43
Беруний:- Агар менга бирор нарса бўла қолса, азизим, қўл ёзмалар,
китобларим йўқолмасин.
Жаъфар:- Йўқолмас.
Ташқаридаи от туёқларининг дупури эшитилади. Бир оздан сўнг
Ибн Сино
билан Худойберди киришади. Иккови ҳам йўл кийимида, қўлларида қамчи.
Ибн Сино:- Қани, дўстлар, тайёрмисиз?
Беруний:- Сизлар бора туринглар, Биз ҳадемай йўлга чиқиб, сизга етиб оламиз.
Ибн Сино:- Ибн Ироқ, Масиҳийлар аллақачон кетишди,
Биз кечикдик, вақт ғанимат, фурсат қўлдан кетмасин.
Беруний:- Коплон
ботир келаман деб ваъда берган, келади.Уни кутмай кетиб
қолсам уят бўлур, азизим.У биз билан ҳамроҳ бўлиб бормоқчидир сафарга.
Ибн Сино:- Ундай бўлса Чуқурсойнинг нарёғида кутамиз.
Жаъфар:- Қумбосканнинг ёнидами?
Худойберди:- Ҳа, шу ерда кутамиз.
Ибн Сино:- Абу Райҳон, тезроқ боринг, кўнглим жуда безовта..
Беруний:- Ташвиш қилманг, тезда дийдор кўришамиз, азизим,қаранг, дўстим,
ўртанмоқда, кул бўлмоқда Хоразм!
Do'stlaringiz bilan baham: