31
Хаётдаги барча ташвиш, барча жафо, оғирлик,
Келиб-келиб бечора халқ гарданига тушади...
Ха, азизим, йўлимизни яна туман қоплади.
Назаримда, осойишта яшаш учун бизларга
Шу поёнсиз дунёда ҳам бир парча ер топилмас...
Қайга борманг, яна ўша золимлару жоҳиллар,
Илму фаннннг душманлари, қули конга беланган
Юртбузарлар, босқинчилар, таловчилар, фотиҳлар!..
Ибн Сино:-
Ҳа, азизим, умр қисқа, қиладиган ишлар кўп,
Ишлар чала қолмасин, деб мен ҳам ташвиш тортаман.
Хайрли иш қиламан, деб Бухородан қувилдим,
Эндиликда Хоразмдан қувиламан, чамаси...
Хуш, каёққа? Бошимизни қайга олиб кетамиз?
Тоғларгами? Саҳрогами? Ўрмонгами?.. Қаёққа?
Э, худойим, нега бизни зулму зулмат кучайган,
Ҳақсизликлар хуруж қилган бир замонда яратдинг?!
Беруний:-
Майли, дўстим, замонанинг зарбасига чидайлик,
Сабру тоқат, чидам, меҳнат ҳамроҳ бўлсин биз билан.
Ахир бир кун ёpyғ кунлар бўлади-ку жаҳонда!
Ахир бир кун ҳақ-ҳақиқат чиқади-ку юзага!
Ахир инсон мавжудотнинг, табиатнинг тожи-ку.
Ахир бир кун енгади-ку ҳақсизликни, зулматни
Инсондаги аҳлу-идрок, инсондаги фаросат!
Бир кун келиб инсонларча яшайди-ку инсонлар!
Ҳа, ўшанда фан нуридан баҳра олиб барча эл,
Иззат-икром кўргусидир донишмандлар, олимлар.
Ахир, бизни йуҳлайдиган, ёҳлайдиган замонлар
Бир кун эмас, бир кун келиб қолса агар ажабмас...
Ҳа, умримиз, ҳаётимиз бизникимас, халқники...
Ҳа, халқ учун ва фан учун ўлимга ҳам тайёрмиз!..
Гулсанам киради, Ибн Синоии кўриб, бери келишга ботинолмай, узоқда
тўхтайди. Ибн Сино уни кўриб, кетишга ҳозирланади.
Do'stlaringiz bilan baham: