“абу райҳон беруний” Тўрт парда, беш кўринишли т а р и Х и й д р а м а


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/59
Sana20.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1037654
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   59
Bog'liq
Беруний драма

Шунқорбек:- Англашилди! 
Жайҳунбек:- Тушунарли! 
Қоплон ботир :- Етар, вазир, бас килинг! 
Маймандий:-Бас қил десанг, бас қиламан. Қани, шоҳим, не дейсиз?
Маъмун:- (шошиб, ўзини йўқотиб) Нимага мен?! 
Суҳайлий:- Чунки, шоҳсиз! Мамлакатнинг ҳокими!
Маъмун:- Йўқ, йўқ! Аввал, эшитайлик бошқаларнинг фикрини. 
Беруний:- Ахир, шоҳим, биласиз-ку бошқаларнинг фикрини!
Нега керак қайта-қайта тушунтириш, такрорлаш! 
Маъмун:- Фикрингизни Маймандийнинг ҳузурида айтинглар,
Токи, вазир ўз қулоги билан гапни эшитсин! 


39 
Беруний:- Султон Маҳмуд Ғазнавийнинг талаби рад этилсин! 
Шайхулислом:- Ахир, нега бундай дейсиз! Жанжал, уруш чиқармиш. Беҳудага 
қон тўкишлик нега керак, Беруний! Қанча ҳурмат қилсак арзир Маҳмуд каби 
ғозийни. 
Ибн Сино:- Сўзларингиз хоинларнинг сўзи эрур, тақсирим! 
Шайхулислом:- Сиз гапирманг, Ибн Сино! Сиз даҳрийсиз! Кофирснз! 
Қоплон ботир :- Тақсир, сиздек мусулмондан кўра даҳрий саналган Ибн Сино 
айтган сўзлар афзал эрур биз учун! 
Суҳайлий:- Тушунинглар! Ғазнавийнинг мақсадлари беғараз! 
Беруний:-Ундай бўлса, нима учун Хоразмни Маҳмуднинг 
Сарбозлари босиб кетди? Нима учун дарвишлар,
Каландарлар, савдогарлар, девоналар, дайдилар —
Кўча-кўйда изгиб юрар қутқу солиб тинмасдан!
Нима учун бозорларда, мачитларда Маҳмудни 
Осмонларга кўтаришиб мадҳ этмоқда маддоҳлар?!
Кофирларга қарши жангга, ғазавотга отланинг,
Даҳрийларни юртдан ҳайданг, дея улар жар солиб,
Фуқарони ғалаёнга солмоқдалар не учун?! 
Йўқ, Суҳайлий, бу ишларнинг замирида гараз бор!
Саройда ҳам Ғазнавийнинг одамлари ҳукмрон! 
Маймандий:- Бу табиий! Чунки султон қариндоши, куёви 
Шоҳ Маъмунни хоразмлик бебошлардан сақлайди! 
Шовқин кўтарилади. 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling