“абу райҳон беруний” Тўрт парда, беш кўринишли т а р и Х и й д р а м а
Маъмун:- Нима бўлди? Нима шовқин?! Қаранг, сарой ёнмоқда! Сайёра:-
Download 0.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Беруний драма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Коратегин
- Маймандий
- ТЎРТИНЧИ КЎРИНИШ
Маъмун:- Нима бўлди? Нима шовқин?! Қаранг, сарой ёнмоқда!
Сайёра:- Хоразмнинг бебошлари саройингга ўт қўйди. Ичкарига киришмоқчи, бизни ҳалок этгали! Маъмун:- Э, худойим! Қоратегин, сарбозларинг қаерда? Чақир, бизни қўриқласин! Коратегин:- Улар жангда, шаҳаншоҳ?.. С а й ё р а:- Қўрқма, Маъмун, сени ёлғиз мен қўриқлай оламан! Сайёра Маъмуннинг кўксига ханжар уради, Маъмун йиқилади. Маъмун:- О, хиёнат!.. Абу Райҳон, Қоплон ботир, қайдасиз!.. Мени булар ўлдирмоқчи... Тезроқ келинг... Қутқаринг... Маъмун ўлади. Ичкаридан саросимада сарой аҳллари, канизаклар чиқишади. Ҳамма даҳшатда. Сайёра:- (Маъмуннинг устига ўзини ташлаб доғулиларча йиғлайди). Э, худойим, ожизларни паноҳингда сақлагил! Тақдир экан, қандоқ қилай, бари сенинг ироданг! Хоразмнинг бебошлари шоҳ Маъмунни ўлдирди. Мени жудо қилишдилар севган вафодоримдан! Парвардигор, қотилларга ўзинг дарҳол жазо бер! Улур вазир, ёлвораман, бориб айтинг оғамга, Тезлик билан Хоразмга қушин тортсин, от қўйсин! Мени, ёлғиз синглисини ҳалокатдан қутқарсин! Хоразмда исён! Исён! Бизга қарши қўзғолон! Дод, худойим, золимларнинг, қотилларнинг дастидан! Кечир мени, меҳрибоним, сени асрай олмадим. 42 Хоразмлик бадкирдорлар сенинг разил қотилинг! Сарой аҳллари, канизаклар Сайёрага қушилиб йиғлашади. Ҳар томондан ўт қўйдилар, ёнмоқдадир пойтахт! Бу оловни ёлгиз оғам ўчириши мумкиндир. Бориб айтинг, қонли ёшим Жайҳун бўлиб оқмасин! Бориб айтинг, интизорман йўлларига оғамнинг! Маймандий:- Сўзларингни дарҳол бориб султонимга айтаман! Маймандий кетади. Канизаклар йиғилишади. Атрофда шовқин, фарёд, аланга кучая боради. П а р д а ТЎРТИНЧИ КЎРИНИШ Беруний боғининг бир чеккаси. Даҳшатли тун, узоқдан шовқин, доду фарёд эшитилмоқда, ёнғинларнинг мудҳиш шуъласи осмонни ёритмоқда. Беруний ғамгин, Гулсанамнинг қабри устида турибди. Беруний:- Кўз ёшларим мозорингга тўкилмоқда, Гулсанам, Сен кўрмайсан, сен сезмайсан, тинч уйқуда ётибсан. Қабрингдан чиқ, Хоразмга бир назар сол, азизам, Ёвузларнинг товонида топталмоқда Хоразм. Таланмоқда, ёнмоқдадир бахти қора она юрт. Сен қабрингда тинч ётибсан, дунё эса нотинчдир. Даҳшат тўла дунёмизда ажал қанот қоқмоқда, Бошларимга тегиб ўтган каби бўлур қаноти... О, азизам, не сабабдан мени ёлғиз қолдирдинг! Бу дунёда овунчоғим ва қувончим сен эдинг. Якка қолдим, ёлғиз қолдим бу серғавғо жаҳонда... Сен қоласан энди, жоним, мен кетаман узоққа. Дунё қонли тузоқ экан, мен ҳам тушдим тузоққа... Ғамгин Жаъфар киради. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling