А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова
Банк капитали ўрнатиш меъёри ҳажмининг ўлчанилиши ва
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув
3.3.Банк капитали ўрнатиш меъёри ҳажмининг ўлчанилиши ва
унинг тартибга солиш усули Ўзбекистон тижорат банклари капитали таркиби ва унинг етарлилига қўйилган талаблар Марказий банкнинг 2013-йил 30-январда тасдиқланган 949- 7-сонли “Тижорат батклари капиталининг етарлилигига қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги низом асосида тартибга солинади. Банк капиталини таҳлил этишда асосий эътиборлардан бири унинг етарлилик даражасини кузатишга қаратилган. Марказий банк томонидан банклар барқарорлигини таъминлаш мақсадида унинг капиталининг етарлилигини белгиловчи нормативлар ўрнатилган. Унинг учта кўрсаткичи мавжуд. Банклар нормал фаолият олиб бориши учун капиталнинг етарлилик даражасини аниқлаш бўйича ўрнатилган коэффициентлар минимал даражада бажарилиши лозим. Тижорат банклари капиталининг етарлилик даражаси қуйидаги коэффициентлар ёрдамида аниқланади. К 1 –умумий капиталнинг етарлилик коэффициент; К 2 –II-даражали капитал етарлилиги; К 3 – Левереж коефициенти. Тижорат банки умумий капиталининг етарлилик коэффициент қуйидагича аниқланади: ТАКУС К 1 = ________ (1 31 ) ТНОАУС Бу ерда: ТАКУС – таваккалчиликка асосланган капиталнинг умумий суммаси,(бу сумма чегирмаларни ҳисобга олган ҳолда I-даражали капитал ва 2- даражали капитал йиғиндисидан иборат). ТНОАУС – таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолда (ёки рискка тортилган) активларнинг умумий суммаси. Бу сумма чегирмалардан кейин таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолда баланс ва балансдан ташқари активлар 31 Sh.Z.Abdullayэva, U.O’.Azizov Bank ishi. T.Moliya 2017 y 190- bэt 56 йиғиндиси сифатида аниқланади. Ушбу кўрсаткич (К 1 )нинг етарлилигига рухсат этилган даражаси мамлакатимизда 0,1 га, яъни 10 фоизга тенг. “Базел” қўмитаси таклифида эса 8 фоиз қилиб белгиланган. Тижорат банки Идаражали капитали етарлилиги даражаси қуйидагича аниқланади: К 2 = II даражали капитал (2) 32 ТНОАУС II даражали капиталнинг (К 2 нинг) етарлилиги 0,05 га ёки 5 фоизга тенг бўлиши лозим. Левереж коэффициент Капиталнинг етарлилик даражаси талаблари билан бир қаторда тижорат банклари левераж коэффициентга ҳам риоя этишлари керак: К 3 = II даражали капитал. Умумий активлар – номоддий активлар. К 3 -- Левереж коэффициент– бу банк жами активларининг капитал билан таъминланганлик даражасини акс эттирувчи кўрсаткич. У биринч II даражали капиталнинг номоддий активлар қиймати, жумладан, гудвиллни чиқариб ташлаган ҳолда умумий активлар суммасига нисбати сифатида аниқланади. К 3 нинг рухсат этилган минимал даражаси 0,06 га ёки 6 фоиз тенг. Ушбу капитал етарлилиги талаблари фақат капитал етарлилигининг энг кам даражаси ва кредит таваккалчилигини акс эттиради. Банкнинг номоддий активларига банкдаги дастурий таъминот, фойдаланиш ҳуқуқи, маркетинг ва техник маълумотлар ва бошқалар киради. Гудвил юқорида таъкидлаганимиздек, барча активларнинг бозор нархи ва барча мажбуриятларнинг бозор нархи ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. Капитал етарлилигини аниқлашда рискка тортилган активларнинг умумий суммасидан фойдаланамиз. Ушбу кўрсаткич банк активларининг қанча миқдори қай даражали рискка асосланганлигини англатади. “Тижорат банклари капитали етарлилигига қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги 949-7-сон низомга мувофиқ баланс активлари риск (таваккалчилик) даражаси бўйича 0, 20, 50, 100 фоизли тўрт гуруҳга бўлинади. Ҳар хил тоифали активлар нисбий таваккалчилиги ўз зиммасига мажбуриятларни қабул қилган шахс тури ва гаров ёки кафолат тавсифига боғлиқ. Масалан, нақд пул 0 фоизли риск (таваккалчилик) даражасига эга бўлса, тижорат кредитлари 100 фоизли риск (таваккалчилик) тоифасига киради. Рискка тортилган активлар умумий суммасини ҳисоблашда ҳар бир актив баланс суммасини унга тегишли риск (таваккалчилик) миқдорига кўпайтириши ва тавакклчилик бўйича аниқланган активлар йиғиндиси орқали топилади. Банклар 2015 – 2019 йилларда соф фойдадан ажратмалар ажратиш орқали қуйида келтирилган кўрсаткичлардан кам бўлмаган миқдорда капитални кўпайтириши лозим. Download 2.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling