118
4.
Режалар намозлар орасига қўйилади.
Устоз билан учраштирган Аллоҳга шукр. Илк
учрашувдан буён ҳаётимда туб бурилишлар бўлди.
Қилган насиҳатлари қулоқларим остида доимо жаранглаб
туради. Устоз менга ишларни намозлар орасига қўйишни
буюрганди. Тавсияга амал қила бошлаган илк кунимдан
катта фойдасини сезгандим. Шунинг учун ишларни беш
вақт намоз орасига жойлашни одат қилган
одамнинг
муваффақияти аниқ кафолатланган бўлади. Намоздан
кейин дуолар қабул, мақсадлар ҳосил бўлади. Бенамозлик
иллат.
Баъзилар ишларини,
пулларини, учрашувларини
битириб олиш учун намозни ортга суради, билмайдики
сурилган ёки ўқилмаган намозлар билан ишлари ҳам
ортга сурилаверади, ўнгидан келмай тураверади.