таянч иборалар: капитал, банк, биринчи даражали капитал, иккинчи 
даражали капитал, ресурс, актив операция, пассив операция, бошқарув, , омонат, 
жалб қилинган маблағлар, Базел келишувлари, пул маблағлари, ахоли, чакана 
хизмат. 
 
3.1.Банк капиталини ташкил қилувчи асосий элементларнинг 
тавсифи
 
Ўзбекистонда тижорат банклари вужудга келишининг дастлабки 
давридаёқ банк капиталига асосий молиявий манба сифатида катта эътибор 
қаратилди. 
Банк капитали билан банкнинг ўз маблағлари тушунчалари бир хил эмас. 
Банкнинг ўз маблағлари тушунчаси банк капитали тушунчасига қараганда кенг 
маънога эга бўлиб, у ўз ичига банк капиталини ҳам қамраб олади. Мавжуд 
иқтисодий адабиётларнинг қисқа таҳлили шуни кўрсатадики, академик 
О.И.Лаврушиннинг фикрича «Под собственными средствами банка следует 
понимать различные фонды, создаваемые в хозяйственной деятельности, а 
также полученную прибыль по результатом деятельности текущего и прошлых 
лет»
29

Фикримизча, юқорида келтирилган таърифлар аксарият ҳолда бир-
биридан унчалик фарқ қилмайди, яъни юқорида муаллифлар банкнинг ўз 
маблағлари ва банк капиталини айрим бир хил тушунчага эга эканлигини 
кўрсатмоқда. Америкалик иқтисодчилар Крис Дж Барлтон ва Диана Мак 
Нотоннинг фикрича, банк капитали банк фаолиятида юзага келадиган турли 
хил кўзда тутилмаган ҳолатларнинг олдини олиш учун етарли резерв бўлиши 
билан бирга, ўзгарувчан шароитга мослашишда юзага келадиган тўловга 
қобилияцизликни бартараф қилишда ёрдам беради. Шу сабабли улар банк 
капиталига «амортизатор на случай неожиданной аварии»
30
деб таърифлаганлар 
ва банк капиталининг ҳажми ҳар бир мамлакатда банк тизими ҳамда унинг 
иқтисодининг ривожланишига қараб турлича бўлишини таъкидлашган. 
29
«Банковское дело» под редакцией акад О.И.Лаврушина Москва «Финансы и статистика» 1998 г. стр 70 
30
Крис Д.Ж. Барлтрон и Д. Макнотон « Банковские учреждения в развивающихся странах» II том. Всемирный 
банк Вашингтон, ДС. 1992, стр. 101 


50 
Банк капитали бу банк таъсисчилари томонидан қўйилган маблағлар 
бўлиб, у устав капитали ва резерв фондлари, ҳамда тақсимланмаган фойдадан 
иборат. Банкнинг капитали тўғрисида гапирганда, аввалом бор, банк капитали 
унинг таъсисчилари томонидан тўпланган маблағ эканлигига эътибор бериш 
лозим. Турли хил фондлар, тақсимланмаган фойда эса банк фаолияти махсули 
сифатида юзага келиши мумкин ва улар банк капиталининг ўзгаришига, яъни 
ошиб боришига замин яратади. 
Банк капиталининг ташкил топиши ва фаолият кўрсатишга таъсир 
қилувчи яна бир омил – бу инфляция бўлиб, бу жараён банк капитали ва унинг 
кредитлаш жараёнида ўз аксини топади. Банк капиталининг ўсиб бориши 
банкларни бозор иқтисодиётининг етакчи субъекти сифатида фаолият олиб 
боришга олиб келмоқда. Жаҳоннинг барча мамлакатларида банкларнинг 
ликвидлигини ошириш ва мижозлари орасида ишончлилигини мустаҳкамлаш 
мақсадида Марказий Банк томонидан устав капиталининг минимал ҳажми 
ўрнатилади. 
Шу билан бирга, тижорат банки капитали Марказий банк томонидан, 
унинг фаолиятини иқтисодий жиҳатдан баҳолаш ва тегишли операцияларнинг 
амалга оширилишини мақсадга мувофиқ эканлиги ҳақида хулосалар чиқариш 
учун, асосий иқтисодий кўрсаткич бўлиб ҳисобланади.
Тижорат банклари бажараётган барча операциялар бевосита ёки 
билвосита банк капиталининг етарлилиги ва унинг сифатига боғлиқ бўлиб, ҳар 
қандай тижорат банкининг тўловга қобиллигини ва хатардан ҳолилигини 
баҳолашда банк капиталининг етарлилиги асосий омил ҳисобланади. Тижорат 
банкларининг етарли миқдорда банк капиталига эга бўлиши, уларнинг 
ликвидлилигини таъминлашда ва фаолияти давомида дуч келадиган 
хатарлардан зарар кўрмай чиқиб кэтиш имкониятини беради. 
Ўзбекистон тижорат банклари капиталининг етарлилигига қўйиладиган 
асосий талаблар “Тижорат банклари капиталининг етарлилигига қўйиладиган 
талаблар тўғрисида”ги Марказий банкнинг 420-сонли Низомида белгиланган. 
Низом бўйича тижорат банклари капиталининг етарлилигига қўйиладиган 
талаблар халқаро Базел қўмитасининг андозаларида кўзда тутилган талабларга 
мос келади. Базел қўмитасининг андозалари, унга аъзо бўлган ўн иккита 
мамлакат марказий банкларининг вакиллари иштирокида 1988 йилда ишлаб 
чиқилган ва 1993 йилда амалиётга жорий этилган. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling