А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова
Тижорат банкларини бошқаришни ташкил қилиш асослари
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув
1.4.Тижорат банкларини бошқаришни ташкил қилиш асослари Банклар ва банк тизими барқарорлигини таъминлаш ҳар бир мамлакатда муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Бутунжаҳон банклар фаолиятини назорат қилувчи органлар мамлакат банк тизими барқарорлигини таъминлаш масаласида доимий изланиш олиб бормоқда ва ушбу йўналишда бугун турли янгилик ва инновациялар ишлаб чиқмоқда. Ҳар бир банк учун тижорат банклари ликвидлиги, тўлов қобилияти, барқарорлик ва ишончлилик энг зарур омиллар ҳисобланади. Шундай бўлса-да, турли адабиётлар ва олимлар нуқтаи назарига кўра, ушбу тушунчаларда моҳиятан турли ўхшашликлар мавжуд. Шу боис, айни тушунчаларни турли 21 манбалардан фойдаланган ҳолда тадқиқ этиш мақсадга мувофиқдир. Энг аввало, бизнингча, тижорат банклари ликвидлиги, тўлов қобилияти, барқарорлик ва ишончлиликни қуйидаги расм орқали тўлароқ ифодалаш мумкин. Ликвидлик тижорат банклари фаолиятида энг асосий тушунчалардан биридир. У тижорат банклари ишончлилиги ва барқарорлиги асосини ташкил этади ва банкнинг тўлов қобилияти бўлишига замин яратади. Тижорат банклари мижозлар ва кредиторлар олдида ўз имижини сақлаб қолиши учун, энг аввало, уларнинг ликвидлиги ва тўлов қобилияти мустаҳкам бўлиши лозим. Ликвидлик – банк мажбури¬ятларини керакли вақтда, яъни талаб этилган пайтда бажара олиш қобилияти ҳисобланади. Тўловга қобилиятлилик эса банк мажбуриятларини бажара олиш қобилиятидир1. Агар банк мижозлари олдидаги депозитларни қайтариш вақти этганда бажара олмаса, у вақтинчалик ликвидли бўлмайди, лекин банкка маблағлар келиб тушгач, мажбуриятларни тўлай олади ва ўзининг ликвидлигини тиклайди. Ушбу вазифани банклар ташқи қарз ёки банклараро кредитлар евазига ҳам амалга ошириши мумкин. Банк мажбуриятларини ўз вақтида бажара олмаслиги унинг тўлов қобилиятига таъсир етмайди. Тўловга қобилиятли банк ертами-кечми, ўз мажбуриятларини, албатта, бажаради. Ликвидли банк эса мажбуриятларини ўз муддатида бажарадиган банкдир. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда банк ликвидлигига қуйидагича таъриф бериш мумкин: «Банк ликвидлиги – бу банкнинг жорий ва келажакдаги мажбурият ҳамда тўловлари, кредит бўйича мижозлар талаблари бажарилишини ўз вақтида ва керакли миқдорда, активларни ҳеч қандай зарар кўрмасдан нақд пулларга айлантириши ёки мақбул нархларда ресурс сотиб олиш қобилиятлари йиғиндисидир 4 » Банклар ишончлилиги деганда уларнинг ўз мижозлари олдидаги мажбуриятини, яъни биринчи талаб биланоқ амалга ошириш лаёқатига эга бўлган фаолиятини тушунамиз. Ишончлиликка эришиш учун эса банклар ликвидлик ва тўлов қобилиятига эга бўлиши, барқарорлик лозим. Банк барқарорлиги банклар олдидаги мавжуд барча функцияларни тўлиқ бажариш, демакдир. «Банк тизими барқарорлиги – бу Марказий банк ва тижорат банклари фаолиятини, ўз функцияларини тўлақонли бажара олишларини таъминлаш имконини берадиган даражадаги барқарор ҳолатидир»3. Банк тизими барқарорлигини ҳар қандай шароитда, эришилган даражани сақлаб қолган ҳолда ривожланиш, тараққиёт сари интилиш, деб баҳолаш мақсадга мувофиқдир. Банк тизими барқарорлигини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси пул- кредит сиёсатининг энг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади4. Банклар рентабеллигини ошириб бориш уларнинг барқарорлигини таъминлашда муҳим жиҳатлардан бири ҳисобланади. Шунинг учун тижорат банклари ёки банк тизими активлари рентабеллик (ROA) кўрсаткичларини 4 Саттаров О.Б. Тижорат банклари ликвидлигини бошқариш. Монография. – Т.: Эxtrэmum Prэss, 2010. – 9-бет. 22 доимий таҳлил этиб бориши мақсадга мувофиқдир. Чунки айни кўрсаткич орқали банк рискларини баҳолаш имконияти пайдо бўлади. ROA ни таҳлил этиш натижасида банкларнинг кредит риски, фоиз риски, ликвидлик риски, операцион риск ҳамда банк фойдалилик даражасига таъсир этувчи ҳар қандай рискларни баҳолаш имкони пайдо бўлади. Download 2.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling