А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова
Банкнинг миссияси ҳамда узоқ муддатли мақсадларини белгилаш; 2
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8-жадвал. Тижорат банки молиявий ресурсларини бошқаришга таъсир ўтказувчи баъзи ички ва ташқи омиллар
1. Банкнинг миссияси ҳамда узоқ муддатли мақсадларини белгилаш;
2. Муҳит ҳамда омиллар таҳлили; 3. Банкнинг кучли ва кучсиз томонлари ҳамда имконият ва хавф-хатарлар таҳлили; 4. Банкнинг қисқа муддатли мақсадларининг белгиланиши; 5. Муқобил стратегиялар ишлаб чиқиб, улар ичидан энг мақбулини танлаш; 6. Стратегияни амалга оширилиши; 7. Стратегияни бажарилишига баҳо бериш ва назорат олиб бориш. 102 Юқорида келтирилган босқичлар идеал кўриниш сифатида қабул қилинмаслиги лозим, чунки вазиятга қараб уларнинг таркиби ва кетма-кетлиги фарқли бўлиши табиийдир. Турли адабиётларда ҳам бу босқичлар турлича берилишини кузатишимиз мукин. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, мувоффақиятли стратегиянинг танланиши, авваламбор, муҳит ҳамда банк фаолиятига таъсир қилувчи ички ва ташқи омилларнинг таҳлили сифатига боғлиқ. 7.2.Тижорат банки молиявий ресурсларини бошқаришда ички ва ташқи муҳитнинг таъсири, уларнинг таъсирини камайтириш орқали молиявий ресурсларни бошқариш Тижорат банклари ўз фаолиятини самарали асосда ташкил қилиши учун муҳит, ички ва ташқи омил таҳлилини амалга ошириб бориши ва унинг салбий таъсирини камайтириш чораларини кўриши лозим. Банк фаолиятида шаклланган муҳит унинг молиявий ресурсларини бошқариш даражасига ҳам катта таъсир кўрсатади. Банк томонидан бошқарилиши ёки таъсир кўрсатилиши мумкин бўлган омилларга ички омил, банкка боғлиқ бўлмаганларга эса ташқи омиллар дейилади. Молиявий ресурс манбаларини бошқаришда муҳим аҳамият касб этадиган омилларга қуйидагиларни келтириб ўтиш мумкин: 8-жадвал. Тижорат банки молиявий ресурсларини бошқаришга таъсир ўтказувчи баъзи ички ва ташқи омиллар Ички омиллар Ташқи омиллар Янги ахборот технологиялардан фойдаланиш даражаси; Бошқарувчилар ва ходимлар малакаси, уларнинг ишга муносабати; Бошқарув тизими, ташкилий тузилиши; Банк ҳолати (банк обрўси, капитал ҳажми, активлар сифати ва бқ.); Бошқалар. Иқтисодий вазият; Сиёсий жараёнлар; Қонунчилик; Аҳолининг банкка ишончи; Аҳоли даромадлари, минтақанинг ривожланганлик даражаси; Инфраструктуранинг шаклланганлик даражаси; Марказий банк сиёсати; МБ томонидан тижорат банклари фаолиятига қўйиладиган талаблар; Инфляция, фоиз ставкасидаги кутилмаган ўзгаришлар ёки нобарқарорлик; Бошқалар. 103 Бунда тижорат банклари операцияларининг автоматлаштириши молиявий ресурсларни бошқаришга кўп томонлама таъсир кўрсатади. Биринчидан, молиявий ресурслар ҳолати тўғрисидаги ахборотни бошқарувчилар ёки бошқа алоқадор шахслар томонидан исталган пайтда олиш имконияти туғилади. Бу эса самарали қарорлар чиқариш имкониятини яратади. Иккинчидан, молиявий ресурсларни жалб қилиш бўйича янги имкониятлар пайдо бўлади. Бунга турли хил ҳақларни автоматик равишда ўтказилиши, аҳолига интернет орқали хизматлар кўрсатиш кабиларни келтириб ўтишимиз мумкин. Учинчидан, узоқ муддатли даврда банкнинг операцион харажатлари камайтирилишига еришилади. Самарадорликни ошириш учун ходимлар иш ҳақи кўринишида рағбатлантириб борилиши, ловозим даражалари ҳам оширилиб борилиши ва бошқа чоралар кўрилиши талаб этилади. Бунда индивидуал мақсадларнинг ҳам амалга ошиши таъминланиши лозим. Банкнинг ташкилий структураси ва бошқарув тизими шундай тузилиши керакки, унда барча жараёнларнинг ўзаро мувофиқлиги таъминланиши лозим. Бошқача айтганда, барча таркибий бўлимлар умумий мақсадга эришиш йўлида хизмат қилиши лозим. Актив ва пассив операцияларини бошқариш ўртасидаги ўзаро алоқалар банкнинг фойда кўриши учун ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир Қисқа муддатли даврда пассивларни бошқариш қуйидаги қоидаларга риоя этишни назарда тутади: - активлар ва пассивларни камайтириш муддатларидаги узилишлар ёки турли вақт оралиқларидаги фоизларга сезгир активлар ва пассивларнинг ҳажмлари ўртасидаги номувофиқликларни синчковлик билан кузатиб бориш. Фоиз ставкалари динимикаси хисоб-китоб ставкасидан фарқли бўлса, ликвидликнинг сусайиши хавфи ошади; - фондлаштириш манбалари бўйича таваккалчиликларни диверсификациялаш ва ресурсларни тўлдиришнинг муқобил тарздаги хилма- хил манбаларини топиш. Кейинги йилларда банклар ўз ликидликларини таъминлаш учун кенг миқёсида қарз олишдан фойдаланмоқдалар. Қарз маблағларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш кейинги йилларда банк кредитларига талаб ошганлиги ва талаб қилингунча омонатлар нисбатан секин кўпаяётганлиги билан белгила- нади. Иқтисодий фаоллик кучайиши ва инфляция суръати ошиши хўжалик фирмаларнинг кредитларга бўлган эҳтиёжларни ошишини англатади. Бундан ташқари, фирмалар ҳам, якка шахсллар хам фоиз ставкаларга нисбатан сезгирроқ бўлиб қолганларини кузатиш мумкин. Бунинг натижасида юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, “талаб қилингунча” омонат турининг кўпайиши секинлашади. Бунинг оқибатида банкларнинг маблағларга эҳтиёжи вақти-вақти билан ошади. Банклар ушбу вақтинчалик эҳтиёжни халқаро амалиётда банклараро кредитлар, захира фондлари, РЕПО битимлари ёки евродолларлар бозоридан қарз олиш ёрдамида қондирилади. 104 Банклар ресурсларини бошқаришнинг асосий концепцияларидан бири ва жуда кенг тарқалган банклараро кредитлар назарияси ҳисобланади. Download 2.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling