Адаптив мувофиқлаштирилган бошқарув


Download 90.35 Kb.
bet6/7
Sana26.10.2023
Hajmi90.35 Kb.
#1724359
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-мавзу Шаҳар бўйлаб автоматлаштирилган ҳаракатни бошқариш тизимларининг техник воситалари

Баҳони бериш


Баҳони ( мисол учун, ҳаракат хавфсизлиги ёки ҳавони газлар билан ифлосланиш даражаси) бериш мақсадида, у ёки бошқа кўрсаткичлар ёки уларнинг биргаликдаги холати кўрилади. Техник воситаларнинг қўлланилишидан келадиган самарадорликни ҳисоблашда кўпгина кўрсаткичларни уларнинг таннархи кўринишида ифодалаш керак
бўлади. Техник воситаларни мувофиқлаштириш мақсадига эришиш учун уларнинг бир ёки иккита кўрсаткичларини ишлатиш, чунки амалиётда етакчи кўрсаткичларни камайтириш бошқаларини самарадорлигини
пасайтиришга ( ёки ошириши) олиб келади. Шундай, транспорт воситаларини ушланиб қолишларини пасайтириш билан тезликни оширишга, ҳаракат учун, вақтни , ёқилғи сарфини, газларнганликни ва шовқинни камайишига олиб келади.
Ушланиб қолиши
Етакчи кўрсаткични танлаб олишда, бошқаришни
самарадорлиги деб аниқ кўзга ташланиб турган холат бу чорраҳани ишлаш тарзи, қайсики унинг ўтказиш қобилияти бутун бир транспорт тизими унумдорлигини белгилаб беради. Чорраҳа учун кўрсаткич бўлиб, унинг ўртача хизмат кўрсатиш вақти ёки автомобилларнинг ўртача ушланиб қолиши бўлади. Бу кўрсаткич кўпинча умумий хизмат кўрсатишдаги самарадорлик хусусиятлари сифатида
ишлатилади. Ушланиб қолишлар оддий қилиб айтганда
нисбатан аниқ ҳаракат шароитларида аниқланади ва қиймати ифодаланади.

ЙТҲ ларни камайи


Бахтга қарши, ўртача ушланиб қолиш ҳаракат хавфсизлиги даражасини белгиламайди. Ҳаммага маълумки, ушланиб қолишларни камайиши, ҳайдовчиларни жаҳли чиқишини ва руҳий чарчоғини камайтириб, пировардда ЙТҲларни содир бўлишини ва эҳтимолини камайишига олиб келади. Фақат транспорт воситаларини ушланиб қолишларни камайтириш
билан ЙТҲ ларни тўлиқ камайишига эришиш мумкин эмас. Шунинг учун ҳам
асосий мезон қилиб, уларни олиб бўлмайди,аксинча бошқа бошқарув тизими таҳлиллари кўрсаткичларга ҳам эътиборни қаратиш керак бўлади. Қатор
холатларда тизимларнинг ўртача ушланиб қолишларга ҳисобланган ўлчовлари ҳаракт хавфсизлиги манфаатларини ўйланган холда чекланиши мумкин,
мисол учун светофорнинг минимал руҳсат этилган, максимал тақиқловчи ва оралиқ сигнал давомийлиги, ҳаракатнинг ҳисобий тезлиги ва бош.
Булардан ташқари , хавфсизлик кўрсаткичлари техник бошқарув воситаларига айнан уларнинг тўхтамасдан ва аҳборотларни етказиш даги ишончлилигини таъминланиш талабини қўяди.

Download 90.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling