Adabiyot nazariyasi va zamonaviy adabiy jarayon
Foydalanilgan adabiyotlar ro’yxati
Download 1.72 Mb. Pdf ko'rish
|
s.akhmad konf. tuplami 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- САИД АҲМАД АСАРЛАРИДАГИ ФРАЗЕОЛОГИК БИРЛИКЛАРНИНГ ЛИНГВОПОЭТИК ТАҲЛИЛИ Ойдин МЎМИНОВА Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети доценти
- Калит сўзлар
Foydalanilgan adabiyotlar ro’yxati:
1. Ахманова О. Словарь лингвистических терминов. М., 1966, ст. 286. 2. Зайнутдинова Д.Т. Необычные словосочетания в русском и узбекском языках. Дисс.канд.фил.наук. Ташкент, 1990, 132 с. 3. Каримов С. Ўзбек тилининг бадиий услуби. Док.дисс. Тошкент, 1993, 293б. 4. Лапасов Ж. Бадиий матн ва лисоний таҳлил. Тошкент, 1995. 5. Нурмонов А ва бошқалар. Ўзбек тилининг мазмуний синтаксиси. Тошкент: Фан, 1992, 114-б. 6. Расулов Р. Сўз валентлиги ва синтактик алоқа. Ўзбек тили ва адабиёти, 1992, №5-6, 37-бет. 7. С.Аҳмад. Хандон писта. Тошкент, 1994, 96-бет. 8. Шомақсудов А., Расулов И. Қўнғиров Р., Рустамов Х. Ўзбек тили стилистикаси. Тошкент, 1983, 362 бет. САИД АҲМАД АСАРЛАРИДАГИ ФРАЗЕОЛОГИК БИРЛИКЛАРНИНГ ЛИНГВОПОЭТИК ТАҲЛИЛИ Ойдин МЎМИНОВА Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети доценти Аннотация. Ушбу мақолада Саид Аҳмад асарларидаги фразеологик бирликлар лингвопоэтик таҳлил қилинди. Унда ёзувчи асарларида қўлланган ибораларнинг барчаси роман мавзуси, ғояси, образларнинг феъл-атвори, ички ва ташқи дунёсини, руҳиятини очиб беришга хизмат қилгани ҳамда фразеологик бирликлар ўзбек халқининг менталитет ва миллий-маданий ўзига хослигини ёритувчи воситалардан саналиши ёритилди. Калит сўзлар: фразеологизмлар, феъл-атвор, руҳият, ички ва ташқи дунё, бадиий бўёқ, экспрессивлик, мажозий маъно, образлилик, семантик- стилистик кўлам, тасвир тиниқлиги. 149 Саид Аҳмад инсон руҳиятидаги ўзгаришлар ва эврилишларни бадиий талқин этар экан, шахс қисматини, унинг фожиаларини ҳаёт воқелиги асосида кўрсатади. Ёзувчи асарларида халқимизнинг миллий хусусиятлари ва ўзига хос миллий характери ёрқин акс эттирилган. Юмордан кенг кўламда фойдаланиш Саид Аҳмад услубининг оригиналлигини кўрсатади. Кулги воситасида муҳим ижтимоий-ахлоқий масалаларни ўртага қўйиш ҳаёт ҳақиқатини айта олиш орқали даврнинг ҳажвий типларини яратиш мумкинлигини, юмор орқали кулгини санъат даражасига кўтариш мумкинлигини чуқур англаган Саид Аҳмад асарларида самимий лиризм қувноқ комизм билан қўшилиб кетади, бир-бирини тўлдиради ва ҳаётни мукаммалроқ акс эттиришга ёрдам беради. Тилнинг таъсир кўрсатиш вазифаси Саид Аҳмад асарлари тилида ёрқин намоён бўлади. Асар матнида ҳар бир сўз ижодкор мақсади ва маҳоратига кўра турлича жилваланади. Бадиий асар тилининг қанчалик аниқ-равшан, равон, пишиқ бўлиши бадиий асарнинг халқ орасида тез тарқалишига, китобхонлар онгига тез етиб боришига йўл очади. Айниқса, фразеологизмлар бадиий асардаги қаҳрамон нутқини, унинг сўзлаш оҳангидаги юмористик ёки сатирик ишорани таъкидлаш воситаси бўлиб хизмат қилади. Ёзувчи Саид Аҳмад ҳам ўз асарларида фразеологизмлардан услубий мақсадда фойдалангани кўзга яққол ташланиб туради. Ибораларнинг бадиий асардаги лингвопоэтик хусусиятларини аниқлаш мақсадида ўтказилган таҳлилгина улардаги образлилик, турли-туман ҳис-туйғулар туғдирувчи ўзига хос тасвирий воситалар тизимини яхлит ва ички ўзаро мутаносиб муносабатда ўрганиш имкониятини кенгайтиради. Фразеологизмлар бадиий адабиётда, оғзаки нутқда, фольклорда жуда кўп ишлатилиб, улар нутққа бадиий бўёқ, экспрессивлик беради. “Саид Аҳмад санъатида ҳам ҳамма миллий ранглар жамики жилосини сақлаган ҳолда кўз ўнгимизда намоён бўлади ва бизни ошуфта этади” [1,19]. Буни, айниқса, тасвирда халқ тилида учрайдиган фразеологик бирикмалардан фойдаланишда кўриш мумкин: “Сиз кетаверинг , 150 чойимизга пашша тушди” [2, 4]. “Сен ўлгур нима қилиб хира пашшадек баттан кетолмай қолдинг?” [3, 37]. “ Аммо бировнинг қизи билан қайси кавакка бошини суқади?” [3,81]. “Норматнинг жони товонига тушиб кетгандек, ичи шув этиб кетди. Тили гапга келмай ғудранди” [3,139]. Фразеологизмлар таркибида амалга оширилган озгина шаклий ўзгаришлар ҳам сўз семантикасига таъсир қилиши ва муайян стилистик нозикликларнинг юзага келишига сабаб бўлиши мумкин. Бунга “умумтил ибораси замиридаги маънонинг янгича талқинини очиш, иборанинг лексик таркибини ўзгартириш ва унинг семантик-стилистик функцияларини кенгайтириш, иборага янгича мажозий ва образли маънолар киритиш мумкин” [4,70]. Чунончи, Саид Аҳмад фразеологизмларни айнан, ўзгаришсиз бериш билан бирга, баъзан бу ибораларни асар қаҳрамонлари нутқи билан боғлаб, ўзгартирилган шаклларда қўллайди. Бу эса асар қаҳрамонлари томонидан айтилаётган гапларнинг янада ҳаққонийлигини, табиийлигини таъминлаган: “ Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling