А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Варрант, унинг моҳияти ва хусусиятлари


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

6.5.Варрант, унинг моҳияти ва хусусиятлари 
 
Варрант (waррaнт) қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини ўзига хос тури 
бўлиб хисобланади. Халқаро амалиётда варрант – белгиланган муддат давомида 
(ёки аник белгиланган санада), аввалдан келишилган нархларда оддий 
акцияларни сотиб олиш хуқуқини берувчи хужжатдир. Варрантнинг 
имзоланиши ва амалга оширилиши уни базис активини ташкил этувчи 
қимматли қоғознинг муомалага чиқарилиши билан узвий боғлиқ. Шуни хам 
таъкидлаш лозимки, варрант активини ташкил этувчи қимматли қоғозни бир 
марталик эмиссияси натижасида варрант хам бир марталик хисобланади, ва у 
қуйидаги мажбурий реквизитларга эга булиши лозим: 
1. “Варрант” деб номланиши; 
2. Давлат органидан рўйхатдан ўтганлиги санаси ва тартиб рақами; 
3. Варрант имзоланган сана; 
4. Варрант эмитентининг номланиши, юридик манзили ва банкининг 
реквизитлари; 
5. Эмитентнинг базис активни сотиш тўғрисидаги расмий мажбурияти; 
6. Варрант шартномаси амал қилиш муддати ёки амалга оширилиш 
санаси; 
7. Варрантни харид қилувчисининг номланиши (эгаси ёзилган варрант 
учун); 
8. Базис активнинг хусусиятлари
9. Варрант эмитентининг имзоси ва мухри. 
Халқаро амалиётда варрант шартномасини тузишда қуйидагилар 
таъқиқланади: 
 аввал муомалага чиқарилган, унинг шахс мулкида бўлган ва 
эмитентнинг ўзи сотиб олган қимматли қоғозлар базис активи хисобланмайди; 
 базис активидаги қимматли қоғоз номиналидан варрант номинали 
паст бўлмаслиги шарт (облигация бундан мустасно). 


100 
Варрант эмитентлари унинг биринчи эгалари учун қимматли қоғозларини 
харид этишларида бир хил нарх шароитларини таъминлаши лозим, бу эса 
варрантнинг биринчи эгаларига бир хил нархда қимматли қоғозларни сотиб 
олиш хуқуқини беради. Варрантнинг эгалари учун қимматли қоғозларни 
жойлаштириш нархи бошка инвесторлар, яъни варрантнинг иштироқчилари 
бўлмаганлардан фарқ қилиши мумкин. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling