“абу райҳон беруний” Тўрт парда, беш кўринишли т а р и Х и й д р а м а
Маъмун:- Гапларингиз тўғри, аммо, вақти ўтган... Беруний:-
Download 0.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Беруний драма
Маъмун:- Гапларингиз тўғри, аммо, вақти ўтган...
Беруний:- Минг афсус! Халқ ғазабда, халқ норози! Исён кўтармоқчи халқ! Маъмун:- Сабаби не? Беруний:- Яна беклар сувни босиб олибди. Деҳқонларнинг ери сувсиз, қуримоқда экинлар. Шоҳим, халқнинг адолатли талабини қондиринг! Агарда халқ тинчимаса, мамлакат ҳам тинчимас. Сув бобида қоидани ва тартибни бузганлар, ким бўлмасин, жазосини тортишлари керакдир. Маъмун:-Биласизку ҳозир беклар менга қулоқ солмайди. Абу Райҳон, ҳозир бошқа ташвишлар бор бошимда... Ички исён хавфли эмас, бостирамиз куч билан. 36 Ташқи ёвни ўйлаш керак, жуда хавфли ташқи ёв. Халққа бориб бу гапларни тушунтиринг, тушунсин. Беруний:- Афсуски, шоҳ, бу гапларнинг халқка сира нафи йўқ! Менга рухса Маъмун:- Сабр қилинг, яна султон Маҳмуддан нома келди. Шу номани эрта- индин тўпланиб муҳокама қилмоқчимиз, сиз ҳам келинг, илтимос! Беруний :- Хўп, келаман. Маъмун:- Маликанинг найрангини унутинг. Қани юринг, аввал сизга ўша хатни кўрсатай. Беруний билан Маъмун чиқнб кетадилар. Бир оздан сўнг Сайёра орқасидак Сухсур киради. Сайёра:- Сўзларини эшитдингми? Сухсур:- Ҳаммасини эшитдим. Сайёра:- Яхши, кейин ҳаммасини менга айтиб берарсан. Сухсур:- Жоним билан. Сайёра:- Хўп, майли бор, чақирганда кирарсан. Сухсур: - Хўп бўлади, амрингизга мунтазирман, маликам. Сухсур чиқиб кетади. Сайёра:- О, режалар оша қолса эди тезроқ амалга, Хоҳишимча яшар эдим, яшар эдим ниҳобсиз..! Шоҳ жонимга тегди жуда... Қоратегин дағал, мол... Ҳа, амалга ошмайдиган кўринади оғамнинг Менга берган топшириғи... Ўжар экан Беруний... Қизиқ, ўйин десам сира ўхшамайди ўйинга. Наҳотки, мен Беруниини севиб қолсам? Ҳа, шундай... Аллақандай жозиба бор, улуғлик бор олимда. Мажбур этар кеча-кундуз ўз ҳақида ўйлашга. Нега мендан ҳазар қилур? Нега менга кунгли йўқ? Гўзалман-ку! Гўзаллигим не-не аслзодани Бир кўришда телба қилган!.. Аммо, аммо Беруний Менга худди ялмоғизга қарагандай қарайди. Менга нафрат билан қapap, бу мен учун ҳақорат! Қандай қилиб зарба берай унинг мағрур қалбига? Қандай қилиб қacoc олай мендан кулган одамдан? Ҳа.., Гулсанам унинг қалби! Зарба берай қалбига! Хонтахта устида турган олтин кўзадаги шаробдан икки биллур қадаҳга қуяди. Бармоғидаги олтин узукни очиб, қадаҳларнинг бирига заҳар солади. Сўнг, қарсак чалади. Сухсур киради. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling