А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув
КИРИШ
Бугунги кунда Республикамизда аҳоли бўш пул маблағларини омонатларга жалб қилиш ва шу асосда ресурс базасини янада кенгайтириш тижорат банклари фаолиятидаги устувор йўналишлардан бири ҳисобланади. Айниқса, бу борада банклар таклиф етаётган депозитлар линейкасини доимий равишда такомиллаштириб бориш ва шартларини мақбуллаштириш омонатлар жозибадорлиги ҳамда оммавийлашувида муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда. Маълумки, тижорат банклари ҳам бошқа ҳўжалик юритувчи субьектлар сингари етарли даражада пул ва бошқа молиявий ресурслар билан таьминланган бўлиши керак. Бу фаолият тижорат банклари томонидан юридик ва жисмоний шахслардан вақтинча бўш пул маблағларини қайтариб беришлилик, тўловлилик хамда муддатлилик шартлари асосида жалб этиш билан боғлиқ фаолиятига асосланади яъни тижорат банкларининг пассив операциялари хисобланади. Банк тизими ривожланишининг истиқболи «барқарор» даражада ривожланишида, аввало, мамлакат иқтисодиётининг жадал суръатлар билан ўсиб бориши, шунингдек, банклар даромадлилигининг ижобий кўрсаткичлари ва активлари сифатининг яхшиланиши, ликвидлик даражасининг барқарорлиги, мижозлар депозитларининг ўсиб бориши, ҳукумат томонидан йирик банкларга йўналтирилаётган сезиларли молиявий ресурслар асосий ижобий омиллар бўлиб хизмат қилади. Тижорат банклари ўз ресурс базасини ошириш ҳисобига мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим тармоқлари ривожига йўналтирилган ислоҳотларда фаол иштирок этиш мақсадида аҳоли учун қулай даромад манбаи бўлган омонатлар турини тобора кенгайтириб бормоқда. Бунда асосий эътибор омонатларнинг жозибадорлигини ошириш ва уларда аҳолининг турли тоифалари эҳтиёжларини инобатга олишга қаратилмоқда. Жумладан, Банк тизимидаги ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун зарур барқарор макроиқтисодий ва қулай инвестицион муҳитни шакллантириш ҳисобланади. Банкларнинг иқтисодиётдаги молиявий воситачилик ролини мустаҳкамлаш билан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ишончли ҳамкорига айланишга еришилади. Шу мақсадда Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуси билан қабул қилинган «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси 1 »да иқтисодиётни ривожлантириш, эркинлаштириш ва тартибга солишнинг долзарб устувор йўналишлари белгилаб берилган. Мамлакатимизда бозор муносабатларининг такомиллашуви ва иқтисодий рақобатнинг чуқурлашуви ҳамда мамлакатлар ўртасида иқтисодий интеграция жараёнларининг тезлашуви тижорат банклари ресурсларини барқарор манбалар ҳисобидан шаклланиши ва уларни самарали мақсадларга жойлаштиришни талаб этмоқда. Буларнинг барчаси тижорат банклари ресурсларини 1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4947-сонли 2017 йил 2 феврал. 9 бошқаришни назарий ва амалий жиҳатдан такомиллаштириш зарурлигини англатади. Бозор муносабатлари шароитида ҳар қандай фаолият ва иқтисодий муносабатларда ижобий натижага эришиш учун самарали бошқаришни йўлга қўйиш жуда муҳимдир. Банклар иқтисодий фанлар тизимининг асосий бўғини бўлган махсус (функционал) иқтисодий фанлар таркибидаги муҳим соҳалардан бири ҳисобланиб, бозор иқтисодиёти шароитида уларнинг фаолияти, шунингдек молиявий ресурслари самарали бошқаришни талаб этади. Тижорат банклари ресурсларини бошқариш масаласи узоқ тарихга эга эмас. Халқаро банк амалиётидан маълумки, 1980 йилларга қадар банкларнинг ликвидлилигини таъминлаш ва фойдасини шакллантириш уларнинг активларини бошқариш орқали амалга оширилганлиги боис, банк ресурсларини бошқаришга эҳтиёж мавжуд бўлмаган. 1980–йилларга келиб банкларда интеграциялашув жараёнининг чуқурлашуви, молиявий ресурсларнинг мамлакатлараро сузиб юрувчанлигига шароитнинг яратилганлиги ва иқтисодиётнинг тобора глобаллашуви банк ликвидлилигини таъминлаш ва зарур миқдорда фойдасини шакллантириш учун фақатгина банк активларини бошқариш кифоя бўлмай қолди. Жаҳон банки етакчи мутахассиси Диана Мак Нотон: «Яқин – яқингача (1980-1990 йиллар назарда тутилмоқда) ривожланаётган мамлакатлар молия бозорларида ресурсларни бошқариш масаласига жиддий эътибор берилмас эди. Ҳозирги кунга келиб, аҳвол кескин равишда ўзгармоқда, ушбу молиявий бозорларда фаолият юритаётган банклар молиявий ресурсларни бошқаришга алоҳида эътибор билан қарашмоқда», –дея таъкидлайди. «Банк фаолиятини бошқаришнинг янги усулларини доимий такомиллаштирмаслиги оқибатида, нафақат ривожланаётган мамлакатлар, балки ривожланган мамлакатлар банклари ҳам иқтисодий инқирозга юз тутиши табиийдир. Мисол тариқасида, 1980 йилларнинг охирида АҚШ ссудо – жамғарма уюшмалари ва тижорат банклари иқтисодий инқирозини келтиришимиз мумкин». Буни XX асрнинг иккинчи ярмида Осиё, Лотин Америка, Ғарбий Европа, Россия молия тизими ҳамда 2008 йил сентябрда АҚШ молия тизимида бўлиб ўтган молиявий-иқтисодий инқирозлар мисолида кўриш мумкин. Биз тижорат банклари нафақат ресурсларни жалб қилади, балки уларни фойдали манбаларга юқори риск асосида жойлаштириш орқали, банкларнинг фаолияти бошқа молиявий муассасалар фаолиятидан фарқ қилишини таъкидламоқчимиз. Айнан, мана шу жараён тижорат банклари ресурсларини самарали бошқариш заруриятини келтириб чиқаради. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling