2.4. Gematologik tahlillar.
Qon tahlilini quyidagi metodlar yordamida amalga oshirildi:
-eritrositlar va leykositlarning miqdoriy ko’rsatkichlari aniqlashni Goryayevning hisob kamerasi yordamida sanash asosida;
-leykositlarning har xil turlarini aniqlashda esa, qon surtmalarini Noxt tavsiyasiga muvofiq bo’yash asosida;
-gemoglobinning miqdorini Drabkinning gemoglobinni sianid metodi yordamida;
-gemoglobinning konsentrasiyasi va eritrositlarning o’rtacha hajmini Menshikov V.V. [33]. muharrirligida nashr qilingan klinik laboratoriya tadqiqotlari bo’yicha qo’llanmada taklif qilingan unifikasiyalangan formula yordamida aniqlandi.
Rasm: qon tahlili.
2.5. Biokimyoviy tahllar.
- каталазанинг фаоллиги 240 нм тўлқин узунлигида водород пероксидининг нурни ютиш кўрсаткичини пасайиши даражаси аниқланиб, у 1 мл эритроцит лизисини 1/сония тезлик константаси тарзида ифодаланди;
- қон зардоби таркибидаги аспартатаминотрансфераза(АСТ) ва аланинаминотрансфераза (АЛТ)ларнинг фаоллигини спектрофотометр ёрдамида Райтман ва Френкель таклиф қилган услубда аниқланди.
-глутатионпероксидазанинг фаоллигини аниқлашда қуёнларнинг эритроцитлари лизатларини 340 нм тўлқин узунлигида глутатионредуктаза билан биргаликда кечадиган реакция натижасида НАДФН ни оксидланиш кўрсаткичини баҳолаш асосида аниқланди;
-глутатионредуктазанинг фаоллигини оксидланган глутатион ёрдамида НАДФН ни оксидланиши натижасида 340 нм тўлқин узунлигида нурни ютиш кўрсаткичини ўлчаш асосида спектрофотометр ёрдамида аниқланди.
Қон билан қуйидаги биокимёвий таҳлиллар асосан каталаза, супероксиддисмутаза, глутатионпероксидаза, глутатионредуктаза ферментлари фаолликларини аниқлаш таҳлиллари амалга оширилди.амалга оширилди. Бунда:
-супероксиддисмутазани фаоллиги аниқлашда ксантин-оксидазали шароитда нитрозолий кўкини қайтарилишини сўнабориш даражасини 25оС да тўлқин узунлиги 560 нм шароитида қайд қилиш асосида аниқланди. Бунда супероксиддисмутаза фаоллиги бирлиги сифатида фермент томонидан нитрозолий кўкини қайтарилишини 50 % тўсиб қўядиган миқдорий кўрсаткич қабул қилинди;
Do'stlaringiz bilan baham: |