А. Э. Тангиров бизнес ижроси ва
Download 1.91 Mb. Pdf ko'rish
|
Тангиров Наширдаги Ўқув қўл 250 бет
• Фойда зонаси. Фойда зоналарини ташкил этиш механизми
кўриб чиқилади. Даромадсизлик зонасига ўтиш ва янги фойда зоналарининг пайдо бўлишига алоҳида эътибор берилади. • Фойда зонасига кириш. Фойда зонасига кириш йўлларини излаш кўриб чиқилади. Келажакда бу фойда зоналарини рақобатчилардан ва тақлид қилишдан ҳимоя қилиш йўлларини топишда ҳисобга олинади. • Компонентлар ҳақида билим. Фойда моделининг таркибий қисмлари ҳақидаги билимлар тизими ҳам асосий омил сифатида қаралади. Бизнес моделларининг турлари Бугунги кунда бизнес моделларининг қуйидаги турлари ажратилади: • Франчайзинг - бу бозор субъектлари ўртасидаги муносабатлар тури бўлиб, ишлаб чиқилган бизнес-моделидан фойдаланган ҳолда бир томоннинг маълум бизнес турига бўлган ҳуқуқини бошқасига ҳақ эвазига ўтказиши. 43 • Тўғридан-тўғри сотиш - бу доимий чакана савдо нуқталаридан ташқарида истеъмол товарлари ва хизматларни бир кишига сотиш. • B2B (Business-to-Business) – ўзаро таъсир қилувчи субъектлар (юридик шахслар) тури бўйича таснифланган ахборот ва иқтисодий ўзаро таъсир тури. Компаниялар охирги истеъмолчи учун эмас, балки бошқа компаниялар учун товар ва хизматларни етказиб беради. Масалан, маҳсулот ёки хизматни илгари сурадиган бошқа компания учун реклама маҳсулотларини ишлаб чиқариш. • B2C (Business-to-Consumer — бизнес-учун-истеъмолчи)- электрон тижорат шакли бўлиб, унинг мақсади тўғридан-тўғри сотишдир. Нарх сиёсати ва етказиб бериш хизматлари фаолиятини бирлаштириш орқали йирик ва кичик шаҳарлар орасидаги географик масофани бартараф этишнинг самарали усули. • B2G (B2G (Business-to-Government - бизнес ҳукумат учун) - бизнес ва ҳукумат ўртасидаги алоқа. Тизим электрон тижоратни тавсифлайди ва давлат харидларини ташкил этишда қўлланилади. • G2B (Government-to-Business – ҳукумат бизнес учун) – ижро ҳокимияти ва тижорат тузилмалари (давлат органларининг веб- сайтлари, давлат харидлари ва ҳ.к.) ўртасидаги онлайн ўзаро ҳамкорлик учун дастурий таъминот ва давлат воситалари тўплами. Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling