Adabiyotshunoslik kafedrasi
-мавзу: Носириддин Бурҳониддин Рабғузий
Download 1.4 Mb.
|
Ўзбек адабиёти тарихи ва янги ўзбек адабиёти (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлари
10-мавзу: Носириддин Бурҳониддин Рабғузий.
“Қисаси Рабғузий” асари Режа: Носириддин Бурҳониддин Рабғузий ҳақида маълумот. “Қисаси Рабғузий” асарининг яратилиш тарихи. “Қисаси Рабғузий” асари образлар тизими. Адабиётлар: Ўзбек мумтоз адабиёти намуналари. 1-жилд. –Тошкент: Фан, 2003. Носириддин Бурҳониддин Рабғузий. Қиссаси Рабғузий. Биринчи китоб. –Тошкент: Ёзувчи, 1990. Носириддин Бурҳониддин Рабғузий. Қиссаси Рабғузий. Иккинчи китоб. –Тошкент: Ёзувчи, 1991. Назорат саволлари: Рабғузий қаерда таваллуд топган? Рабғузий фаолияти ҳақида нималар биласиз? “Қисаси Рабғузий” асарида Иблис образи ҳақида сўзланг. “Қисаси Рабғузий” асарининг композицион жиҳатлари ҳақида маълумот беринг. “Қисаси Рабғузий”да Сулаймон пайғамбар образи қандай акс этган? “Қисаси Рабғузий”да Одам ва Ҳавво образлари қандай тасвирланган? “Қисаси Рабғузий”даги Юсуф қиссасини сўзланг. “Қисаси Рабғузий”нинг ўзбек адабиётидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида маълумот беринг. XIII аср охири – XIV аср бошларида яратилган ўзбек адабиётининг нодир ёдгорликларидан бири Носириддин Бурҳониддин Рабғузийнинг “Қисаси Рабғузий” асаридир. Ҳозирги вақтда “Қисаси Рабғузий”нинг XV асрга оид бир нусхаси Лондонда Британия музейида, XVI асрга оид қўлёзмаси Санкт-Петербург кутубхонасида, XIX асрга оид етти қўлёзма ва ўн уч босма нусхаси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институти фондида сақланади. Рабғузийнинг ҳаёт йўли ва адабий фаолияти тўғрисида унинг бизга қадар етиб келган бирдан-бир “Қиссаси Рабғузий” асари сўз бошисида келтирилган маълумотлардан бошқа хабар йўқ. Унда муаллиф ўзи ҳамда китобнинг ёзилиш сабаби билан ўқувчини қисқача таништиради. Асар муаллифи Хоразмнинг Роботи ўғуз деган жойидан бўлган. Асар муқаддимасида “Бу китобни тоат йўлида тузган, маъсият ёбонин кезган, оз оғуғлиғ Работ ўғузнинг қозиси Бурҳониддин ўғли Носириддин” деган сўзлар сақланиб қолган. Муаллиф “Қиссаси Рабғузий” асарини бир йил заҳмат чекиб 710 йилнинг ҳут ойида (1311 йилнинг март ойида) тугалланган. Уш тугаттим бу китобни, эй ёронлар, ер юзи, Бир йил ичра кечти онинг ёй, қиши, ёз, кузи. Ой қўпордим, ўзум уздум, сўзни туздим тунла мен – Эрта турдум, хома урдум, эмганиб тун-кундузи. Етти юз ўн эрди йилғаким битдим бу китоб, Туғмиш эрди ул ўғурди Ҳут-саодат юлдузи. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, асар “Қиссасул-анбиёйи Рабғузий” номи билан 1859-1881 йилларда Қозонда беш марта нашр этилди. Асар Тошкент тошбосмахонасида ҳам босилган. Рабғузийнинг қачон туғилгани, яна қандай асарлар ёзгани ҳозирча номаълум бўлиб келмоқда. Муаллиф муқаддимада давом этиб, ушбу асарни ҳукмрон беклардан, асли мўғуллардану, лекин ислом динини қабул этган “тожил умаро ва мухбил уламо, йигитлар ориғи (яхшиси) улуғ отлиғ, ориғ зотлиғ, эзгу қилиғлиқ, ақли тенгсиз “Носириддин тўқ буға”нинг талабига мувофиқ ёзганини айтади. Гўё тўқ буға пайғамбарлар тўғрисида қиссалар кўплиги, лекин уларнинг “баъзилари мустақил, баъзилари номустақил”, шунинг учун сиз ўзингиз қиссасул анбиё ёзинг, токи халойиққа манзур бўлиб, ўқиладиган бўлса, деб топшириқ беради. Муаллиф бу ишга киришиб, “тарих етти юз тўққизинда, ит йўлининг ўринда” бир йил ичида тугатти. Бу ерда шу нарса кўзга ташланадики, Тўқ буға вазифани топширишда Рабғузийнинг билим қуввати, ёзувчилик маҳоратини, ҳаёт тажрибалари етуклигини билган ва унинг бундай масъул топшириқни яхши бажара олишига ишонган. “Қисаси Рабғузий” жами 72 қиссадан ташкил топган. Асарда кичик ҳажмли қисса-ҳикоялар билан бирга катта ҳажмдаги қиссалар ҳам бор. Шиис, Мусо, Солиҳ, Юсуф ва бошқалар ҳақидаги қиссалар ҳажм жиҳатидан анча катта бўлиб, улар бир неча фасл-бўлим қилиб тузилган. Рабғузий асарга асос қилиб қуръонда мавжуд бир қатор лавҳаларни олади, қуръонда бўлмаган тафсилотлардаги бошқа ривоятлардан – Абу Исҳоқ Нишопурийнинг “Қиссасул анбиё”сидан, исломга оид китоблардан фойдаланади. “Татар адабиёти тарихи” китобида ушбу асарнинг қиммати тўғрисида гапирилиб, унинг муқаддимасидаги баъзи ўринлар ўз услуби билан “Қутадғу билиг”нинг муқаддимасини эслатиши айтилади. Асар тил жиҳатидан чиғатой адабий тилининг илгарироқ асарларда ёзилган “Меърожнома”, “Тазкираи авлиё” каби асарларига яқин келиши таъкидланади. Асар анъанавий кириш – ҳамд билан бошланади, сўнг китобнинг ёзилиш сабаби, муаллифнинг ўзи ҳақида хабар берувчи қисқача сўз боши келади. Аввалги қисса ер, кўк, мавжудотлар, инсу жин, дев, париларнинг яратилиши тўғрисида бўлиб, одатдагидек, яратувчининг улуғлигини кўрсатишга қаратилган. Бунда ҳам муаллиф бошқа ҳамма қиссалардаги каби турли хабарларда, ривоятларда айтилган, Ҳасан Басра Раҳматуллоҳ, Жобир ибн Ансорий кабиларнинг нақлларини келтиради. Қолган қиссалар, пайғамбарлар тўғрисидадир (Нуҳ, Мусо, Исо, Яқуб, Сулаймон, Довуд, Муҳаммад в.б.). Китобнинг “Вал-қавлу фис-самовати вал-арзи” бўлимида борлиқнинг аллоҳ томонидан яратилиши ҳақида маълумот берилади. Дастлаб у бир гавҳар яратиб, унга ҳайбат назар қилиб эритади. У сув бўлди. Сўнг елни яратди. Сувга қум урди ва кўпикланди. Кўпикдан тутун пайдо бўлиб кўк яралди. Сув қуюқланиб, ер яратилди. Дастлаб ер Каъба ўрнича эди. Аллоҳ Download 1.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling