Adabiyot nazariyasi va zamonaviy adabiy jarayon


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/85
Sana19.06.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1609517
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   85
Bog'liq
s.akhmad konf. tuplami 2

Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Адабиёт дарслиги (7-синф, қорақалпоқча). – Н.: “Билим”, 2017; 
2. Б. Пастернак, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси, 2014, 39-52-
сонлари;
3. М.А. Астуриас, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси, 2014, 39-
52-сонлари; 
4. Озод ватан саодати. – Т.: “Адиб”, 2013; 
5. Ю.Онил, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси, 2014, 39-52-
сонлари. 
“ПРОЗАНИНГ ШОИРИ” ЁНИҚ ҚАЛБ, УЛКАН САБР 
ҚИЁФАСИНИ ЎЗИДА АКС ЭТТИРДИ 
Зилола РАҲМОНОВА Ғолибжоновна 
Андижон Давлат университети тадқиқотчиси. 
Аннотация: мазкур мақола тезис шаклида бўлиб, ўзида адиб ҳаёти ва 
ижодининг ёрқин қирраларини акс эттирган. Сўз хазинасига залворли хисса 
қўша олган ўзбек адабиётининг ёрқин вакилига билдирилган муносабатлар 
берилган. Асарларидаги теран мазмун-моҳият, воқеликларга реал муносабат 
С.Аҳмаднинг ижод қуроли бўлганлиги кўрсатилган. Адибнинг кечаги ва 
бугунги ижодий фаолияти, ҳаёти бевосита солиштирилиб, аниқ мисоллар 
билан ифодаланган. Шунингдек, адибга давлатимиз томонидан кўрсатилган 
алоҳида эътибор ва берилган мукофотлар қайд этилган.
Калит сўзлар: сўз хазинаси, асар, роман, қисса, ҳикоя, трилогия, адиб, 
ёзувчи, жамият. 
 
1918-1921 йиллар оралиғида туғилган ижодкорлар – Туроб Тўла, Ҳамид 
Ғулом, Мирмуҳсин, Шуҳрат, Асқад Мухтор, Рамз Бобожонлар ўзларидан 


212 
аввал адабиётга кириб келиб, кейин замондош бўлган устозлари изидан 
бориб, таъбир жоиз бўлса, улардан ҳам маълум маънода ўзиб кетдилар. Ўта 
мураккаб давр муҳитига қарамасдан, улар сўз хазинасига залворли ҳисса 
қўша олдилар. Адабиётшунос олима, филология фанлари номзоди Камола 
Бобожонова таъкидлаганидек, улар ўзларининг ўнлаб шеърий туркум, 
достон, баллада, қисса, роман каби жанрдаги битмишларида ўз даври 
муҳитини сўз воситасида ифодалаб беришга эришдилар. Бу сафда 
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад (Хусанхўжаев)нинг ҳам алоҳида ўрни 
бор. Асли тошкентлик бўлган бўлғуси адиб ўз даврида турли оилавий 
қийинчиликларни бошдан кечирди, ўз таъбирича, ҳар бир ҳунарга қизиқиб 
кўрди – суратчиликка ҳам, дорбозликка ҳам. Бироқ, ҳеч бири уни 
адабиётчалик ўзига ром эта олмади. Абдулла Қаҳҳор, Ойбек, Ғафур Ғулом 
каби ўз замонасининг пешқадам адиб ва шоирлари билан бўлган суҳбатлар ва 
уларнинг ўгитига оғишмай амал қилиш Саид Аҳмадни тобора ижодий камол 
сари етаклади. Бундан роппа-роса 80 йил муқаддам чоп этилган илик 
тўплами – “Тортиқ” ҳақида Абдулла Қаҳҳор томонидан билдирилган холис 
ва ҳаққоний муносабат адиб учун умр бўйи йўлкўрсаткич вазифасини ўтади. 
Саид Аҳмад ҳамиша ўз асарларига устоз нигоҳи билан қаради. Пойтахтдаги 
турли газета ва журнал таҳририятларида ишлаш, радиоқўмитадаги фаолият 
давомида адиб ҳаётни ва атрофидаги турли тоифа инсонларни ижодий муҳит 
кишиси кўзи билан таҳлил қилди. Кейинчалик ёзилган ҳикоялари ва катта 
ҳажмдаги “Уфқ” трилогияси ана шу кузатишлар маҳсули бўлиб оламга юз 
очди. Ҳажвий ҳикояларида эса, жамият ва инсон шахсидаги камчиликларни 
ўзига хос тарзда очиб берди. Афсуски, машъум сталинизм қатағони адибни 
ҳам четлаб ўтмади. У узоқ манзилларда жазо ўтаб келди. Бироқ, шундай 
кунларда ҳам сабрни, яхши кунга умидни йўқотмади. Оиласи, халқимизнинг 
севимли шоираси ва адибаси Саида Зуннунованинг садоқати унга куч ва 
руҳий мадад берди, десак, муболаға бўлмайди.
Қайтиб келиб, тинч ҳаёт қучоғида яшаган ва ишлаган Саид Аҳмад бутун 
куч-ғайратини бадиий ижодга сарфлади. 1976 йилда яратилган “Келинлар 


213 
қўзғолони” асари адибга катта шуҳрат келтирди. Бу асарда у ўзбек 
оналарининг бағрикенглиги, тантилиги, ҳалоллиги, ўз оиласига чексиз 
эътиқодини ишончли тарзда гавдалантириб беришга муваффақ бўлди. 
Юртимизда кайвони, ўз обрўсига ва сўзига эга, бир неча келинларни бир 
уйда бошини қовуштириб олиб ўтирган оналарни эҳтиром билан 
Фармонбиби деб аташ русум бўлди. Асар бош қаҳрамони келинларнинг ҳар 
бирини тилини топиб, оила аталмиш қўрғоннинг иқтисодий жиҳатини, 
тўкислигини, бир бутунлигини қандай тутиб тура олганлиги бора-бора 
яққолроқ намоён бўла боради. Шундан бўлса керакки, “Келинлар қўзғолони” 
мамлакатимиздан ташқаридаги театрларни ҳам бир-бир кезиб келди. 
Жумладан, Туркманистонда Фармонбибини атоқли актриси Собира 
Мойқонова маромига етказиб ўйнаганини адиб ўз эсдаликларида ёзиб 
қолдирган.
Мустақиллик йилларида Саид Аҳмаднинг ижоди том маънода янги 
босқичга кўтарилди. Ўзи ҳам, сўзи ҳам рўшнолик кўрди. Аввало “Дўстлик”, 
кейинроқ “Буюк хизматлари учун” орденлари билан, 1999 йилда эса 
“Ўзбекистон Қаҳрамони” фахрий унвони билан тақдирланиши каби 
эътирофлар адибга куч ва илҳом, рағбат ва қувват берди. “Умрим баёни” 
номли автобиографик характердаги қиссасини ёзиб, “Халқ сўзи” газетасида 
эълон қилдирди. Ушбу асарда мустақилликнинг халқимиз ҳаётида тутган 
улкан ўрни, тарихий аҳамияти, кишиларимиз онги-шууридаги туб 
бурилишлар муаллифнинг ўз тақдиридаги ёруғ кунлар тасвири билан 
параллел равишда акс эттирилгани билан аҳамиятли. 1998 йилда яратилган 
“Йўқотганларим ва топганларим” китоби орқали ўқувчи адибга замондош 
улуғ инсонларнинг ҳаққоний ҳаёт тарзи, турмуши билан танишади. Шунинг 
баробарида, муаллиф асарда Ўткир Ҳошимов, Ўлмас Умарбеков, Ҳабиб 
Саъдулла, Неъмат Аминов каби қатор шогирдлари ҳақида ҳам тўлқинланиб 
ёзади. Бугина эмас, адиб кези келганида,Уйғун, Назир Сафаров, Комил 
Яшин, Рамз Бобожон, Асқад Мухтор, Наим Каримов, Озод Шарафиддинов, 
Ёнғин Мирзо, Соатий каби кўплаб қаламкашларнинг характерларига ҳам 


214 
озми-кўп чизгилар бериб ўтади. “Менга етиб келмаган хат” сингари 
ёдномалар, “Кўз ёши томган ҳикоялар” туркум асарларида ўзи бошдан 
кечирган оғир синовлар ҳақида сўз юритди. Ушбу асарлар миллий 
публицистикамизда ёрқин ва жозибадорлиги билан ажралиб тургани рост. 
Адиб сўнгги йилларда “Киприкда қолган тонг” номли қисса яратди ва унда 
таниқли адиб ва жамоат арбоби Ўлмас Умарбековнинг ҳаёти ҳақида 
тўхталди. Оддий бир йигитнинг улкан ёзувчи бўлиб шаклланиши жараёни, 
унинг атрофидаги адабий иқлим борасида сўз юритди. Қисса мутолааси 
жараёнида адабиётшунос Иброҳим Ғафуровнинг Саид Аҳмадга нисбатан 
“Прозанинг шоири” ибораси нақадар теран ва ҳаққонийлигига амин бўласиз. 
Бу асар адиб атрофидаги кўплаб ёзувчилар, ўша вақтдаги адабий муҳит 
ҳақидаги қимматли маълумотлари билан ҳам характерлидир. 
*** 
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад водийликлар, хусусан, 
андижонликларга ҳам жуда севимли ва қадрдон эди. Жонли воқеалар, гўзал 
гурунглар, самимий лутфлар ила эсланадиган хотиралар эътирофга арзийди. 
80-йиллардаёқ адиб Андижондаги бир қатор меҳнат жамоларида, чунончи, 
собиқ Володарский фабрикасида учрашувлар ўтказгани суратлари 
андижонлик адиблар архивида мавжуд. Шунингдек, адибнинг Куйганёрда 
кичик дала-ҳовлиси ҳам бор эди. Саид Аҳмад таваллудининг 80 йиллиги 
вилоятимиздаги Бирлашган касаба уюшмалари федерацияси биносида кенг 
нишонлангани кўпчиликнинг кечагидек ёдида. Ўшанда адибга ҳамроҳ бўлиб 
келган Неъмат Аминов ва бошқа қатор адиблар бугун орамизда йўқ. 
Шунингдек, Саид Аҳмад Ўзбекистон халқ шоири Тўлан Низом билан ҳам 
жуда қадрдон эканлигини гурунгларида айтганлар. Тўлан Низомнинг 1998 
йилда нашр қилинган 15 минг ададлик бир жилд “Сайланма”сига бевосита 
Саид Аҳмад гўзал ва самимий сўзбоши битган, “Йўқотганларим ва 
топганларим” китобида ҳам Тўлан Низом ҳақида тўхталган. Ўз навбатида, 
шоир Саида Зуннунова ҳақида “Оқ гул” лирик қиссасини яратди. Муҳаммад 
Юсуф, Хуршида кабиларнинг бағишловлари андижонликларнинг Саид 


215 
Аҳмадга эҳтироми бўлиб дунёга келган, десак, адашмаймиз. Ўзбекистон 
санъат арбоби Олимжон Холдор ҳам ўз эсдаликларида, китобларида Саид 
Аҳмаднинг дилтортар гурунгларини меҳр билан ёзади. 
*** 
Муҳтарам Юртбошимиз саъй-ҳаракатлари билан адабиётга катта 
эътибор қаратилиб, бугун сўзга, тилга, ижодга эътибор давлат аҳамиятидаги 
масала даражасига кўтарилди. Буни амалга оширилган қатор ишлар, 
ҳаракатлар жараёнида ҳам кўришимиз мумкин. Тамомила янги қиёфа касб 
этган Адиблар хиёбонида Саид Аҳмад ва Саида Зуннунова ҳайкаллари ҳам 
қад ростлаб турибди. Бугун, адибнинг муҳташам юз йиллиги арафасида 
миллий телеканалларимизда 5 қисмли телесериал намойиш этилмоқда. 
Буларнинг ҳаммаси она халқимизнинг ўз адибига, унинг синовларда 
синмаган бардошига улкан эҳтиромидир. 
Ўзбекистон Қаҳрамони Саид Аҳмад ўзидан бой адабий мерос қолдириб 
кетди. Унинг “Жимжитлик”, “Қорақўз Мажнун”, “Киприкда қолган тонг” 
каби асарлари, қайта-қайта нашр қилинган кўпжилдликлари халқимизнинг 
қалбидан чуқур жой олди. Ушбу китобларга жо бўлган асарлар инсонларни 
ҳаётсеварликка, 
ёшларни 
ватанпарварликка, 
бугунги 
гўзал 
ҳаёт 
дақиқақаларини қадрлашга, ватанга муносиб бўлишга ундаши, сабоқ бериши 
билан ғоят аҳамиятлидир. Бу асарлар асрлар ошса-да, яшайверади, адибнинг 
ёниқ қалбидан таралган сўз-у саломларни, эҳтиромларни янги-янги 
авлодларга етказаверади.
Устоз адибнинг бахти ҳам, кўпчилик таърифлаётган иккинчи умрининг 
салмоғи ҳам айнан мана шундадир. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling