Абдухалилова лайло


Кейсда ўқитишнинг асосий мақсади –


Download 1.25 Mb.
bet21/36
Sana14.05.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1458043
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   36
Bog'liq
4. Масалалар туплами, кейс ва лойиха

Кейсда ўқитишнинг асосий мақсади – иш ҳақи умумиқтисодий категория эканлиги, иш ҳақи инсоннинг турмуш даражаси ва меҳнат интенсивлигини асосий мезони сифатида намоён бўлиши, энг кам иш ҳақи, иш ҳақини белгилаш мезонларини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, умумлаштириш, илмий таҳлил этиш асосида, уларнинг ҳозирги даврида аҳамияти очиб беришдан иборат.
Кейсда масаланинг ечими орқали қуйидаги натижаларга эришиш мумкин:

  • иш ҳақи терминига тўғри таъриф бера олади;

  • номинал ва реал иш ҳақларини бир биридан фарқини билади ва реал иш ҳақи миқдорини аниқлай оладилар;

  • таъриф тизимини, таъриф сеткасини, таъриф разрядларини билиб олади;

  • иш ҳақини тўғри ҳисобланганлиги текшира оладилар;

  • меҳнат шартномаси, меҳнатни рағбатлантириш ва жавобгарлик, ижтимоий имтиёзлар, меҳнатни мухофаза қилиш, меҳнат низолари тўғрисидаги умумий қоидаларни биладилар.


Ёш мутахассисларга тавсифлар

Сиз 75 кишилик ЎзРФА “Темурийлар тарихи” Давлат музейининг ходимларни бошқариш бўйича менеджер (масъул шахс) бўлиб хисобланасиз. Икки йил аввал сиз турли таълим муассасаларини битирган бир гуруҳ ходимларни ишга қабул қилгансиз. Бугун мажлисда барча бўлим бошлиқлари билан суҳбатлашиб улар тўғрисида қисқача маълумот олдингиз.


Равшан, Илхом, Дониёр, Элдор, Искандар, Феруза, Фарида ва Мастура олий маълумотга эгалар. Улар турли соҳалар бўйича бакалавр битирув малакавий ишини ҳимоя қилганлар. Ишга ёллаш вақтида уларнинг илмий салоҳияти тахсинга лойиқ эди.
РАВШАН БОЗОРОВ
Маънавият ва маърифат бўлимида услубчи (методист) бўлиб ишлайди. Унинг талабчанлиги баъзиларга ёқмайди, лекин кўпчилик уни ўз олдига конструктив (аниқ мақсадга йўналтирилган) мақсадларни қўйган очиқ кўнгили, тиниб-тинчимас, келишган ёш инсон сифатида билади. У нимани таклиф қилса ҳам бирламчи мазмунга эга. Бироқ, у ўз сўровномаларини ҳаммага эълон қилмасликка мойилроқ, шунинг учун унинг қарорлари қойилмақом бўлиб ҳисобланмайди. У жуда эътиборли. Йиллик режанинг бажарилишига ўта масулият билан ёндошади, хаттоки байрам кунлари ҳам ишга чақирилса алабатта келади.
ИЛХОМ АЛИЕВ
Фондлар ва архив бўлимида архив юритувчи. У жуда босиқ, келишган ва мулохазали йигит. Хар қандай лойиҳа устида жуда маъсулият билан ишлайди ва ҳаммасини эринмасдан бирма-бир тарозга қўйиб чиқади. У сўзсиз ишончга лойиқ. У ажойиб ёрдамчи. Иш жараёнига янгиликларни тадбиқ қилиб ўз ташаббусини кўрсатди. Йиллик режанинг бажарилиши текширилганда 100% бажарганлиги аниқланди. Бироқ сиз уни янада юқорироқ лавозмларга кўтарилиши учун ётарлича қобилият ва билимга эга эканлигини ҳал этишингиз керак.
ДОНИЁР ТОШМУҲАММЕДОВ
Келишган ва очиқ кўнгилли шахарлик йигит. У экскурсия бўлимида гид (экскурсавод) бўлиб ишлайди. Бу бўлимда ишловчи ходим маъсулиятли ва билимдон бўлиши керак. Улар юқори қўшимча ҳақ олиши учун ўз устиларида ишлашлари керак. Дониёр ўз ишини бошқа бўлимда ишловчи ўртоқлари билан солиштирганда унинг иши анчагина оғирроқ эканлигини билади ва рахбарият буни ҳисобга олишларига умид қилади. У яхши натижаларга эришди. Лекин, бўлим жамоаси уни яна икки ёки уч йил шу лавозимда ишлашини ҳоҳлайдилар.
ЭЛДОР АБДУҒАНИЕВ
Дизайнер. Технология, дизайн бўйича мутахассис. У фирма малака оширгандан сўнг музейга ўтган, унинг технологияни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ва малакаси жуда ҳам ахамиятли бўлиб ҳисобланади. У жуда ҳам харакатчан ва янгиликка интилувчи, йиллик режани доимий равишда аъло даражада бажариб келади, лекин, афсуски инсонларга, уларни бошқаришга бўлган қизиқиши паст, бу эса рахбарият ва бўлимнинг норозилигига сабаб бўлади. “У инсонларни бошқара олиш қобилиятига эгами?” деган масалани ҳал этиш керак.
ИСКАНДАР АБДУКАРИМОВ
Кичик илмий ходим - таъмирловчи. У жуда қобилиятли йигит. Тўрт ойдан буён бадий безаш бўлими бошлиғининг ёрдамчиси бўлиб ишлайди. Бу бўлимда у биринчи бўлиб олий маълумотга эга эканлиги бўйича диплом олган, бу эса дипломга эга бўлмаган янада малакалироқ хамкасбларига ёқмайди. Улардан ўтиб кетганлиги учун уни “Оқ қарға” дейишади. Шунингдек Искандар ҳам улар билан ҳар доим ҳам келишиб кетавермайди, бу эса унга қийинчилик туғдиради. Бунга қарамай у ўз ўрнини бўш қолдирмади, аксинча ўзининг довюраклиги ва қаттиятлиги туфайли секин-аста муассасининг раҳбарлари доирасига кириб боряпти.
ФАРХОД УСМОНОВ
Инженер-дастурчи. У техник тадқиқотлар бўлимида ишлайди. Унинг хамкасблари ҳам худди шундай маълумотли, уни яхши қабул қилишди. Фарход – ўз соҳасида жуда ҳам қойилмақом мутахассис ва унинг жамоавий ишга қўшаётган ҳиссаси жуда ҳам катта. Фарход ўз мавқеидан қониқади ва шу сабабли у юқори мансабларга интилмайдиганга ўхшайди.
БОБУР ТЕМИРОВ
Мана Бобур бир йилдирки иш юритувчи бўлиб ишлайди. Унга бўйсунувчилар анча катта ва малакалидирлар ва у уларнинг кўз олдиларида яхши иш юритувчи сифатида намоён бўлиш учун анча қийинчиликларни босиб ўтди. Унинг меҳнати натижалари рахбарият томонидан маъқулланди. Унинг қўл остидагилар эса унинг малакасини етишмаслиги яхши назарий билимга эгалиги билан қопланади деб ҳисоблайдилар. Бу эса алоҳида мижозлар билан баъзи холатларда ўзаро муносабатларни яхшилашга ёрдам беради.
ФЕРУЗА ЖУМАНИЁЗОВА
Фарида, Дониёр каби экскурсия бўлимига жавоб беради ва гид бўлиб ишлайди. У яхши натижаларга эришган. Уни бунга қобилияти борга ўхшайди. У ўзи ҳақида “Мен бу ерда каръера учун ишлаяпман, бу лавозимда узоқ қолиш ниятим йўқ”- дейди, ички тартиб-қоида жуда ҳам қатъий амал қилади. Фарида ўзининг бошлиғига янада юқорироқ лавозимни эгалламоқчи эканлиги ҳақида мурожат қилди.
ФАРИДА ФАРХОДОВА
Музейда таҳлилчи бўлиб ишлайди. У таҳлил бўйича малака оширишдан ўтган ва шу соҳада ўз ишини давом эттирмоқчи. Бундай гуруҳ таҳлилчиси (аналитик) учун у ўртача кўрсаткичга эга. Агар ўртача даража билан, яъни унинг эътиборлилиги ва тезлиги 80% ни ташкил этади. У ўзининг бўлимида энг секин ишлайди, лекин, хаттоки байрам кунлари ҳам ишлайди, шунингдек, музейда таҳлилчилар етишмайди. Ишчи кучи бозорида эса улар, таҳлилчилар кам ва таҳлилчиларни ўртача ойлиги жуда ошиб кетган.
МАСТУРА ОЛИМОВА
Бошқарув бўлимида бухгалтер бўлиб ишлайди ва бухгалтерия таҳлили бўйича имтиҳон топширишга тайёргарлик кўряпти. Жамоа унга хайрихохлик билдириб, бўш вақт ажратиб беряпти. Бир йилдан кейин унда иккита диплом бўлади. Ҳозирда унинг натижалари яхши эмас ва ишлашга бўлган хохиш маълум даражада пасайган, лекин, ўзига юклатилган йиллик режани тўлиқ бажариб келади. Молиявий масалалар бўйича бошлиқ билан гаплашганда унинг отаси уч ой аввал оламдан ўтганлиги ва онаси, синглиси унинг қарамоғида қолганликлари маълум бўлди. Унда ҳозир молиявий қийинчиликлар мавжуд.



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling