Adabiyot nazariyasi va zamonaviy adabiy jarayon


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/85
Sana19.06.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1609517
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   85
Bog'liq
s.akhmad konf. tuplami 2

Хотинининг
жаҳли чиқиб кетди. — Вой, эркак киши бўла туриб, мени овутиш
ўрнига нега гулханимга фонарь ёғи сепасиз?”[3,87]; “
Яна уч кун жим 
туриб берсангиз, мулла минган велосипеддек ювош бўлиб қоласиз”[2, 238].
Ижодкор ушбу ибораларни маълум бир ўзгартиришлар асосида ўз мақсади 
йўлида фойдаланган, гоҳо уларнинг грамматик тузилиши ва шунинг 
баробарида, грамматик маънолари ҳам ўзгарган ҳолда қўллаган бўлишига 
қарамай, бу ўзгаришлар ўқувчига тушунмаслик ҳолатларини ёки бошқа 
маънода қабул қилиш муаммоларини келтириб чиқармайди. Чунки бу 
шакллар оғзаки нутқда шаклланиб сайқаллашиб боргани ҳамда xалқ онги, 
тафаккурининг меваси сифатида ўта таниш ва тушунарли бўлгани учун ҳам 
кичик ўзгаришлар унга путур етказмайди. 
У ўз асарларида халқ ибораларини қаҳрамонлар феъл-атворига мослаб 
қўллайди. Бундай ўзига хос нутқ асардаги ҳар бир қаҳрамонинг феъл-атвори, 
дунёқараши ўзига хослигини таъминлабгина қолмай, атрофидагиларга, 
бошқаларга салбий ёки ижобий муносабатини ҳам ифодалайди. Унинг 
салбий ёки ижобий хислат, фазилатларини янада бўрттириш учун ҳам хизмат 


151 
қилади. Масалан: “Онанинг гаплари Турсунбойга малол келди. — Бўлди, кўп 
гапираверманг. Миямни ачитиб юбордингиз”[3,15]. “Oтa-бoлa aнчa 
пайтгачa кўз уриштириб қолишди. – Чироғингизни пишириб енг” [2, 32]. Ёки 
“Уфқ”даги Иноят оқсоқолнинг нутқида ишлатадиган иборалар юқоридаги 
фикрларимизни далиллайди: “Менинг совунимга кир ювмабсан”, “орани очиқ 
қилиб кетасан”, “Ўт қўйиб кулини совураман”, “У дунё, бу дунё косанг 
оқармасин” ва ҳ.к. 
Ижтимоий муносабатларнинг такомиллашиб, инсон бадиий тафаккури 
ҳамда эстетик дидининг теранлашиб боргани сари уни ифода этишга қодир 
бўлган тил воситаларига, жумладан, фразеологик бирликларга зарурат ҳам 
ортади ва бу ўз навбатида матнда ибораларнинг семантик-стилистик 
кўламининг кенгайиб боришига сабаб бўлади. Айнан улар орқали 
халқимизнинг йиллар давомида орттирган тажрибаси, бизни ўраб турган 
олам ҳақидаги тасаввури ва дунёни қай тариқа идрок этиши акс этади. 
Фразеологизмлар бадиий асардаги қаҳрамон нутқини, унинг сўзлаш 
оҳангидаги юмористик ёки сатирик ишорани таъкидлаш воситаси бўлиб 
хизмат қилади [5, 25]. Қуйида келтириладиган мисолда ёзувчи Учқўрғондан
кўрмоқ иборасини ўз ва кўчма маъноларини маҳорат билан контекстга олиб 
кирганки, ҳам ифода аниқлиги, ҳам тасвир тиниқлиги таъминланган: “– Э, – 
деди Жўра полвон. – Ўқидим. Эшни ёзишипти. У ҳам яхши, зўр полвонлардан
эди. Аммо манави бола каналга келгандан кейин Эшнинг дами чиқиб кетган. 
Бу бола Эшни икки марта тупроққа қориштириб ташлади. Эш бу
тарафларга келолмайди. Учқўрғонга келиб, ўша Учқўрғондан кетади. Ғафур
Ғулом хахолаб кулди. — Энди Эш полвонни Учқўрғондан кўрарканмиз-да. 
Ҳаммалари баробар кулиб юборишди”[3,104]
Фразеологияда кўпинча у ёки бу инсоний сифатларни тавсифлашда 
одамлар ва уларнинг сифатларини ҳайвонларники билан таққосланади. 
Бундай фразеологизмлар, одатда, ҳазил, киноя асосида яратилади, уларнинг 
образлари негизида у ёки бу халқнинг яшаш тарзи, турмуши каби 
хусусиятлари очиб берилади. Масалан: “Азизхоннинг қулоғига шундай сўзлар 


152 
чалиниб қолди: – Ғунажин кўзини сузмаса, буқача ипини узмайди. Сен аблаҳ 
кўз сузмасанг, бу ярамас бунчалик суйкалмасди”[3,23]. “Азизхон машина 
атрофидан айланиб, бир томони лойга ботиб қолган ғилдиракка қаради. – 
Нима бўпти, бир уриниб кўрайлик-чи. Кўпдан қуён қочиб қутулмас деганлар-
ку” [3,37]. – “Бир жиғини эзиб қўй бу тирранчани. Чиранчоқлик қиляпти. 
Бузоқнинг югургани сомонхонагача. Иккинчи кураш тушмайдиган қилиб, 
белини қирсиллатиб қўй” [3,73]. 
Фраземалардаги синтагматик муносабатларнинг юзага келиши нутқ 
муаллифининг нутқни одатдагидан ўзгачароқ, эътиборни тортадиган ва 
таъсирлироқ тарзда ифода этишга интилишига боғлиқлигидан ҳар қандай 
фразеологизмлар тилда экспрессив восита сифатида қабул қилинади.“Уфқ” 
романи қаҳрамонларидан бирининг ўй-фикрларини беришда ёзувчи бир-неча 
ибораларни қўллайди. Бунда ибораларнинг бири иккинчисидан кучлироқ, 
таъсирлироқ берилиши билан тасвирнинг янада аниқ, ёрқин чиқишини 
таъминлаган ҳамда қаҳрамоннинг бутун қиёфаси ва ҳолати ўқувчи кўз 
ўнгида яққол намоён бўлишига хизмат қилган: “– Учқўрғонда Эш полвон
орқангдан жиртак чалиб юрибди. Бузоқнинг югургани сомонхонагача,
зирилламаликлар инига уриб кетди. Энди кавагидан ҳали-вери чиқолмайди,
деяпти”[3,186]. 
Саид Аҳмад асарларидаги фразеологизмларнинг лингвопоэтик таҳлилидан 
шундай хулосаларга келиш мумкинки, ҳар қандай тилда, жумладан, ўзбек 
тилида ҳам фразеологик бирликларнинг юзага келиши тилнинг ижтимоий 
вазифаси – адресатга муайян таъсир ўтказиш эҳтиёжи билан боғлиқ бўлган. 
Бу эҳтиёж фразеологизмларни эмоционал-экспрессивликнинг энг таъсирли 
ва ижтимоий муносабатларнинг барча кўринишларида оммабоп воситага 
айлантирди. Ёзувчи асарларида қўлланилган ибораларнинг барчаси роман 
мавзуси, ғояси, образларнинг феъл-атвори, ички ва ташқи дунёсини, 
руҳиятини очиб беришга хизмат қилган. Демак, фразеологик бирликлар 
ўзбек халқининг менталитет ва миллий-маданий ўзига хослигини ёритувчи 


153 
восита ҳам саналади, яъни ўзбек халқининг ўзига хос қадрият ва анъаналари 
халқ тилидаги ибораларда акс этади.

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling