“абу райҳон беруний” Тўрт парда, беш кўринишли т а р и Х и й д р а м а


Сайёра:- Бир нафас ҳам ором йўқ! Сайёра шитоб билан чиқиб кетади. Беруний  каттиқ хижолатда.  Беруний:-


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/59
Sana20.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1037654
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   59
Bog'liq
Беруний драма

Сайёра:- Бир нафас ҳам ором йўқ! Сайёра шитоб билан чиқиб кетади. Беруний 
каттиқ хижолатда. 
Беруний:- Кечирсинлар, мени, шоҳим, менда гуноҳ... 
Маъмун:- (сўзини бўлиб)Гуноҳ йўқ! Ажабланманг, бу табиий бир ҳодиса, 
хонимнинг навбатдаги инжиқлиги, навбатдаги шўҳлиги... 
Беруний:- Ахир, шоҳим... 
Маъмун:- Ташвишланманг! Агар унинг феълини билмаганда сиздаи хафа 
бўлар эдим. Холбуки, бу илоннинг кирдикори, иши, хулқу атвори менга 
маълум... 
Беруний:- Ундай бўлса... 
Маъмун:- Осон эмас, азизим... Эҳтимол у шу йўл билан орамизга совуқлик ва 
тафриқа солмоқчидир... Жанжал чиқармоқчидир...Оғасига бир барона 
топиларди у ҳолда... Саройда мен ёлғиз қолдим... Яқинлардан айрилдим... 
Мана, катта малика ҳам шу илоннинг қурбони.Заҳар берган ўша, аммо, исбот 
қилиб бўлмайди... Бу кетишда ўзимга ҳам навбат келиб қолмаса деб қўрқаман,
ўз уйимда бегонаман, ортиқман. Бутун сарой Қоратегин, Сайёранинг қўлида, 
ўшаларга буйсунади хизматчилар, соқчилар. Мана, ҳали Дабирни ҳам банди 
зиндон қилишди. Битта ўша менга ҳалол хизмат қилиб турувди... Бу газанда 
менга қарши бир баҳона топсаю Оғасига хабар берса, Хоразмни забт этса... Мен 
Маҳмуднинг менга қилган марҳамати оҳибат, шундай аянч натижалар 
беришини билмасдим...О, азизим, энди сарой менга зиндон, жаҳаннам! 
Беруний:- Минг афсуски, бу аҳволга ўзингиз ҳам айбдорсиз! Қаттиққўллик 
қилиш керак, шоҳим, давлат ишида. Ҳаммасини ҳайдар эдим ўрнингизда мен 
бўлсам! Уруш деса, урушардим, қўрқиб ўтирмас эдим! 
Маъмун:- Йўқ, Маҳмуднинг қўшини кўп, бардош бера олмаймнз! 
Беруний:- Халқимизга суянардим, халқни жангга чорлардим, Хоразмнинг 
арслонлари жангда енгилган эмас! 
Маъмун:- Тўғри, аммо, жуда мушкул бу ишларни ҳал қилиш... 
Беруний:- Дунёда ҳеч осон иш йўқ! Осон ишни ахтарманг!
Алалхусус, катта ишнинг машаққати кўп бўлур!
Машаққатга чидаганлар доим зафар қозонур.
Кўпчиликнинг овозига қулоқ солганингизда,
Қилган ишни дўстлар билан бамаслаҳат қилганда, 
Бу фожиа, бу кўргулик юз бермаган бўларди! 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling