37
Сайёра:- Ҳа, кел, пича отамлашайлик. Қани, ўтир!
Гулсанам:-Раҳмат, бекам.
( ўтиради.)
Сайёра:- (унга тикилиб).Чиройли экансан.. Авваллари сенга яхши қарамаган
эканман.
Гулсанам:- Уялтирманг... Бу даргоҳда сиздан гўзал аёл йўқ!
Сайёра:- Берунийни севасанми?
Гулсанам:- (ҳаяжонда) Нима, ўзи айтдими?
Сайёра:- Ўзи айтди... У ҳам сени севар экан...
Г улсанам:- Худойим!
Сайёра: - Жуда каттиқ севасанми?
Г улсанам:- Жуда қаттиқ севаман!
Сайёра:- Абу Райҳон жонингни бер деса, берар эдингми?
Г улсанам:- Жон-жон дея берар эдим юзта жоним бўлса ҳам!
Сайёра:- Абу Райҳон Берунийни севишингга ишондим.
Севганингнинг бахти
учун узоқ яша, Гулсанам!
Гулсанам:- Раҳмат сизга, улуг бекам! Раҳмат сизга, маликам!
Сайёра:- (зaҳap солинган қадаҳни Гулсанамга беради) Хўп, бўлмаса,
Берунийнинг соғлигига ичайлик!
Гулсанам:- Берунийнинг соғлигига жон-жон дея ичаман!
Ичадилар. Кўп ўтмай, Гулсанам бўғила бошлайди.
Сайёра:- Ҳа, шунақа! Бу шум дунё кимга вафо қилибди!
Гулсанам:- (
бўғилиб) Нима бериб эдинг, жаллод, юрак-бағрим ёнмоқда!..
Сайёра:- Бир оз сабр эт! Бу дунёнинг барча ташвишларидан халос бўлиб,
тўппа-тўғри йўл оласан жаннатга.
Г улсанам:- Абу Райҳон!.. Абу Райҳон!.. Абу Райҳон!.. Алвидо!..
Гулсанам ўлади.
Сайёра :- Сухсур! Сухсур!
Сухсур:- (кириб) Лаббай, бекам! Ие, шўрлик ўлдими?!
Do'stlaringiz bilan baham: