А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Банк капиталининг таркиби ва унинг тузилиши


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

 
3.2.Банк капиталининг таркиби ва унинг тузилиши 
 
Банк ўз капитали тушунчасини кенг очиб бериш учун шуни айтиб ўтиш 
керакки, банк назариясида банк ўз маблағи ва ўз капитали тушунчалари фарқ 
қилади. Юқорида таъкидлаб ўтилган «Ўз маблағи» тушунчаси кенг маънога эга 
бўлиб, у банкнинг ички фаолияти жараёнида ташкил топган барча пассивларни 
(банкнинг устав, захира ва бошқа фондлари, банк ташкил қилингандаги 
захираларни, тақсимланмаган фойда ва жорий йил фойдасини) ўз ичига олади.
Банкнинг ўз капитали деганда, банкнинг иқтисодий барқарорлигини 


51 
таъминлашга, кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплашга қаратилган, 
махсус ташкил қилинадиган фонд ва захираларни тушунишимиз керак. Банк 
капиталига устав капитали, захира капитали, таъсис фойдаси, банк ихтиёрида 
қолдирилган ўтган ва жорий йилда тақсимланмаган фойдаси, турли рискларни 
қоплаш учун ташкил қилинган захиралар киради ва у банк фаолиятида муҳим 
функцияларни бажаради.
Банкнинг ўз капитали – ҳисоб-китоб йўли билан аниқланади. У 
иқтисодий маъносига кўра банк капитали функцияларини бажарадиган ўзлик 
маблағларни ичига олади.
Банкнинг ўз капитали – банк вақтинча жалб қилган қарз маблағларидан 
фарқли ўлароқ, бевосита банкнинг ўзига тегишли бўлган маблағлардир. Банк 
капиталининг бошқа корхоналар капиталидан фарқи шундаки, банкнинг ўз 
капитали айланма маблағларининг 10 фоизини, корхоналарда эса у тахминан 
40-50 ва ундан ортиқ фоизни ташкил қилади. 
Банк капиталига банкнинг ўз маблағларининг асосий элементлари 
киради, яъни қонунчиликка мувофиқ ташкил топган асосий фондлар, банк 
фаолиятини таъминлаш мақсадида ички манбалар ҳисобига ташкил топган 
захиралар киради. Улар қуйидаги шартларга жавоб бериши керак. 
­ банк фаолиятининг барқарорлиги; 
­ кредитор ҳуқуқлари бўйича субординацияланганлик; 
­ қайд қилиб ёзилган даромадларнинг йўқлиги. 
Тижорат банклари капиталининг минимал миқдори халқаро Базел 
қўмитасининг талабларига кўра асосий (биринчи даражали)ва қўшимча 
(иккинчи даражали) капиталдан иборат бўлиб, у регулятив капитал деб ҳам 
юритилади.Регулятив капитал – банк фаолиятини бошқариш ва иқтисодий 
меъёрлар ҳисоб-китобини ўтказиш мақсадида ҳисоблаш йўли билан 
аниқланадиган банк капиталидир.
Ўзбекистон Республикаси банклари фаолиятида ҳам регулятив капитал II
даражали капитал ва III даражали капиталдан ташкил топган. Амалиётда II
даражали капитал регулятив капиталнинг 75 фоизини ёки ундан ортиғини 
ташкил этиши лозим. II даражали капитал миқдори II даражали капитал 
миқдоридан ошиб кеца, капиталнинг ошиб кэтган қисми капитал ҳисобига 
олинмайди ёки киритилмайди.
II даражали капитал (регулятив капитални 60 % дан кам бўлмаган қисми) 
таркибига қуйидагилар киради: 
а) тўлиқ тўланган ва муомалага чиқарилган оддий акциялар; 
б)нокумулятив муддатсиз имтиёзли акциялар. Бу акциялар: 

муайян сотиб олиш санаси ва шартларига эга эмас;

эгасининг хоҳишига кўра сотиб олиниши мумкин эмас; 

банк акциядорлари умумий йиғилиши қарорига мувофиқ уларга доир 
дивидендлар тўланмаслиги мумкин; 

улар бўйича ўтган даврдаги олинмаган (нокумулятив) дивидендлар 
тўланмайди; 
д) қўшимча капитал (капиталнинг ортиқча қисми)—оддий ва имтиёзли 


52 
акциялар бозор нархининг уларнинг номинал қийматидан ошиб кетиши;
е) тақсимланмаган фойда: 

капитал захиралар; 

аввалги йиллар тақсимланмаган фойдаси; 

жорий йил зарарлари. 
ф) девалвация захираси. 
г) озчилик акция эгаларининг бирлашган корхоналар акциядорлик ҳисоб 
варақларидаги улуши в.б. 
II даражали капитал қуйидагилардан иборат: 
а) жорий йилдаги соф фойда; 
б) хатарни ҳисобга олган ҳолда, активлар суммасининг 1,25 фоизи ва 
ҳисоб-китоблардан сўнг II даражали 100 фоизли капиталдан ошмаган 
миқдордаги умумий захира; 
д) ҳисоб-китоблардан сўнг II даражали 100 фоизли капиталдан ошмаган 
миқдорда аралаш турдаги мажбуриятлар (акциядорлик ва қарз капитали 
тавсифларини ўз ичига олган воситалар). II даражали капиталга киритилмаган 
аралаш турдаги мажбуриятлар, жумладан, имтиёзли акциялар агарда улар 
қуйидаги шартларга жавоб берсалар, II даражали капиталга киритилиши 
мумкин: 

тўлиқ тўланган бўлиши керак; 

гаров билан таъминланмаган; 

банк тугатилганда уларга доир талаблар банк депозиторлари талаблари 
қондирилганидан сўнг қондирилиши;

акция эгасининг ташаббуси билан ва олдиндан олинган Марказий банк 
рухсатисиз тўланиши мумкин эмас; 

банкнинг ҳар қандай зарарларини қоплаши ва банкни тўловга 
қобилияциз деб эълон қилиш ҳуқуқини бермаслиги; 

агар банк охирги 3 чорак мобайнида фойда олмаган бўлса, эмитент 
хоҳишига кўра ёки оддий ва имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар (фоизлар) 
тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишда ушбу мажбуриятларга доир дивиденд-
лар (фоизлар)ни тўлаш муддати кечиктирилиши мумкинлиги; 
е) субординар қарз, бу банкнинг қарз мажбуриятлари шакли бўлиб, банк 
капиталини аниқлаш мақсадида ҳисоб-китоблардан сўнг II даражали 
капиталнинг 50 фоизидан ошмаслиги керак. II даражали капиталга кирувчи 
субординар қарз тўлаш муддати этиб келгунга қадар, охирги 5 йил давомида 
йилига 20 фоизга камайиб бориши шарт. II даражали капитал таркибига 
кирувчи субординар қарз қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: 

гаров таъминотига эга бўлмаслик;

банк 
тугатилаётганда 
ушбу 
мажбуриятлар 
бўйича 
талаблар 
депозиторлар талаблари қондирилганидан сўнг амалга оширилиши; 

бошланғич тўлов муддати 5 йилдан ортиқ бўлиши; 

банкнинг устав капиталидаги валюта қисмига тенг бўлган валюта 
активларини қайта баҳоланиш ҳисобига ташкил этилган девалвация учун 
захиралар.


53 
Капиталдан 
чегирмалар 
капитал 
етарлилиги 
коэффициентлари 
ҳисоблангунча амалга оширилиши керак. 
II даражали капиталдан чегирмалар номоддий активлар, шу жумладан, 
Гудвиллни ўз ичига олади. “Гудвилл” – харидор томонидан банк сотиб 
олинаётганда, унинг соф активлари қийматидан юқори тўланадиган сумма 
сифатида таърифланади (барча активларнинг бозор нархи ва барча 
мажбуриятларнинг бозор нархи ўртасидаги фарқ гудвиллни ташкил қилади.).
Регулятив капиталдан чегирмалар қуйидагилардан иборат: 

бирлашмаган 
нобанк 
шуъба 
молия 
корхоналари 
капиталига 
инвестициялар, жумладан, бундай корхоналар капиталини ташкил қилувчи 
уларнинг ҳар қандай акциялари ва қарз мажбуриятлари;

бирлашмаган 
нобанк 
номолиявий 
корхоналар 
капиталига 
инвестициялар, жумладан, бундай корхоналар капиталини ташкил этувчи ҳар 
қандай қимматли қоғозлар ва қарз мажбуриятлари; 

бирлашмаган банклар капиталининг ҳар қандай воситаларига 
инвестициялар. 
Банкларнинг резерв капитали ёки резерв фонди фойдадан ажратмалар 
ҳисобига ҳосил бўлади ва у кўзда тутилмаган зарарлар ҳамда қимматли 
қоғозлар курсининг тушиши натижасидаги йўқотишларни қоплаш учун 
мўлжалланган. 
Шунингдек,“Капитал захиралар”тушунчаси – солиқлар ва бошқа 
мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг соф фойда ҳисобига шаклланган 
захираларни англатади. Захиралардан банк фаолиятида вужудга келадиган 
турли зарарларни улар юзага келиши биланоқ ҳеч қандай чеклашларсиз қоплаш 
учун фойдаланилади.
Капитал етарлилигини ҳисоблашда, шунингдек, “Умумий захиралар” 
тушунчаси ҳам ишлатилади ва у банк фаолияти давомида умуман ёки бирор-
бир фаолият тури (кредитлаш, инвестициялаш) натижасида юзага келиши 
мумкин бўлган зарарларни қоплаш (масалан, яхши кредитлар бўйича зарар 
кўриб қолинса) учун, лекин айрим муайян операциялар бўйича зарарларни 
қоплашга мўлжалланмаган захиралар ҳисобланади. 
“Махсус захиралар”- «Субстандарт», «қониқарсиз», «Шубҳали» ва 
«Умидсиз» деб таснифланган кредит ва лизинг операциялари ёки бошқа 
алоҳида муайян активлар бўйича юзага келиши мумкин бўлган зарарларни 
қоплаш учун захира ташкил қилинади.
Тақсимланмаган фойда. Тақсимланмаган фойда – резерв фондига 
ажратмалар ва дивидендлар тўланганидан сўнг қоладиган фойданинг бир 
қисмидир. Бу ҳисобварағи банкнинг бутун фаолияти давомида олган 
фойдасининг тақсимланмаган қисми ҳисобини юритиш учун мўлжалланган. Ўз 
ичига йиллик, соф фойда; бошланғич қийматига нисбатан қайта баҳоланганда 
қўшимча қиймат, ҳисобрақамларни олади. Агар банк молиявий ҳисобот 
якунларига кўра фойда билан чиқса, ушбу ҳисобрақам кредит қолдиқ билан 
ёпилади. 
Бошланғич қийматга нисбатан қайта баҳолангандан қўшимча қиймат 


54 
ҳисобварағи инфляция натижасида банк асосий воситалари қиймати қайта 
баҳоланганда, уларнинг бошланғич ва бозор қийматлар ўртасидаги ижобий 
фарқ, яъни бошланғич баҳосига нисбатан қўшимча қийматининг суммаси акс 
эттирилади . 
Банк капиталининг учта асосий функцияларини ажратиб кўрсатишимиз 
мумкин. Булар: ҳимоя, оперативлик ва тартибга солиш функциялари. 
Банк омонатчилари манфаатларини ҳимоя қилиш банк капиталининг 
асосий функцияси ҳисобланади. Чунки банк активларининг асосий қисми 
омонатчилар ҳисобига ташкил топади. 
Ҳимоя функцияси зарар кўриш хавфи туғилганда актив захиралар 
шакллантириш орқали банкнинг тўлов қобилиятини сақлаб қолиш, мабодо банк 
тугатиладиган бўлса, омонатчиларга компенсация тўлаш имкониятини беради. 
Бу эса, ўз навбатида, банкнинг кейинги фаолият кўрсатишига кенг йўл очиб 
беради. Лекин шуни эътиборга олишимиз керакки, тижорат банклари кўпгина 
корхоналардан фарқли ўлароқ ўзларининг тўловга қобилиятлигини жорий банк 
даромади ҳисобига таъминлайдилар ва фақатгина зарарнинг бир қисми капитал 
ҳисобига қопланиши мумкин. 
Капитал ўзига хос ҳимоя ёстиғи ролини ўйнаб, йирик, кўзда тутилмаган 
харажатлар шароитида банкка ўз операцияларини давом эттириш имкониятини 
беради. Шу каби чиқимларни молиялаштириш учун банкнинг ўз капитали 
ичига кирувчи турли хил захира фондлар мавжуд. Лекин мижозларнинг 
ссудаларни оммавий қайтарилмаслиги юз берганда, зарарни қоплаш учун 
акционерлик капитали бир қисминигина ишлатиш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Банк ўз капиталининг мавжудлиги унинг ишончлиги ва ликвидлилигининг 
биринчи шартидир. 
Банк капиталининг ҳимоя функциясига қараганда, оперативлик 
функцияси иккинчи даражали бўлиб ҳисобланади. У банкнинг ўз маблағларини 
ер, бино, иншоот жиҳозларни қоплаш учун молиявий захираларни 
шакллантиришга ажратишни ўз ичига олади. Бу молиявий ресурслар манбайи 
банк иши фаолиятининг биринчи босқичларида, таъсисчиларнинг биринчи 
навбатдаги харажатларни амалга оширишларида жуда кераклидир. Банк 
ривожланишининг кейинги босқичларида банк капиталининг роли муҳим 
бўлиб, бу маблағларнинг бир қисми тўғри захираларни ташкил қилиш учун 
узоқ муддатли активларга сарфланади. 
Гарчи зарарни қоплашнинг асосий манбаи фойда жамғариш бўлса ҳам 
зарарни қоплаш учун янги акциялар чиқариш ёки узоқ муддатли қарз олиш 
мумкин. 
Банк капитали тартибга солувчи функцияни ҳам бажаради. Банк капитали 
кўрсаткичи ёрдамида банк фаолиятига баҳо бериш ва назорат қилиш мумкин. 
Одатда, банк капиталига унинг минимал миқдори, активлар меъёри ва бошқа 
банк активларини сотиб олиш шартлари бўйича талабларқўйилади. Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банки томонидан ўрнатилган иқтисодий меъёрлар, 
асосан, банкнинг ўз капитали ҳажмидан келиб чиқади. Тартибга солувчи 
функцияга капитални ссуда ва инвестицион операцияларни чегаралаш 


55 
мақсадида ишлатиш ҳам киради. 
Банклар фаолиятида муаммоли кредитларнинг катта миқдори, соф 
зарарлар, активларнинг катта миқдорда ўсиши, фоиз ставкалари бўйича юқори 
даражали таваккалчиликнинг юзага келиши ва бошқа таваккалли ҳолатлар 
банкларнинг капитал миқдорини талаб қилинган миқдорда ушлаб туришни 
тақозо этади. Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 
тўғрисида”ги қонуннинг 52-моддаси ва “Банклар ва банк фаолияти 
тўғрисидаги” қонуннинг 25-моддасига мувофиқ банклардан банк фаолияти, 
иқтисодий вазият ва молиявий аҳволига хос риск(таваккалчилик)ка қараб 
капитал етарлилигининг янада юқори коэффициентлари таъминланишини 
талаб қилиши мумкин.

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling