Абдухалилова лайло


«ЁШ МУТАХАССИСЛАР: ЛАВОЗИМГА КЎТАРИШ ВА ИШ ҲАҚИНИ ОШИРИШ»


Download 1.25 Mb.
bet19/36
Sana14.05.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1458043
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   36
Bog'liq
4. Масалалар туплами, кейс ва лойиха

Иш ҳақи ва меҳнат муносабатлари мавзуси бўйича
КЕЙС-ТЕХНОЛОГИЯСИ
«ЁШ МУТАХАССИСЛАР: ЛАВОЗИМГА КЎТАРИШ ВА ИШ ҲАҚИНИ ОШИРИШ»



ПЕДАГОГИК АННОТАЦИЯ


Фаннинг номи: “Иқтисодиёт назарияси”.
Мавзунинг номи: “Иш ҳақи ва меҳнат муносабатлари” мавзусига мосланган кейс.
Кейснинг мақсади: Талаба (Кейсолог)ларда мавзу бўйича билимларни чуқурлаштириш, мутахассис, ишчиларга қўшимча иш ҳақи тайинлаш мезонларини таҳлил қилиш кўникмаларини ҳосил қилишдан иборат.
Ўқув фаолиятидан кутилаётган натижалар:
Мавзу бўйича талабалар билимини чуқурлаштириш, музей фаолиятини ўрганган ҳолда, билимни чуқурлаштириш, мутахассиларни, ишчиларни лавозимларга тайинлаш, мутахассисларни ўзаро рақобатлашуви таҳлилини ўрганиб чиқиш ва берилган муаммоларни ечиш.
Талаба кейсни муқаффақиятли бажариши учун ўрганилаётган ижтимоий-иқтисодий вазият тўғрисидаги маълумотларни ўзлаштира олиши, мустақил иқтисодий фикрлаш малакаси ҳамда илмий-меъёрий хужжатлар асосида гурухий мунозара қилиш кўникмаси ва муқобил қарор қабул қилиш маҳоратига эга бўлиши керак.
Кейс бажариш бўйича талабаларнинг билими, уқуви ва кўникмасига қўйиладиган талаблар.
а) Талабалар аниқ тасаввурга эга бўлиши керак:
- иш ҳақини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни;
- иш ҳақини ҳисоблашда нималарга эътибор беришлишини;
- иш ҳақини оширишда касаба уюшмаларининг роли;
- корхона фаолиятида меҳнат муносабатларини тўғри ташкил қилишни аҳамияти.
б) Талабалар яхши тушунишлари ва билишлари керак:
- иш ҳақи шакллари ва турларини;
- энг кам иш ҳақи миқдорини;
- тариф тизими ва тариф сеткасини;
- тариф малака-маълумотномаси ва ставкасини.
с) Талабалар бажара олиш кўникмаларига эга бўлиши лозим:
- иш ҳақини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар асосида корхона ишчи ва хизматчиларига иш ҳақини белгилай олиш;
- тариф малака-маълумотномаси, тариф тизими ва ставкаси асосида иш ҳақини ҳисоблай олиш;
- энг кам иш ҳақига асосланган ҳолда ойлик маошлардан солиқларни ҳисоблай олиш.

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling