Сайёра:- (Берунийга ҳирс билан тикилиб) Ҳа, муҳаббат дардидан ҳам сақлар
эмиш бу тошлар.
Беруний:- Ҳеч ишонманг! Бари ёлғон!
Сайёра:- Мен ҳам ишонганим йўқ! Рост, бу тошлар муҳаббатдан мени сақлай
олмайди. Ишқ ўтида ёнмоқдаман, ёрдам беринг!
Беруний :- (ҳаяжонда) Маликам, бу гапларни нима учун менга айтаётибсиз?!
Сайёра:- Чунки менинг севганим - сиз!
Беруний:- (ҳаяжонда ўрнидан ирғиб туради) Бу қандай гaп! Ё раббий! Қандай
қилиб тил боради бу гапларни айтишга!
Сайёра:- Иложим йўқ, Абу Райҳон, юрагимни очмасам, тенгсиз ҳижрон
азобида бўғиламан, ўламан.
Беруний:- Ахир, бекам, эрингиз бор!
Сайёра:- Мен эримни севмайман!
Беруний:- Э, худойим, менга бўлак жазо, ташвиш йўқмиди!
Сайёра:- Сиз ажойиб мунажжимсиз... Мен ҳам... севги бобида! Мен муҳаббат
осмонида ёруғ юлдуз ахтариб сизни топдим, Абу Райҳон!
Беруний:- Янглишасиз, маликам!
Сайёра:- Биламан, сиз Гулсанамни севасиз...
Беруний:- Ҳа, севаман.
Сайёра:- Наҳот мендай маликадан афзал бўлса канизак!
Беруний:-Севги учун маликами канизакми, фарқи йўқ. Ошиқ фақат буйсунади
юрагининг амрига. Ҳа, маликам, маликадан афзал менга канизак!
Сайёра: - (Берунийнинг олдида тиз чўкиб)Абу Райҳон, ёлвораман, маҳрум этма
васлингдан! Маликаман, қул бўл десанг, қул бўламан сен учун!
Беруний:- Уят! Туринг ўрнингиздан! Туринг! Мени қийнаманг! Дунёда энг
ёмон кўрган нарсам менинг ҳиёнат!
Шу топда орқа томондан аста босиб ўйчан Маъмун киради. Уни куриб, Сайёра
ғазаб билан ўрнидан ирғиб туради.
Сайёра:- Нима учун сўрамасдан ҳузуримга кирдингиз? Пойлаб юрган
эдингизми?!
Маъмун:- Нега пойлай, маликам, ҳаёл суриб келиб қолдим...
35
Do'stlaringiz bilan baham: |