Adabiyot nazariyasi va zamonaviy adabiy jarayon
Download 1.72 Mb. Pdf ko'rish
|
s.akhmad konf. tuplami 2
Адабиёт
1. Аҳмад С. Қоракўз Мажнун. – Тошкент: “Сано-стандарт”, 2016. – 232 б. 2. Ahmad S. Ufq. – Тошкент: “Сано-стандарт”, 2016. – 400 б. 3. Аҳмад С. От билан суҳбат. – // “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси, 2020 йил 12 июнь 4. Ahmad S. Hikoyalar. www.ziyouz.com kutubxonasi. 5. Аҳмад С. Йўқотганларим ва топганларим (хотиралар, адабий ўйлар ва эсселар). – Тошкент: “Шарқ”, 1998. – 304 б. 6. Ҳессе Ҳ. Курортчи: Қисса. Немис тилидан Мирзаали Акбаров таржимаси. – // “Жаҳон адабиёти” журнали, 2019 йил, 12-сон. – 30 – 93- бетлар. САИД АҲМАД ФЕНОМЕНИ Исломжон ЁҚУБОВ филология фанлари доктори, ТДПУ профессори. Севинч ЁҚУБОВА Магистр. Саид Аҳмад – халқимизнинг севимли адиби ва драматурги, Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1980), Ўзбекистон Қаҳрамони (1999) нинг адабий тахаллуси бўлиб, унинг асл исми Ҳусанхўжаев Саидаҳмаддир. Адиб ўзининг ранг- баранг ҳикоялари, публицистик мақолалари, реалистик қисса ва романлари, хушчақчақ комедиялари билан ҳозирги замон ўзбек адабиётида муносиб ўрин эгаллайди. У, айниқса, сатира ва юмор устаси ҳамда Ойбек, Ғ.Ғулом, А.Қаҳҳор, М.Шайхзода, Шуҳрат, Миртемир, С.Зуннуновалар ҳақидаги хотира-ёдномалар муаллифи сифатида элга машҳур ва манзурдир. 24 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги “2017- 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5953-сонли Фармонининг ДД-226-бандида Ўзбек халқининг улуғ адиби – Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад таваллудининг 100 йиллигини кенг нишонлаш, ҳаёти ва ижодига бағишланган асарлар асосида замонавий театр репертуарларини саҳналаштириш; танланган асарларини нашр қилиш, “Замондошлари хотирасида” туркумидаги китоблар чоп этиш назарда тутилган. Маълумки, Саид Аҳмад 1920 йилнинг 10 июнида Тошкент шаҳрининг Самарқанд дарвоза маҳалласида дунёга келди. Ўрта мактабни тугатгач, Тошкент рассомлик билим юрти ва Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институти (ҳозирги ТДПУ) да таҳсил олди. Унинг меҳнат фаолияти «Муштум», «Шарқ юлдузи» журналлари, ҳозирги «Ўзбекистон овози» газетаси, Ўзбекистон радиокомитетида кечди. Умуман, адибнинг униб-ўсишида вақтли матбуот муҳим роль ўйнади. У қатоғонлик даврининг жабру жафоларини ўз бошидан кечирди. 1947 йилда «халқ душмани» сифатида ноҳақ қамалиб, Қозоғистоннинг Қарағанда вилояти Жезқазған лагерида қамоқда бўлди. Сталин вафотидан сўнг оқланиб, Ватанга қайтди. Бўлғуси адиб карикатурачи-рассомликдан дастлаб журналист- очеркчиликка, аста-секин реалистик ҳикоялар ёзишга ўта бошлади. У ўткан асрнинг 60- йилларигача асосан, ҳикоячи сифатида қалам тебратди. «Тортиқ» (1940), «Эр юрак» (1942), «Фарғона ҳикоялари» (1948), «Чўл бургути» (1960), «Чўл одамлари», «Одам ва бўрон» тўпламларига кирган кўплаб ҳикоялар фикримизни тўла тасдиқлайди. Йигирма яшар йигитнинг илк тўплами «Тортиқ» (1940) Абдулла Қаҳҳорнинг кескин танқиди ҳамда ёш, ҳали етарлича тажриба тўпламаган қаламкашнинг истиқболига умид назари билан қараган илиқ фикрларига рўбарў бўлди. «Ёзишга қўлингиз жуда келишади. Тилни биласиз. Озроқ 25 рассом бўлганингиз иш берибди. Персонажлар тасвирини аниқ чизяпсиз. Тасвирингиз рангли», деб ёзган эди «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» журналида чоп этилган ўша тақризда А.Қаҳҳор. Шунинг учун ҳам бу тақриз Саид Аҳмад тақдирида муҳим аҳамият касб этди. Бемалол айтиш мумкинки, ёш қаламкашни бадиий ижодга жиддий қарашга, ҳаёт ичида қайнаш ва тобланишга, ўз поэтик маҳоратини ошириш борасида жиддий изланишга ундади. Шунга қарамасдан, бадиий ижодда ўз устозларига эргашиш, улар таъсиридан қутилиш осон кечмади. Жумладан, «Мастонбиби» ҳикоясидаги Мастонбиби ва уста Қобил қай бир жиҳатлари билан А.Қаҳҳорнинг «Асрорбобо», «Кампирлар сим қоқди» сингари ҳикоялари қаҳрамонларини эслатади. Ёш адиб ўша давр насрига хос: характерлар мантиғи билан ҳисоблашмаслик, яъни оддий одамларни ижтимоий меҳнат жараёни илғор иштирокчиси, атрофидагиларга фаол таъсир эта олувчи тарғиботчисига айлантириш тенденциясига эргашди. Қаҳрамон саъжиясидаги маънавий- психологик ўзгаришлар, инсоний туйғуларни аниқ индивидуал белгилари билан поэтик далиллаш, ҳаётий мисоллар билан қиёслаш маҳоратини эгаллашда анча қийналди. Тасвир лўндалиги ва аниқлигини таъминлаш, жонли манзаралар яратиш, тиниқ инсоний туйғуларни ифодалашга эришиш осон кечмади. Изланиш машаққатлари натижасида Саид Аҳмад ўзи образли тарзда таъкидлаганидек, «…рангларни рассомдек кўриш, товушларни бастакордек Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling