А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


-расм. Тижорат банклари нодепозит манбалари


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

5-расм. Тижорат банклари нодепозит манбалари 
5-расмда 
кўрсатилган инструментлар банкка ресурсларни жалб 
қилишнинг иккиламчи ёки нодепозит усулига киради, яъни депозит 
сертификатлари чиқариш, облигациялар, банк векселлари ва бошқа қимматли 
коғозлар билан операциялар олиб бориш. Булар депозит манбалардан фарқли 
ўлароқ ўз эгасига яъни маблағ жойлаштирувчига маблағ қўйганлигини 
тасдиқловчи эгалик хуқуқи тўғрисида махсус хужжатлари асосида 
таъминланиши ёки кўзда тутилган шартномалар асосида сотиб олиниши 
мумкин.
Банкларнинг пул бозоридаги маркетинг тадқиқотларини олиб бориш 
билан бирга, ресурлар бозоридаги талаб ва таклиф асосида шаклланган пул 
маблағларини банк омонатларига жалб қилишнинг замонавий усуллари деб 
қарашимиз мумкин. Бу усуллардан бири қимматли коғозлар тоифасига кирувчи 
ёки унинг бир кўриниши бўлган банк депозит сертификатларидир. 
Республикамизда депозит сертификатлар амалда бўлиш қоидалари ва 
бозори шартларини ташкил этиш ва уларнинг муомаласини тартибга солиш 
мақсадида, 
«Ўзбекистон 
Республикаси 
Марказий 
банк 
томонидан 
«Банкларнинг депозит сертификатларини чиқариш, рўйхатга олиш ва 
муомалада бўлиш қоидалари» ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур тартибга асосан 
Республикамизда фаолият юритаётган банклар томонидан юридик ва жисмоний 
шахсларга мўлжалланган ўз депозит сертификатларини чиқариб келинмоқда. 
Банк томонидан чиқарилаётган сертификатлар халқаро амалиётда ва 
бизнинг қонунчиликда белгиланган шартлар бўйича икки турда чиқарилиши 
мумкин:
27
27
«Банк депозит сертификатларининг чиқариш, руйхатга олиш ва муомаласи тартиби» тўғрисида 
Марказий Банк 24.12.1994, № 103, Адлия Вазирлиги, 09.11.1998, № 522 
Нодепозит манбалар 
Қимматли қоғозлар 
Банклараро кредит 
“Репо” 
Облигациялар
Векселлар
Сертифика
т


45 
1. Юридик шахслар учун мўлжалланган – депозит сертификатлари. 
2. Жисмоний шасхлар учун мўлжалланган - жамғарма сертификатлари 
Депозит сертификатлари - бу қимматли коғоз бўлиб, эмитент банк пул 
маблағларининг омонатга қўйилганлиги хақидаги гувохномасидир ва у 
омонатчига ёки унинг хуқуқий ворисининг депозит суммасини ва унга тегишли 
фоизларни белгиланган муддат тугагандан сўнг ёки кўрсатилган шартлар 
бўйича олдиндан олиш хуқуқини тасдиқлайди.
Депозит сертификатлари бир йилгача (сертификат чиқарилиши санасидан 
токи сертификат эгаси сертификат бўйича омонатни талаб қилиш хуқуқини 
олган санагача) бўлган муддатга чиқарилади. Жамғарма сертификатлари эса 3 
йилгача муддатга чиқарилиши мумкин.
Маблағ жалб этишнинг нодепозит усулларидан яна бир тури банклараро 
кредитлар хисобланади. Банклараро кредитлар – Марказий банк ёкивакил 
банкдан қарз олиш заҳираларнинг холатини тузатиш ва ликвидликни сақлаш 
учун маблағларни сафарбар этишнинг «хисоб ойнаси» деб номаланган бир 
усулидир. Заҳираларни баробарлаштириб боришнинг усули кенг йиғилмаган 
бўлсада, бундай қарзлар Марказий банк томонидан назорат қилинади.

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling