“абу райҳон беруний” Тўрт парда, беш кўринишли т а р и Х и й д р а м а
Download 0.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Беруний драма
Маймандий:- Оғзингни юм! Ҳузурингда улуғ султон турибди!
Беруний:- Султон эмас, йиртқич! Иблис! Сополтегин:- (қилич суғуриб) Бас қил! Чопиб ташлайман! Коратегин:- Узр сўра! Тиз чўк дарҳол! Беруний:- Тиз чўкмайман ҳеч қачон! Маҳмуд:- Қизишманглар! Агар менинг тўғри гапим ёқмаса,гапга солиб ўтирмасдан чиқаравер ҳукмингни! Маҳмуд:- Сен нимангга ишонасан? Беруний:- Келажакка! Халқимга! Авлодларнинг тақдирига ишонаман! Маҳмуд:- Таажжуб! Мендан сира ҳайиқмасдан ўз фикрини юзимга очиқ - ойдин айтадиган одамлар ҳам бор экан... Xа, айтгандай, сенинг тагинг паст экан деб эшитдим, ўтинчилик қилиб ўтган экан онанг, шу ростми? Беруний:- Ҳа, рост, онам ўтинчилик қилар эди туну кун, ўтин териб, ўтин сотиб мени боққан, улғайтган. Ҳа, онамнинг териб келган ўтинидан кулбаси, вайронаси исиганлар дуо қилган онамни... Ҳа, онамнинг ўтинида қозонини қайнатган етим-есир, ғариблар ҳам ундан миннатдор бўлган... Менинг онам ҳалол ва пок ҳамда художўй эди... Таги паст деб ҳалол меҳнат қилганларни айтмайди. Таги паст деб ҳалол меҳнат қилганларни талаган, ўғирлаган одамларни, қаззобларни айтади. Менинг тагим, асли зотим сеникидан тозароқ. Мана, сени таги паст деб айтса бўлур, негаки, сенинг отанг турк ғуломи Себуктегин ашаддай каллакесар, ўғри эди, ҳеч савоб иш қилмаган. Хиёнатда ўтган бутун умри золим отангнинг. Сен ҳам жадал бормоқдасан ўз отангнинг йўлидан. Маҳмуд:- Ундай эмас, янглишасан, мен шариат йўлига, дини ислом ишларига ҳаётимни тикканман. Ғазавот деб қўлга қилич олган соҳибқиронман! Беруний:- Сўзларингнинг бари ёлғон! Сенга ниқоб — шариат! Шариатни ниқоб қилиб ҳаё билмас юзингга, шариатни, адолатни оёқ ости қилгансан! Дини ислом эмиш! Ёлғон! Дини ислом баҳона! Сен худодан юз ўгирган имони йўқ султонсан! Маҳмуд:- Кўп ҳаддингдан ошаверма! Беруний:- Энди жаҳлинг чиқдими! Модомики, сўз бердингми, тўхтатмагил сўзимдан! Ҳақиқатни эшитиб ол, бир йўл ҳақгўй одамдан. Онамдан ҳам азиз юртим Хоразм! Не кунларни солдинг, жаллод, Хоразмнинг бошига! Ана, қapa, 48 ўт ичида қоврилмоқда Хоразм. Отларингнинг туёқлари гўдакларнинг бошини янчиб ўтди! Филларингнинг оёқлари остида қанча-қанча бегуноҳлар қолиб кетди! Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling