28
Қоратегин:- О, жамоат жам-ку! Нима, сиз ҳам шоҳга қарши фитна
уюштиргани тўпландингизми?!
Беруний:- Нафасингиз бунча совуқ, жаноби элчи!
Қоратегин:- (кулиб)Хазил!
Беруний:- Хазилнинг ҳам энг қўполи!
Ибн Сино:- Мол эгасига ўхшамаса, харом ўлади дейдилар!
Қоратегин:- Кулманг, Ибн Сино, кейин йиғлаб юрасиз! Сизда ишимиз бор!
Беруний:- Бизнинг сизда ишимиз йўқ! Ахир
мен сизни уйимга таклиф
қилганим йўқ эди-ку!
Қоратегин:- (
кулиб) Биз
камтар одамлармиз, таклифсиз ҳам келаверамиз. Биз
учун яъни, султон Мазмуд Ғазнавийнинг элчилари учун ҳамма эшик ҳам очиқ!
Беруний:- Бу ер Хоразм! Ғазна эмас! Султон Маҳмуднинг ҳукми бу
ерда
ўтмайди!
Қоратегин:- (кулиб) Хоразм — султон Маҳмуд куёвининг мамлакати. Куёв
қайнотанинг хоҳишига қарши бўла оладими? Сиз билан Ибн Синода муҳим
гапимиз бор! Бошқаларга жавоб.
Беруний:- Булар гапга халал бермайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: