Adabiyot nazariyasi va zamonaviy adabiy jarayon
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Download 1.72 Mb. Pdf ko'rish
|
s.akhmad konf. tuplami 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- САИД АҲМАД ИЖОДИДА САДОҚАТ ВА ВАФО ТИМСОЛИ ЯНГИБАЕВА Назира Гулмановна ҚДУ доценти БЕГДУЛЛАЕВА Динора Рустембаевна ҚДУ талабаси Аннотация
- Калит сўзлар
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Аҳмад С. Қоракўз Мажнун. – Тошкент: “Сано-стандарт”, 2016. – 232 б. 2. Карим Б. Руҳият алифбоси. – Тошкент: Ғ.Ғулом номидаги нашриёт - матбаа ижодий уйи, 2016. – 362 б. 3. Ҳаққул И. Ҳаёт, адабиёт ва абадият. – Тошкент: “Тафаккур”, 2019. – 318 б. САИД АҲМАД ИЖОДИДА САДОҚАТ ВА ВАФО ТИМСОЛИ ЯНГИБАЕВА Назира Гулмановна ҚДУ доценти БЕГДУЛЛАЕВА Динора Рустембаевна ҚДУ талабаси Аннотация: Ўзбек адабиётининг серқирра истеъдод соҳиби, наср гулшанининг беқиёс намуналаридан бири бўлган Саид Аҳмад ижоди беназир асарлар уммонидир. Дўстлик ва меҳр-муҳаббат тўлқинларидан яралган асарлари қаторида “Қоракўз мажнун” ҳикоясини таъкидлаб ўтиш жоиздир. Асарнинг бош қаҳрамонлари бўлган Саодат ая ва унинг вафодор ити Қоракўз ўртасидаги муносабат ҳаётнинг гўзал жавҳаларини мадҳ этгувчи сабоқдир. 206 Ёзувчининг мазкур ижод намунаси ўтмишда ҳам бугунги кунда ҳам ўзининг бебаҳо қийматини йўқотмаган ва келажак авлодлар учун ҳам буюк мерос сифатида мангу яшайди. Калит сўзлар: Санъат, ижодкор, ҳикоя, турмуш, садоқат пейзажи, ҳаёт симфонияси, экспозиция, воқеа, товушга тақлид, трагедия. Санъат фақатгина ҳаётни қаламга олиш эмас, шунингдек, борлиқнинг бирлигини айтиш ҳам... Ўз даврининг эътиборга лойиқ ёзувчиси номаълум, бетакрор, ягона тирик ҳаёт ҳақиқатини тасвирга олишга қодир кашфиётчидир [2]. Дарҳақиқат, ҳаётнинг ҳар жавҳасини ўз қалами учидан тўкиб, қоғозда гавдалантирувчи ижодкор қалби мисли кўрилмаган мўжизалар яратишга қодирдир. У ўз меҳнат маҳсули орқали ўқувчига янгича бир умр бағиш этади ва ҳаёт сабоғини ўқитади. Ўз асарларида мана шундай, турмушнинг турфа дарсларини ўргатувчи ва ўқувчи қавмига зиё улашувчи ижодкор сифатида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмадни фахр билан тилга оламиз. Унинг ҳар бир асарида ҳаёт симфонияси беназир наволар ила жаранг сочади. Инсонийлик фазилатлари, меҳр-оқибат ва мухаббат билан суғорилган асарлари қаторида ёзувчининг “Қоракўз мажнун” ҳикояси алоҳида катта этирофга эгадир. Ҳикоянинг бош қаҳрамони “Қоракўз” лақабли ит бўлиб, шу биргина жонивор атрофида бутун бошли ҳаёт мужассам бўлади. Итнинг ички кечинмалари, содиқлиги-ю, инсонпарварлиги унинг ҳаракатларида акс этиб, беназир садоқат пейзажи кашф этилади. Шунингдек, ҳикоя дебочасида асар мазмунини очувчи ва уни тўлдирувчи икки манбадан парча келтирилади. Қуръони каримдан: “Сизлардан қайси бирингиз ўз динидан қайтса ва шу кофирлигича ўлса, бас, ана ўшаларнинг (қилган савобли) амаллари хабата (бекор) бўлур, улар дўзах аҳлидурлар ва у ерда мангу қолурлар” (“Бақара” сураси, 217-оят) [4,7]. Бу сўзлар ҳикоя персонажларидан бири бўлган Бўрихоннинг (Саодат аянинг ўғли) армия хизматини ўтаганидан кейин уйига қайтмай, ўрис шаҳарларида 207 қолиб кетиши, у ерда қишлоқ бутхонаси қўнғироқчисининг қизига уйланиши, ва ўз динидан воз кечиб, христиан динига ўтиб кетишига қарата айтилган. Бу ҳақида ҳикоя қаҳрамони Саодат аянинг хабар топиши ва бундан ажабланиши эса қуйидагича тасвирланади: “...Бўрихон у ёнбошидан бу ёнбошига ағдарилди. Шунда... шунда унинг устидаги оқ чойшаб сирғалиб елкалари, кўкси очилиб қолди. Кампир баданидан чаён ўрмалагандек сесканди. Ўзини орқага ташлади. Бўрихоннинг бўйнидаги занжир учида бут ялтиради. Кампирнинг кўзлари тинди. Бир дам уни шуур тарк қилди. Телбадек сапчиб ўрнидан турди-ю айвон томонга чекинди...” [2,16] Ҳадиси шарифдан: “Жаннатга кирадиган ўн нафар ҳайвондан бири бу “Асҳоби Каҳф”нинг вафодор итидир” (Ал-жоме ал-кабир). Улуғ манбадан келтирилган бу сўзлар эса ҳикояни ўқишга ўтирган ўқувчига асарнинг бош қаҳрамони ва бутун моҳиятини англаб етишига имкон беради. Қоракўзнинг эгасига бўлган садоқати ва эгасининг унга бўлган мухаббати мавзуга доир бош ғоя бўлса ҳам, унинг атрофида жам бўлган ҳаётий воқеалар бу икки образни тўлдириб турадилар [4,7]. Асар воқеасининг бошланишига қадар ҳолати, умумий муҳитини тасвирлаб, воқеа иштирокчилари билан таништирувчи бадиий асарнинг бўлими экспозиция дейилади [1]. Ёзувчининг нафақат ҳикояни баёнлаш услуби, шунингдек воқеани бошлаш услуби ҳам мақтовга сазовордир. “Саодат ая бомдод намозини ўқиб, жойнамоз устида узоқ ўтириб қолди. Бундан уч йил олдин оламдан ўтган эри уста Туробга атаб Қуръон тиловат қилди. Ўрис шаҳарларида дайдиб қолиб кетган ўғли Бўрихонга худодан инсоф тилади. Бахти очилмай, гулдек умри хазон бўлаётган қизи Қумрига ачиниб, шу фариштанинг йўлини оч, деб Оллоҳга илтижо қилди”. Муаллифнинг моҳирона бошлаш услуби орқали ўқувчи ҳикоя бошиданоқ воқеалар уммонига шўнғийди. Одатдагидек, асар образларини 208 битта-битта, номма-ном таништирмай, уларни воқеалар ичида ҳар бирининг ўз тақдири ва ҳаракатлари билан жонлантиради. Воқеа муҳити ва ундаги образларнинг ҳолати тасвирланиб бўлгач, аста- секин бош қаҳрамон намоён бўла бошлайди. Ҳикоя бошида мўйқалам билан чизилаётган кириш манзара билан асосий қаҳрамон тасвири бир-бирига жуда уйғунлашган. “...Шу тут тагида бир оппоқ ит супурги устида ухлаб ётибди. Кичкинагина, белида белбоғдек иккита – бири қора, бири жигарранг чизиғи бор. Худди кимдир атайлаб бўяб қўйганга ўхшаб кўринади. Тумшуғи билан икки кўзи қоп-қора. Бир кўзининг тепасида тўмтоқ қоши ҳам бор. У кампирнинг оёқ товушидан бир кўзини эринибгина очди-ю, чала-ярим керишиб, яна уйқуга кетди...” [4,9] Итнинг эгаси бўлмиш Саодат аянинг Қоракўзга бўлган илиқ ва дўстона муносабати, қизи Қумрининг итни жини суймаслиги ва унга берган танбеҳлари ҳаётий ва қизиқарли тарзда баён қилинади. Эгасининг ити билан шунчалик яқинлиги, унга бўлган меҳри, фидоийлиги қаҳрамоннинг ҳар бир ҳаракати ва сўзида ўз аксини топади. “ - Ҳа-а, жонингни ҳузурини билмай ўл-а! Супургиниям ҳаром қилдинг. -Қўй, уришма, опаси, Қоракўз ҳали бола-да! -Нима деяпсиз, ойижон! Бу ит ўлгурга мен нега опа бўларканман?! – деди Қумри нолиб. -Агар Қоракўзни яна супурги билан урсанг, унга косов отсанг, билиб қўй, укаларингникига кетиб қоламан. -Вой, ойижон-ей, ит ўлсин, одамдан азиз бўлмай! Шу итни деб бизни ташлаб кетмоқчимисиз? Қўйинг-е! -Шу билан овуниб юрибман. Қаёққа борсам, ёнимда. Бир қадам нари кетмайди. Менга айт-чи, укаларинг, сингилларинг ҳафтада бир хабар олса олади, олмаса йўқ. Касалхонада ётганимда шу итгина кўкрагини қорга бериб ҳовлида бир ой дераза тагида ётган. Сенлар қўни-қўшнининг қистови билан бир-икки хабар олдиларинг холос ” [4,9]. 209 Тўғри, ёзувчи оддийгина сўзларни ишлатади, лекин уларнинг ўзига яраша қанча қонунлари, қоидалари бор! Сўзларда у яратаётган дунёларнинг юрак уруши эшитилади. Улар ёғоч каби, металл каби товуш чиқаради, жаранглайди. Улар товушларга тақлид қилади. Бизнинг ишимизда энг аввал мана шуни – товушга тақлидни ҳисобга олиш лозим [3]. Ҳақиқатан, гарчи асар сўз билан ёзилса бўлса ҳам, агар у моҳирона фойдаланилса, оддийгина сўзлар ҳам тилга киради, ўзидан товуш чиқаради. Ахир, ёзувчи қалами нималарга қодир эмас, дейсиз! Саид Аҳмад асарида ҳам сўзларнинг маромига келтириб қўлланилиши натижасида ўқувчи қаҳрамонларнинг руҳий ҳолатини ҳис қилиб, уни ҳаракатларда кўз олдига келтиради ва бевосита уларнинг овозини ҳам кашф эта олади. Масалан, мазкур асарда Қоракўзнинг ҳолатини ифодаловчи сўзлар орқали китобхон ўзини воқеа ичида тасаввур қилиб, итнинг овозининг қулоқлари остида жаранглаганини пайқамай ҳам қолади. “Яқин бир ойдан бери ҳеч қаёққа бормаган Қоракўз ўзида йўқ шод эди. Бошини бир томонга эгиб ирғишлар, тезроқ чиқмайсизми, дегандек, ҳар хил овоз чиқариб ғингширди”, “Кампир унга етолмай халлослаб қолди. Қоракўз югуриб эмас, ғилдираб кетаётганга ўхшайди” [4,11,12]. Ҳикояда шунингдек, она ва бола орасида ҳам меҳр-муҳаббат ҳисси ифодаланади. Яъни, онанинг ўз фарзандига бўлган чексиз соғинчи ва унинг она ҳаракатларида мужассам бўлиши ҳам ҳикоянинг алоҳида безагидир. “Шохига катта лампочка осилган тут тагидаги супада ёши олтмишлардан ошган бир нотаниш одам ўтирарди. Унинг кўзлари... бундан ўттиз икки йил олдинги Бўрихоннинг кўзлари эди. Кампир, вой болам, деб унга талпинди. Супага югуриб бордими, билмайди. Бағрида ўғлини кўрди. Ундан ароқ ва шам ёқилган уйнинг ҳиди келарди. Кампир буни сезмасди. Ғойибининг ҳозир бўлганидан маст-аласт эди. Карахт эди, бахтиёр эди! Ўғлининг бошларига, елкаларига кўз ёшлари тўкиларди” [4,14]. Асар бошиданоқ садоқат ва вафо туйғулари билан суғорилган қизиқарли воқеалар ривожини кузатаётган ўқувчи қалбини кульминацион нуқта бирдан ларзага солади. Саодат аянинг вафоти воқеалар ривожига бурилиш ясаган 210 бўлса, ўз эгасига вафодорлигича қолган Қоракўзнинг тақдири буёғига қай йўсинда кечиши, албатта китобхонга теран ўй солиб қўяди. “Кампирнинг болаларидан иккитаси Тошкентда, биттаси Чирчиқда, иккитаси Қибрайда яшайди. У тонг отгандан то кун ботгунча ҳаммасининг уйига боради. Кампирни тополмай, ҳориб-чарчаб қайтиб келади” [4,22]. Бечора жонивор санғиб-санғиб, бир куни кампирнинг кенжа қизининг уйига боради. Магнитофон жиннисига айланган невараси эса, вақтида сездирмай тасмага ёзиб олган бувисининг овозини янгратар экан, Қоракўз типирчилаб, ўз эгасини излаб қолади. Табаррук овоз унинг қулоқлари остида жарангларкан, ҳуддики йиғлаётгандек ғингшиб, вовуллайверади ва бу ҳолатнинг ён-атрофдаги қўни-қўшниларнинг тинчини бузгани сабабли ўша ондаёқ масалага “ечим” топилади. Бутун воқеага катта нуқта қўйилади. “Шу пайт тўртинчи қаватдан кимдир варанглатиб ўқ узди. Қоракўз вангиллаб ёнбошига ағдарилди. Орқа оёғини бир-икки силкитиб жимиб қолди. Магнитофон тасмаси ҳамон айланарди. “...Қоракўз ўлмагур, Мажнунгина, яна қаёққа кетаяпсан? Маъшуқаларинг олдигами? Келинни қачон кўрсатасан? Лайлингни бир олиб кел, кўрай...” Қоракўз кампирнинг овози келаётган болохона томонга юзини бурганча жонсиз ётарди” [4,23]. Ҳозирги пайтда трагедияни бахтсизлик, деб тушунишади. Қадимда юнонлар бошқача тушунишган. Трагедия кишига кўтаринки руҳ бағишлашини ҳис этишган. Бу турдаги асарлар таъсирида улар кундалик одатдаги тирикчиликнинг майда ташвишларидан юқори туришган. Трагедия кишиларни эзгуликка йўллайди, деб ҳисоблашган. Зотан, чинакам санъат асари, қайси тур ва жанрда яратилганига қарамай, барча замонларда одамларга хушбахтлик бағишлайди [5]. Дарҳақиқат, Саид Аҳмад ижодидаги чексиз садоқат ва вафо тимсоли бўлмиш “Қоракўз мажнун” ҳикояси охирида трагедик ҳолат юз берса ҳам, бу бахтсизлик эмас. Бу катта сабоқ, ҳаёт сабоғи. Ва юқорида таъкидланганидек, 211 ҳикояда мужассам бўлган садоқат ва меҳр-муҳаббат туйғуларининг жилоси кишиларни фақатгина эзгуликка чорлайди. Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling