А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


 Тижорат банклари ресурсларини ички ва ташқи муҳитлар ва


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

7.3. Тижорат банклари ресурсларини ички ва ташқи муҳитлар ва 
омилларнинг таъсирини камайтириш орқали бошқариш 
 
Банк тизими барқарорлигининг асосий мезонларидан бири, бу 
банкларнинг ўз маблағлари билан таъминланганлик даражаси, яъни уларнинг 
капиталлашув даражасининг юқорилиги ҳисобланади. Тижорат банклари 
капиталининг юқорилиги миллий иқтисодиётнинг молиявий ресурсларга 
бўлган талабини янада кенгроқ қондириш ҳамда аҳоли ва кредиторлар 
олдидаги мажбуриятларини кенгроқ ҳимоялаш имконини беради. 
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида мамлакат банк 
тизимининг барқарорлигини таъминлаш макроиқтисодий барқарорликни янада 
мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолишнинг 
зарурий шартларидан бири сифатида қайд этилган
40

40
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармонига 1-илова. 2017-


106 
9-жадвал. 
Банк тизимининг иқтисодиётдаги ўрни
41
 
 
№ 
Кўрсаткичлар номи 
01.01.2018 й. 
01.01.2019 й. 




ЯИМ 
302 536,8 
407 514,5 

Банк активлари 
166 631,8 
214 419,6 

Активларнинг ЯИМга нисбати, 
фоизда 
55,1
52,6 

Кредит қўйилмалари 
110 572,1 
167 390,6 

Кредит қўйилмаларининг ЯИМга 
нисбати, фоизда 
36,5
41,1 

Депозитлар 
59 578,7 
70 001,4 

Депозитларнинг ЯИМга нисбати, 
фоизда 
19,7 
17,2 

Капитал 
20 676,1 
26 678,9 

Капиталнинг ЯИМга нисбати, фоизда 
6,8 
6,5 
Мазкур 9-жадвалда банк тизими кўрсаткичлари, хусусан банк активлари, 
кредит қўйилмалари, депозитлар ва капиталнинг мамлакат ялпи ички 
маҳсулоти ҳажмига нисбати келтирилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 
сентябрдаги ПҚ-3270-сонли “Республика банк тизимини янада ривожлантириш 
ва барқарорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида банк 
тизимининг барқарорлигини таъминлашга қаратилган қуйидаги вазифалар ва 
талаблар ўз аксини топган: 
– 2017 йил 1 октябрдан бошлаб устав капиталининг энг кам миқдорига 
нисбатан талаб тижорат банклари учун 100 млрд. сўм қилиб белгиланди; 
– Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг 
Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ва Асака банкнинг валютада 
шакллантирилган устав капиталини ушбу хорижий валюталарни сотиш йўли 
билан миллий валютада шакллантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинди; 
– тижорат банкларини уларга хос бўлмаган функциялардан озод қилиш 
мақсадида, тижорат банкларининг: 
* хўжалик юритувчи субектларнинг муддати ўтган дебитор ва кредитор 
қарздорлиги шаклланиши устидан назорат қилиш; 
* хўжалик юритувчи субектлар томонидан олинган нақд пулларни 
мақсадли ишлатилиши устидан назорат қилиш вазифалари бекор қилинди; 
* тижорат банклари фаолиятига умумэътироф этилган замонавий 
меъёрлар, стандартлар ва баҳолаш кўрсаткичларини жорий қилиш, банк-молия 
2021 йилларда Оъзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор ёъналиши боъйича 
Ҳаракатлар стратегийаси//Оъзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тоъплами. – Тошкент, 2017. – № 6 
(766). – 32-б
41
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки2018 йил натижалари боъйича статистик Бюллетени 47- бет 


107 
тизимини халқаро рейтинг ташкилотлари баҳолаши асосида баҳолаш 
кўрсаткичларини янада такомиллаштириш; 
* Банк назоратининг халқаро принсиплари асосида тижорат банклари 
капиталининг етарлилиги, ликвидлилиги ва барқарорлиги бўйича талабларни 
бажарилишини таъминлаш 
* Базел қўмитасининг талабларини ҳисобга олган ҳолда банк рискларини 
баҳолаш ва бошқариш тизимини такомиллаштириш вазифалари Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банкига юкланди
42


Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling