Adabiyotlar rshyxati
Download 0.73 Mb.
|
umum.psix
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эътибор беринг
Диыыат ыилинг:
Кўриш сезгиларининг органи – кўздир. Бу орган кўз соққаси билан ундан чиқадиган кўрув нервидан иборат. Кўз соққасида учта парда, яъни: ташқи, томирли ва тўр парда бор. Эътибор беринг: Ташқи парданинг тиниқмас (оқ) қисми склера (қотган ёки қаттиқ парда) деб аталади. Ташқи парданинг олдинги бирмунча қавариқ қисми тиниқ (мугуз) парда деб аталади. Рангдор парданинг рангига қараб, кишиларни кўк кўз, қўй кўз, қора кўз деб атаймиз ва ъоказо. Рангдор парданинг ўртасида юмалоқ тешик бор, қорачиқ деб аталадиган на шу тешикдан кўзнинг ичига ёруғлик нурлари ўтади. Ёруғликнинг оз кўплигига қараб, қорачиқ кенгайиши ва торайиши мумкин. Кўзнинг учинчи пардаси – тўр парда бўлиб, у кўз соққасининг деярли бутун ички юзасини қоплайди. Эътибор беринг: Қорачиқ билан рангдор парданинг орқасида икки томони қавариқ, тиниқ жисм-кўз гавҳари туради, ёруғлик нурлари кўз гавҳарида тўпланиб, синади ва натижада тўр пардага нарсанинг акси (сурати ) тушади. Ҳалқа шаклидаги киприксимон мускулнинг узайиши ва қисқариши туфайли гавҳар гоҳ яссиланади, гоҳ қаваради: нарса кўздан узоқлаштирилганда гавҳар деярли ясси бўлиб қолади, нарса кўзга яқинлаштирилганда эса гавҳар деярли шар шаклига киради. Кўз гавҳарида шундай ҳосса борлигидан, яқиндаги нарсаларнинг акси ҳам, узоқдаги нарсаларнинг акси ҳам гавҳардан ўтиб, худди тўр пардага тушади. Эътибор беринг: Кўз соққасининг гавҳар билан тўр парда ўртасидаги бутун ички юзаси шишасимон жисм деб аталаувчи махсус тиниқ суюқлик билан тўла. Тўр парда рангни ва ёруғликни сезиш учун асосий аҳамиятга эга. Кўрув нервининг тармоқлари тўр пардада жойлашган. Бу тармоқларнинг чека учларида махсус нерв хужайралари – шаклан таёқча ва колбачага ўхшагани учун таёқчалар ва колбачалар деб аталадиган хужайралар бўлади. Одам кўзининг тўр пардасида 130 миллионга яқин таёқча ва 7 миллонга яқин колбача бор. Колбачаларнинг ёруғликка сезгирлиги кучли эмас. Колбачалар ёрдами билан биз фақат равшан (кугдузги) ёруғликда кўрамиз. Хроматик ранглар колбачаларнинг ёрдами билан кўрилади. Шу сабабли, колбачалар кундузги ёруғликда кўриш ёки рангни айириш аппарати деб аталади. Таёқчалар эса, аксинча, ёруғликни яхши сезадиган бўлиб, энг хира ёруғликни ҳам сеза олади. Тунда, қош қорайганда ва умуман хира ёруғликда таёқчалар ёрдами билан кўрамиз. Таёқчалар – ғира-ширада кўриш аппаратларидир. Таёқчалар ёрдами билан фақат хроматик ранглар кўрилади. Эътибор беринг: Тўр парданинг энг сезгир жойи – сариқ доғнинг асосан колбачалар билан тўлган марказий чуқурчасидир. Ниманинг акси (сурати) сариқ доғга тушса, ўша нарсани ҳамма нарсадан кўра равшанроқ кўрамиз. Бирон нарсага тиыилганимизда кўз мускулларининг ёрдами билан кўзимиз шундай буриладики, натижада ўша нарсанинг акси, албатта, ҳар бир кўзимиздаги тўрпарданинг сариқ доғига тушади. Бундай кўринишни тўғридан кўриш дейилади. Нарсалар суратининг сариқ доғдан ташқарида – тўр парданинг ён қисмларида акс этиши ёндан кўриш деб аталади. Тўр парданинг бир жойида рангни ва ёруғликни сезадиган таёқчалар билан колбачалар мутлақо йўқ. Бу – кўрув нервининг кўз соққасидан чиқиш жойидир. Тўр парданинг ана шу жойи ёруғликдан таъсирланмайди ва кўр доғ деб аталди. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling