Adabiyot nazariyasi va zamonaviy adabiy jarayon


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/85
Sana19.06.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1609517
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85
Bog'liq
s.akhmad konf. tuplami 2

 
 
 
 
 
 
САИД АҲМАД – ХОТИРАНАВИС 
Шавкат ҲАСАНОВ 
СамДУ кафедра мудири 
Филология фанлари доктори 
 
Саид Аҳмаднинг ҳаёт йўли ҳам, ижод йўли ҳам машаққатли кечди. У 
ХХ аср талотўпларининг, фожеаларининг жонли гувоҳи бўлди, давр 
ситамларини, оғриқларини ўз бошидан кечирди. Унинг илк китоби “Тортиқ” 
нашр этилганда, бўлғуси ёзувчи ҳали йигирма ёшга ҳам тўлмаган эди. Бироқ 
унинг ёзувчи бўлиб танилишига яна йигирма йиллар керак бўлди. 50-
йилларнинг охири, 60-йиллар бошида эътироф этила бошланди. Бугунги 
кунда Саид Аҳмад дейилганда, кўпчилик ҳажвчи ёзувчини тушунишади. 
Унинг кичик-кичик минатюра ва комедияларидан ташқари табиатан 



ҳозиржавоб, зукко бўлганлиги ҳам шундай таассуротни қатъийлаштирган 
бўлса, ажаб эмас. Шубҳасиз, “Келинлар қўзғолони” адиб ижодининг гултожи 
ҳисобланади. Саид Аҳмаднинг насрий ва юмористик асарлари ҳақида бир 
қатор илмий тадқиқотлар амалга оширилган. Қуйида биз унинг ижодининг 
яна бир қирраси – хотиранавислигига эътибор қаратмоқчимиз. 
Маълумки, замонавий адабиётимизда Саид Аҳмадгача Садриддин 
Айний, Абдулла Қаҳҳор салмоқли эсдаликлар яратган эдилар. Саид Аҳмад 
уларнинг ижодий тажрибаларини яхши ўзлаштириб, ўзи билган, гувоҳ бўлган 
воқеа-ҳодисалар, шахслар тўғрисида, жумладан, Ғафур Ғулом, Ойбек, 
Абдулла Қаҳҳор, Шуҳрат, Асқад Мухтор каби адибларнинг ижодий 
портретини яратишга хизмат қиладиган бир қатор эсдаликлар ёзди. Бу 
эсдаликларнинг муҳим аҳамияти шундаки, улар орқали ижодкор шахсининг 
ўз даври ҳақида, адабий муҳит тўғрисида, қолаверса, ўз ижоди борасида 
китобий гаплар эмас, кўнгил иқрорномаси билан танишамиз. Унда асарлар 
таҳлил қилинмайди, балки ижод жараёни билан боғлиқ ҳолатлар, муайян бир 
асарларнинг яратилиш тарихи, илҳом онлари, истеъдод тарбияси, ёзувчининг 
шахсий ва ижодий қиёфаси, характери, қизиқиш доираси ва ижодий 
кўникмалари билан алоқадор бир қатор масалалар қизиқарли ҳикоя 
қилинади. Бизнинг адабиётимизда бу масалалар жуда кам ўрганилган. 
Ҳолбуки, Гётени Гёте қилган унинг Эккерман билан адабий суҳбатларидир. 
А.Дюма, Стендаль, Вольтер, Бальзак каби ижодкорларнинг Андре Моруа 
томонидан ёзилган адабий портретлари адабиётшуносликда янги саҳифа 
очди, асарни ижодкор шахсияти билан яхлитликда текшириш муҳим аҳамият 
касб этишини исботлаб берди. Шу маънода Саид Аҳмаднинг эсдаликлари 
ҳам адабиётшунослигимиздаги кемтикларни бир қадар тўлдиради, деб айтиш 
мумкин. Айни хотиралар адибнинг ўз бадиий асарларини ўрганишда ҳам бой 
материаллар бера олади.
“Умрим баёни” асарида ўз ижоди ҳақида шундай ёзади: “Уфқ”ни 
ёзишдан олдин “Чўл ҳикоялари”ни яна бир марта ҳафсала билан, синчиклаб 
ўқидим. Адабий асар талабларига жавоб бера оладиган дуруст асар бўпти. 



Бирданига ҳаёлимга, “ахир бу ҳикояларда инсон дарди, изтироблари йўқ-ку?” 
деган ўй келди”.
1
Ҳар қандай ёзувчи ҳам ўз ижоди ҳақида бундай аччиқ ҳақиқатни тан 
олавермайди. 
Асарнинг яратилиши, хусусан, романга ўхшаш йирик асарларнинг 
дунёга келиши ижодкор қалбида, руҳий-психологик оламида кечадиган 
мураккаб ички жараёнларнинг маҳсули. Саид Аҳмад “Уфқ” трилогияси 
ёзилиши тарихини ҳикоя қилар экан, руҳий ҳолатини шундай тасвирлайди:
“Кўп чиройли воқеалар топгандим. Ёзгани қўрқдим. У пайтларда 
тазйиқнинг қони совумаган, нафас олиб турган пайтлари эди. Яна қамаб 
қўяди деб қўрқдим”.
2
Назаримда, бу туйғу Саид Аҳмадга замондош, тенгдош, елкадош 
бўлган ижодкорларнинг аксариятига хос бўлган. 
Адабий асарнинг қаҳрамонларидан фарқли ўлароқ, ҳар қандай 
инсоннинг ҳаётида “сукунат” даврлари бўлади. Бу айниқса, ижодкор аҳлида 
тез-тез юз берадиган ҳолат. Саид Аҳмад ҳам бундан мустасно эмас. 
Адибнинг қизи Нодиранинг “Ойим, дадам ва мен” ёдномасида бунга гувоҳ 
бўламиз: “Дадам “Уфқ”нинг иккинчи китобини ёзаётган пайтлар эди. Ойим 
дадамнинг кайфиятини бузмаслик учун кўчада бўлаётган ҳар хил гапларни, 
миш-мишларни етказмасликка ҳаракат қилади.
Дадамнинг бир одати бор, бирон нарсадан диққат бўлиб қолса, 
диққатвозлиги босилмагунча бирон сатр ёзолмасди. Шунинг учун ҳам ойим 
уни суюнтирадиган гапларни топиб келарди. У мутлақо ёзмай қўйган, 
оғайнилари билан вақтини бекор ўтказётган пайтларда, худо кечирсин, деб 
дадамга ёлғон гапирарди:
– Ғафур акани кўрган эдим, бурунбой нега ҳеч нарса ёзмаяпти, бунақа 
қилса союздан ўчиртирвораман, деяптилар. 
1
Аҳ
мад С. Киприкда қолган тонг. “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси Бош 
таҳририяти, 2008, 126-бет.
2
Ўша асар. 130-бет. 



– Абдулла ака телефон қилдилар, кечагина чиққан болалар ундан 
ўтиб кетаяпти, айтиб қўйинг, адабиёт дангасаликни ёқтирмайди ёзмаса, 
бошқа тирикчилик қилсин, дедилар. 
Дадамга бу гаплар хуш ёқарди. Чиппа-чин ишонарди. Кўчага чиқмай, 
берилиб ёзишга тушиб кетарди”. 
Маълумки, Саид Аҳмад турли йилларда “Ёш ленинчи”, “Қизил 
Ўзбекистон” газеталарида, “Муштум”, “Шарқ юлдузи” журналларида, 
Ўзбекистон радио комитетида хизмат қилган. Унинг ўсиб-унишида 
матбуотнинг таъсири сезилиб туради.
Насрий, ҳажвий асарларига эътибор қаратилса, уларда ижтимоий 
масалаларга публицистик ёндошилганлиги кўзга ташланади. “Чўл 
ҳикоялари”да ҳам, “Уфқ”да ҳам, “Жимжитлик”да ҳам бунга гувоҳ бўлиш 
мумкин. Саид Аҳмад ижоди борасида қилинажак кейинги илмий ишларда, 
тадқиқотларда шуни ҳисобга олиш зарур. Нафақат Саид Аҳмад ижодида, 
умуман, социалистик реализм адабиётида бадиий услубдан кўра публицистик 
услубнинг мақоми салмоқлироқ бўлиб келган.
ХХ аср адабиёти ва адабиётшунослигининг инерцияси бугунги 
кунларимизгача етиб келди. Баъзан бадиий асар таҳлилида ҳанузгача “бу 
асарда шундай воқеалар ҳикоя қилинади, фалон характерлар андоқ ишларни 
амалга оширади” қабилида фикр юритамиз. Кўриб ўтаётганимиз хотиралар, 
ёдномалар бадиий сўз санъати моҳиятига чуқурроқ кириб боришимиз учун 
башқача йўллар излашимиз зарурлигини уқтиради. Ян Парандовскийнинг 
фикрича, муаллиф шахсига, табиатига, қалбига дахлдор ҳар бир ҳолат, 
кўникма, кундалик одатга айланган фазилату қусурларнинг барчаси у 
яратаётган характернинг хатти-ҳаракатида у ёки бу даражада намоён бўлади. 
Шу боис Саида Зунунованинг қуйидаги шеъри ҳам Саид Аҳмад ва у яратган 
характерлар табиатини тушунишда аҳамиятлидир: 
Эшик тирқишидан бир чизиқ ёниб, 
Офтоб бўлиб кириб, ёритар хонам. 


10 
Машинканг чиқиллар, тўхтайди баъзан, 
Биламан, чекяпсан, чекяпсан улаб. 
Кошки очиб қўйса, деб деразани, 
Камроқ чекса-чи, деб бўламан хуноб. 
Хонангни тутундан поклаш дардида 
Бедор ўтираман сендан нарида. 
Бизнингча, Саид Аҳмад ёдномаларини ўқиганда, уларнинг айримлари 
саксон ёшлари атрофида ёзилганлигини ва услубида муболағадорлик 
устунлигини 
ҳисобга 
олиш 
керак. 
Чунки, 
“Киприкда 
қолган 
тонг”тўпламининг айрим ўринларида, жумладан, 119-120-бетларида 
хронологик изчилликда баъзи узилишлар сезилади. 
Саид Аҳмадни асосан кулги устаси сифатида танишади, биографик 
характердаги ёдномаларини ўқигач, бу фикр унчалик ҳам кучли асосга эга 
эмасдек туюлади. Чунки унда ижодкорнинг ҳаёт ва ижод йўли дарду 
изтироблардан, уқубату фожеалардан яралганлиги англашилади.
Саид Аҳмад “Киприкда қолган тонг” асарини қисса, “Умрим баёни” 
асарини автобиографик қисса атайди. Тасвирланган масалаларнинг 
моҳиятидан келиб чиқиб, биринчи асарини “Саёҳатнома”, иккинчисини 
“Таржимаи ҳол” аташ тўғрироқ бўларди. Чунки бу асарларда қисса 
талабларидан кўра саёҳатда кўрган кечирганлари ҳамда публицистик 
руҳнинг таъсири баланд. Шунингдек, “Биллур сиёҳдон”, “Босган изим, 
айтган сўзим қолади”, “Мукаммал инсон суврати” каби ёдномаларини 
келгусида нашр этиладиган китобида “адабий портретга чизгилар” дея 
номлаш маъқулроқ. Боиси уларда Ғафур Ғулом, Шуҳрат, Асқад Мухтор 
ижодий портретларини мукаммаллаштирадиган воқеалар, фикр-мулоҳазалар 
қаламга олинган. 
Масалага шоирона нигоҳ, моҳир рассомдек нозик кузатишлар ва 
тасвирийлик Саид Аҳмад хотираларида алоҳида бўртиб турадиган 
хусусиятлардандир. Чунки Асқад Мухторнинг сўнгги кунлари ҳақида ёзар 


11 
экан, унинг шеъриятига хос бўлган ўйчан фалсафийликни қуйидагича қайд 
этади: 
“Асқад вужуд-вужуди билан шеърга берилиб кетган пайтлар эди. 
Дўрмоннинг қимиздек ҳавоси, кўм-кўк осмони, қип-қизил чодир ёпинган, 
куз офтобида лов-лов ёнаётган ўрик туплари, олис юртларга отланган 
турналарнинг боғ устидан чуғурлаб ўтишлари, далаларга ёнғоқ “экаётган” 
қарғаларнинг ерга шўнғишлари, майин оқ ипакдек мезон ипларининг унсиз 
сузиб ўтишлари, яланғоч новдаларга илашиб қолганларнинг офтобда 
чақнашлари Асқаднинг шеърларига шундоққина тўкилиб қоларди”.
3
Бадиий сўз санъатига шайдолик ва куюнчаклик, диққат қаратилган 
ижодкорлар сиймосига эҳтиром туйғуси Саид Аҳмад хотираларининг муҳим 
сифатларидир. Бу эсталиклар Саид Аҳмаднинг ўз ижодини, унга елкадош ва 
замондош бўлган адиблар ижодини, яқин ўтмишимиз адабиёти тарихини 
ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling