“абу райҳон беруний” Тўрт парда, беш кўринишли т а р и Х и й д р а м а
Download 0.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Беруний драма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Беруний
- Қоратегин
- Ибн Сино
- Сополтегин
- Қоплон ботир
Қоратегин:- Гапимиз махфий. Қолганларга жавоб! Жаноби Дабир, сизнинг
хатти-ҳаракатларингиз бизга кўп ҳам мақбул эмас! Дабир:- Биламан, жаноби элчи, таъкидлашга ҳожат йўқ. Дабир, Ибн Ироқ, Масиҳий чиқиб кетишади. Жаъфар, Худойберди ҳам ичкарига кириб кетишади. Беруний:- Хўш, яна ўша эски гапми? Қоратегин:- Ҳа, ўша гaп. Беруний:- (дарғазаб) Ахир неча маротаба айтишим керак! Ғазнага, султон Маҳмуд саройига бормайман! Бормайман! Тушунасизми? Қоратегин:- Биз-ку, тушунамиз-а, аммо султон Маҳмуд тушунмай ётибди. Султон Маҳмуд сизларни ўз саройида кўрмагунча тинчимайди, бизга ҳам тинчлик бермайди. Агарда, қайсарлик қилмасдан Ғазнага борсаларингиз, султон сизларга алоҳида қасрлар қуриб беради, остонангизни тилладан қилиб беради. Ибн Сино:- Султоннинг қасрлари ўзларига буюрсин. Биз унақа хашаматли қасрларда яшаб ўрганмаганмиз. Қоратегин:- Мана, султон бу сафар атайлаб сарбозлар билан бирга Сополтегинни юборибдилар. Чор-ночор Ғазнага боришга тўғри келади. Ибн Сино- Бормаймиз! Боролмаймиз! Вақтимиз йўқ, ишимиз кўп! Сополтегин:- Султоннинг ғазаби билан ўйнашавериш яхши эмас! Беруний:- Биз қул эмасмиз! Ихтиёр ўзимизда! Сополтегин:- (кулиб)Ҳозирча... Беруний:- (даргазаб) Бу нима деганингиз?! Сополтегин:- Яқин кунларда шундай ҳодисалар юз берадики... Қоратегин:- (сўзини бўлиб) Бу ҳақда кейин! Демак, бу сафар ҳам Ғазнага боришдан бош тортасиз, шундайми? Беруний:- 29 Шуни яхши билиб қуйинг, ватандан воз кечмайман! Хоразмни, ўз юртимни тарк этмайман ҳеч қачон!.. Хоразмни алишмайман Ғазнага ҳеч, ҳаттоки, Ғазна жаннат бўлганда ҳам! Ахир неча-неча йил Қувғинликда, сарсонликда юриб, энди юртимга Етишганда яна уни қандай ташлаб кетаман?! Шу тупроқда туғилганман! Болалигим, ёшлигим Шу тупроқда ўтган, ҳа, ҳа! Шу тупроқда онамнинг, Аждодимнинг хоки ётур, бу ер менга муқаддас! Билиб қуйинг, ихтиёрим билан юртдан кетмайман! Ким бўлмасин, ўз юртини ихтиёрий равишда Ташлаб кетса у хоиндир! У оқпадар! У малъун! Қоратегин:-Ундай бўлса сизларни зўрлик билан олиб кетишга мажбурмиз! Ташқарида сарбозлар турибди. Шу пайт ҳовлига Қоплон ботир кириб келади. Қоплон ботир:- Салом, устоз! Салом, Ибн Сино! Салом, элчи жаноблари! Ҳа. султон Маҳмуд Ғазнавийнинг машҳур саркардаси Сополтегин, сиз ҳам шу ердамисиз! Хуш келибсиз! Бу, ташқарида турган сарбозлар қанақа сарбозлар! Улар кимни кутиб туришибди? Тинчликми? Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling