41
Шайхулислом:-Мен ҳам кетдим, шаҳаншоҳим, намоз қазо бўлмасин!
Шайхулислом чиқиб кетади.
Суҳайлий :- Ҳа, тақдирга тан беришдан бошқа чора қолмади.
Суҳайлий ҳам чиқиб кетади. Шоҳ ғамгин, ўйчан чиқиб кетади.
Сайёра киради.
Сайёра:- Ҳамма гапдан хабарим бор! Ҳамма сўзни эшитдим! Кўнгилдаги
гаплар бўлди!
Маймандий:- Худди шундай, маликам.
Қоратегин:- Мана энди, режаларни оширамиз амалга!
Маймандий:- Баҳоналар етарлидир!..
Сайёра:- Сополтегин, хабар қил!
Иш бошласин айғоқчилар, суворийлар, жосуслар.
Ҳамма ерда баббаробар жанг ва қиргин бошлансин!
Туронларни бузинг дарҳол, сувсиз қолсин Хоразм.
Муҳим жойлар, истеҳкомлар дарҳол қўлга олинсин!
Ўт қўйилсин шаҳарларга, қишлоқларга, саройга!
Сополтегин:- Ҳаммасини бажарамиз, хотиржам бўл, маликам!
Сополтегин чиқиб кетади. Ташқарида шовқин кўтарилади. жанг садолари,
қиличларнинг шарақлаган товушлари эшитилади. Сарой атрофида ёнғин
шуълалари кўрина бошлайди. Ховлиқиб Маъмун киради.
Do'stlaringiz bilan baham: