А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


-жадвал.  Банклар классификацияси


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

1-жадвал
Банклар классификацияси 
№ 
Синфлар 
Банклар турлари 

Мулкчилик шаклига кура 
Давлат, Акционер, Кооператив, Хусусий, 
Аралаш ва Чет элкапитали иштирокидаги 
банклар 

Ташкилий хуқуқий шаклига 
кура 
Очик акционерлик жамиятлари, Ёпиқ 
акционерлик жамиятлари, Масъулияти 
чекланган жамиятлар 

Функционал белгисига кура 
Эмиссион (бу факат 1 поғона учун), депозит ва 
тижорат 

Операцияларни юритиш
хусусиятларига кура 
Универсал,ихтисослашган 

Тармокларга хизмат 
кўрсатишига кўра 
Кўп тармокли,монотармокли 

Филиаллари мавжудлигига кура 
Филиалли, филиалсиз 

Хизмат кўрсатиш макомига 
кура 
Регионал, халқаро 

Фаолият масштабига кура 
Кичик,ўрта ва йирик 

Ихтисослашувига кура 
Ривожлантириш,муниципиал ва ипотека 
10 
Бир-бирига боғликлик 
даражасига кура 
Бош(головной,она) 
банк,дочерний,асоциациялашган 
11 
Фаолият самарадорлигига кура 
Молиявий кийинчилиги йук банклар, 
Фаолиятида маълум кийинчиликларга эга 
банклар, жиддий молиявий кийинчиликларни 
бошидан кечираётган банклар ва критик 
молиявий холатдаги банклар. 
Банк бошкарув органлари таркибидаги ўзгаришлар улар ўртасидаги ўзаро 
муносабатларга, штат жадвали ўзгаришига, қарор қабул қилувчи шахслар 
компетенциялари тақсимланишига хам таъсир килади. Бу шуни билдирадики, 
банклар реорганизацияси зарур ва фойдали бўлишига қарамасдан, янги 
бошқарув механизмини ишлаб чиқишга кэтадиган вақт ва ҳаражатлар билан 
боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Реорганизация хар куни 
ўтказилмайди. Қайта ташкил этиш чора-тадбирлари бир-бирини давом 
эттирмайди. 
Банк 
стратегияси 
шакллантирилмаганлиги 
(банк 
фалсафаси 
аниқланмаганлиги) банкни бошкариш органлари таркибини кўришда, ходимлар 
меҳнатини ташкиллаштиришда қийинчиликларни келтириб чикаради. Банкнинг 
умумий саволларига жавоб топилмаган бўлса, ижро этувчилар хар кунлик 
жорий (кичик, бир йуналишга тегишли) муаммоларга дуч келаверадилар. 
Амалиётда бу холат хар кунлик бошқарув аппаратини қайта қуришга олиб 
келиши мумкин (банк бошқарувини ёки бошқа ходимларни ўзининг асосий 
профессионал вазифаларини бажаришдан чалғитиш эвазига). 


14 
Банкнинг кучли ва кучсиз томонлари тахлили, шунингдек, банкнинг 
хажми канчалик оптималлиги, унинг хуқуқий шакли фаолияти ютуқларини 
қанчалик таъминлаб бериши, тармоқлари етарли ёки етарли эмаслиги 
(филиаллари, банкоматлар ва х.к) ва хоказоларни бахолашга ёрдам беради. 
Жахон амалиётида SWOT (Strеngth Wеaknеss Opportunity Thrеatеn) деб 
номланадиган бу тахлил тури банкнинг имкониятлари ва рисклари,ташки 
мухит таъсири тахлили билан хам боғланган. Баҳолар асосида банк тижорат 
фаолиятини юритиши учун қаерда шароит борлигини; пул,кредит ва молия 
бозоридаги имкониятларини қайси турдаги мижозларга ва қайси регионларда 
қўллаши мумкинлигини; қайси сохаларда, ўзининг кучли томонларини 
инобатга олган холда, юқори рискка бориши мумкинлигини аниқлаб олиш 
керак бўлади. Аксинча, ўзининг кучсиз томонларини хисобга олиб, стратегия 
тез-тез ўзгариб турадиган, фойда камайиши мумкин бўлган, қўшимча ресурсга 
тез-тез талаб бўладиган, бошқа банк ва нобанк кредит ташкилотлари, суғурта 
ташкилотлари аралашиши мумкин бўлган маълум «зона»ларни ўзича аниқ 
тасаввур қила олиши керак. 
Ташкилий уставда банк бошқаруви ва унинг аъзолари хуқуқ ва 
мажбуриятлари, 
сайлаш 
тартиблари
қоида 
ва 
чекловларга 
шархлар(*шунингдек янги тижорат булимларини, филиалларни, чет элда 
бўлимларни очиш буйича), текширув, ревизиялар, алохида фаолият бўйича 
хисоботларни тайёрлаш тартиблари, шунингдек, персоналга талаблар ва банк 
сирини сақлашга доир талаблар кўрсатилади. 
Назорат жараёнида реструктуризация натижалари баҳоланиши ва эълон 
қилиниб борилиши, реорганизация натижалари тахлил килиб борилиши керак. 
Бу шунингдек, хисоб-китоб сохасини назорат килишни хам ўз ичига олади. 
Бухгалтерия хисоботлари, операцион хисоб-варақларнинг юритилиши, ҳўжалик 
фаолияти тахлили, банк статистикасининг такдим этилиши банк фаолиятидаги 
таркибий ўзгаришлар тугрисида «сигнал» бериб туриши керак. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling