46
Маҳмуд:- (кулиб) Оббо, сен-ей! қани, вазир, шаробдан қуй, синглимнинг
соғлигига ол ичайлик! Ҳамма қадаҳ кўтарсин.
Маймандий:- (май қуйиб ҳаммага улашади)
Жоним билан маликанинг соғлигига ичаман!
Шайхулисломдан бўлак ҳамма ичади.
Маҳмуд:- (Шайхулисломга хўмрайиб қараб) Сиз нимага ичмадингиз?!
Шайхулислом:- Мен умуман ичмайман...
Маҳмуд:- Бу ер менинг қароргоҳим! Бу ерда мен ҳокимман! Қари тулки, нима
учун буйруғимни бузасан?! Ё сен биздан афзалмисан?!
Шайхулислом:- (қўрқиб) Кечирасиз, султоним!
Маҳмуд:- Ё сени ҳам ҳузуримга ажал ҳайдаб келдими?!
Шайхулислом:- (даҳшатда) Йўқ, йўқ, султон, узр, узр, ич десангиз ичаман!
Шайхулислом шошиб, соқолларига тукиб, май ичади. Ҳамма ундан кулади.
Маҳмуд:-Энди жўна ҳузуримдан! Чодиримдан чиқиб кет! Ғазабимни
келтирмасдан, узоқроқ юр кўзимдан! Хоинларни ёқтирмайман! Мунофиқлар
душманим!
Шайхулислом:- (қалтираб)Хўб бўлади,
улуг султон, кет десангиз, кетаман...
(гандираклаб чиқиб кетади.)
Do'stlaringiz bilan baham: