209
• Потенциал бозор ҳажми;
• Сотилдиган маҳсулотларнинг
афзалликлари ва камчиликлари;
•Шунга ўқшаш ассортиментнинг мавжудлиги ва унинг кучли
томонлари;
• Истеъмолчиларнинг умидлари;
• Харид қилиш қобилиятига таъсир этувчи қўшимча
омиллар
(минтақа, мамлакатдаги сиёсий тизим ва амалдаги қонунчиликнинг
ўзига хос хусусиятлари, демография ва бошқалар).
Ривожланиш
стратегиясини
ишлаб
чиқиш
нафақат
режалаштиришнинг бир қисми, балки
прогнозлаш элементларидан
биридир. Ҳар хил омилларни ҳисобга олган ҳолда турли хил
сценарийларни ишлаб чиқиш, рақобат устунликларни излаш ҳар хил
шароитларда ривожланиш йўналишини ва ҳаракат
режасини
аниқлашга имкон беради.
16.2. Стратегия турлари
Стратегия
тури
ташкилотнинг
интилаётган
мақсадни
белгилайди.
1. Ўсиш - меҳнатда маълум натижаларга эришиш. Масалан,
янги ишлаб чиқариш линиясини жорий этиш, бозорни кенгайтириш,
ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, қўшимча товарлар гуруҳини
чиқариш, янги йўналишни ишга тушириш ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: