Адаптив мувофиқлаштирилган бошқарув


Марказлаштирилган ва жойида бошқариш


Download 90.35 Kb.
bet3/7
Sana26.10.2023
Hajmi90.35 Kb.
#1724359
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-мавзу Шаҳар бўйлаб автоматлаштирилган ҳаракатни бошқариш тизимларининг техник воситалари

Марказлаштирилган ва жойида бошқариш


Бошқарувни марказлаштирилган холда амалга оширилиши даражасига қараб икки хил, жойида ва тармоқлига ажратиш мумкин. Ҳар иккиси ҳам бошқариш юқорида кўрсатилгандай тартибда амалга оширилади.
Бошқарув жойида амалга оширилган холларда сигналларни улаб беришни чорраҳада ўрнатилган контроллер таъминлаб беради, тармоқли бошқарув пайтларида эса контроллер бошқарув пунктидан(УП) маҳсус узатиш тармоқлари орқали келаётган топшириқларни узатиб берувчи вазифасини бажаради. Вақтинча контроллерларни бошқарув пунктидан узилиб қолган вақтларда , контроллер жойида алоҳида бошқарувни амалга ошириши мумкин.
Бошқарув пунктидан четда бўлган жиҳозлар ( светофор, контроллер, транспорт детектори) ташқар атрофида жойлашган, бошқарув пунктидагиларнинг эса, марказий ( ҳисоблаш техника воситалари, диспетчерлик бошқаруви, телемеханика жиҳозлари ва б.) деб аталади.

Жойларда


Амалиётда жойлардаги контроллерлар ва тармоқли контроллерлар атамалари қўлланилади. Биринчиси бошқарув пункти (УП) билан боғланмай эркин ишлайди, иккинчиси эса жойда ва тармоқли бошқариш алоқалари ва усулларига эга бўлади.
Жойларда қўлда бошқариш вақтида оператор чарраҳада транспорт ва пиёдаларнинг ҳаракатини кузатиб боради, тармоқли бошқарув тизими қўлланилган холларда оператор бошқарув пунктида жойлашади, яъни бошқарилаётган объектдан узоқда бўлади, бунда ҳаракат шароитлари ҳақидаги маълумотларни доимий қобул қилиб туриш учун алоқа воситалари ва маҳсус ҳабарларни етказиб туриш воситаларидан фойдаланилади.
Кейингилар ёритилган шаҳар ёки унинг туманлари харитаси – мнемосхем( ёдда сақлаб қолиш), график ва алфавит-рақамли маълумотлар ЭҲМ ёрдамида электрон – нур найлари орқали телевизион тизимлари орқали назоратга олинган холда туман худудлари кузатиб борилади.

Жойида бошқариш


Жойида бошқариш, кўпинча алоҳида ёки айтилишича бошқа чорраҳа ва оқимлар билан боғланиши бўлмаган ажратилган чорраҳаларда қўлланилади. Бундай чорраҳаларда светофор сигналларини алмашиниши якка тартибдаги программа асосида, қўшни чорраҳалардаги ҳаракат шароитларига боғлиқ бўлмаган, чорраҳага кириб келаётган транспорт воситаси тасодифий кутилмаган хусусиятга эга бўлишига қарамасдан доимийликда амалга оширилади.
Бир груҳ чорраҳаларда сигналларни бир бирига боғлиқ холда алмашиши, транспорт воситаларининг ҳаракатланиш вақтларини шу берилган худудда қисқартириш мужассамлашган бошқарув ( “ яшил тўлқин” - ЯТтартибида бошқарилади) дейилади.

Download 90.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling