А. Э. Тангиров бизнес ижроси ва


Download 1.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/147
Sana19.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1609062
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   147
Bog'liq
Тангиров Наширдаги Ўқув қўл 250 бет

4. Стратегияни қабул қилиш. Олинган маълумотлар асосида 
маҳсулот ва умуман компаниянинг рақобатбардошлиги тўғрисида 
қилинган хулосаларни ҳисобга олган ҳолда стратегияни қабул 
қилиш. 
 
5. Стратегияни амалга ошириш учун масъул шахсларни 
тайинлаш. Шаклланган стратегия ўз вақтида амалга оширилиши 
керак. Уни амалга ошириш учун масъул шахслар, календар 
саналарини(муддат) белгилайди ва амалга ошириш жараёнини 
назорат қилади. Шуни таъкидлаш керакки, стратегия тегишли 
буйруқ чиқарилгандан кейингина қабул қилинган ҳисобланади. 
Ташкилот стратегиясини ишлаб чиқишга ёндашув назарий 
таҳлил ва мутахассисларнинг олинган маълумотларни қўллаш ва 
баҳолаш қобилиятига асосланади. Унинг шаклланиши жараёнида 
турли хил воситалар қўлланилади. Энг машҳурларидан бири бу 
SWOT
таҳлилидир. 
Бу компаниянинг ташқи ва ички параметрларини ўрганишнинг 
классик усули бўлиб, кучли ва заиф томонлар матрицасини 
яратишга, таҳдид ва имкониятларни аниқлашга, бозорни 
ривожлантиришнинг энг истиқболли йўналишларига эътибор 
беришга ёрдам беради. 
SWOT
таҳлили ташкилотнинг иқтисодий ривожланиш 
стратегиясини шакллантириш учун ишлатилади. 
Тегишли бизнес стратегиясини танлаш учун бошқа воситадан 
фойдаланиш тавсия этилади – М. Портернинг рақобатнинг беш 
кучи модели. 


213 
Ушбу услуб маълум бир соҳанинг ривожланишини башорат 
қилиш орқали бозорда фойдали позицияларни аниқлашга 
қаратилган.
«ГАРВАРД» университетининг профессори Майкл Портер 
тармоқдаги рақобатчи кучларни қуйидагича гурухлаган: 
1.Тармоқ ичида сотувчилар ўртасидаги рақобат; 
2. Бошқа тармоқдаги компанияларнинг ўз товарлари билан бу 
тармоқдаги харидорларни эгаллаб олишга харакат қилиши; 
3.Тармоқ ичида янги рақобатчиларнинг пайдо бўлиши; 
4. Хом ашё ва бутловчи деталлар етказиб берувчиларнинг ўз 
шартларини ўтказишга уринишлари; 
5. Харидорларни ўз шартларини ўтказишга уринишлари. 
Бу тахлил фирма мазкур тармоқда дуч келиши мумкин бўлган 
қулай имкониятлар ва хавф хатарларни аниқлаб олиш мақсадида 
амалга оширилади.
М.Портер «бешта куч» моделини таклиф қилган (16.1-расм). У 
ушбу моделни асослаб берар экан, бу кўрсаткичларнинг таъсир кучи 
қанчалик юқори бўлса, мавжуд компанияларда нарх ва даромадни 
ошириш имконияти шунчалик кам бўлишини таъкидлаган эди. Бу 
кучларнинг заифлашиши эса компаниялар учун қулай имкониятларни 
вужудга келтиради. Компания ўз стратегиясини ўзгартириб, ушбу 
кўрсаткичларни ўз фойдасига ўзгартириши мумкин. 

Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling