“абу райҳон беруний” Тўрт парда, беш кўринишли т а р и Х и й д р а м а
Сайёра:- Қоратегин кирсин, чақир! Сухсур:-
Download 0.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Беруний драма
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТЎРТИНЧИ ПАРДА УЧИНЧИ КЎРИНИШ
- Маймандий
- Беруний
Сайёра:- Қоратегин кирсин, чақир!
Сухсур:- Хўп бўлади. Вой, шўрлик! Сухсур чиқиб кетади. Бир оздан сўнг, Қоратегин киради. Қоратегин:- Нима бўлди? Ўлибди-ку! Сайёра:- Заҳар ичиб қўйибди, Сабабкори юраги тош Абу Райҳон Беруний! Мурдасини олиб бориб Берунийга берасан. Ўзи кўмсин ҳижронида ҳалок бўлган ёрини. Айрилиқда чидолмасдан заҳар ичиб ўлди, де. Коратегин Гулсанамнинг жасадини олиб чиқиб кетади. О Беруний! О, тошюрак! Энди менинг зарбамга қандай бардош бера олур экан мағрур юрагинг. 38 ТЎРТИНЧИ ПАРДА УЧИНЧИ КЎРИНИШ Биринчи саҳнадаги манзара. Шоҳ Маъмун ғамгин, ўз тахтида ўтирибди. Саройга Хоразмнинг аркони давлатлари, асл¬зодалар, беклар, лашкарбошилар тўпланганлар. Буларнинг орасида Беруний, Ибн Сино, Суҳайлий, Шайхулислом, Маймандий, Қоратегин, Сополтегинлар ҳам бор. Булар Султон Маҳмуддан келган мактубни мухокама қилиш учун йиғилишган. Вазият жиддий, оғир. Маймандий:- Бир маротаба, улуғ султонимизнинг ҳақли талабларини ноҳақ рад этиб, хатога йўл қўйдингиз. Султонимизнинг муборак номларини хутбага қўшиб ўқитмадингиз. Беруний:- Жуда тўғри қилинган! Шайхулислом:- Мутлақо нотўғри қилинган! Маймандий:- Муҳтарам зотлар, мен ҳали сўзимни тугатганим йўқ. Мен тахти олийга тўпланган эътиборли жамоатга: аҳли саройга, аслзодаларга, бекларга, лашкарбошиларга султонимизнинг Хоразмшоҳ номига юборган сўнгги ва табаррук мактубларини ўқиб эшиттирмоқчиман. Мактуб: «Хо- размшоҳ бу ишнинг оқибати нималарга олиб келишини билиб, хутба масаласида бизнинг амру фармонимизга бўйсунган бўларди-ю, аммо унинг аъёнлари бунга йўл қўймаган кўринади. Ўз ҳукмдорига уни қил, буни қилма, деб ўз хоҳишларини ўтказган кимсаларни “фуқаро”, ёки “лашкарбоши” деб айтолмаймиз. Зероки, шунинг ўзидаёқ давлатнинг заифлиги намоён бўлади. Биз, бу тоифа бебошларга нисбатан дарғазаб бўлиб Балх шаҳрида узоқ туриб қолдик ва бу ерда юз минг лашкар ва беш юз нафар фили жанги тўпладик. Муродимиз Хоразмга юриш бошлаб, ўз ҳукмдорининг раъйига монелик қилган бадкирдорларга жазо бермоқ ва уларни ҳақ йўлга қайтармоқ эди. Шунинг билан бирга, биз, биродаримиз, жезнамиз шоҳ Маъмунни ҳам ғафлат уйқусидан уйғотиб, давлатни қандай идора қилишни унга ўргатиб қўймоқчи эдик. Чунки, заиф амир давлатни идора қилолмайди. Аммо яна бир карра сабру қаноат қилишни ва севикли куёвимиз шоҳ Маъмунга эси ҳушини йиғиб олишни ҳавола қи¬лишни лозим топдук. Нима бўлганда ҳам Хоразмшоҳ бу сафар султон Маҳмуд Ғазнавий номига хутба ўқитади ва шу билан Ғазнага тобелигини билдиради, деган умиддамнз. Агарда...” Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling