Аэропорт майдонларини режалаш ишлари. Аэродромларнинг асосий ўқ чизиқларини мустаҳкамлаш ва режалаш.
Аэропорт майдонларини режалаш ишлари. Аэродромларнинг асосий ўқ чизиқларини мустаҳкамлаш ва режалаш.
Қурилиш ишилари бошланишдан олдин аэропорт майдонидаги геодезик тўр назоратдан ўтказилади. Бунда барча тўрлар қайтадан кўриб чиқилиб йўқолган ёки бузилган белгилар тикланади. Пикитаж тўри назоратдан ўтказилади.
Аэропорт лойиҳасини жойига кўчириш учиш-қўниш тасмасини (СУҚТ) ўқини режалашдан бошланади. СУҚТ ўқини режалаш эса аэропортларнинг геодезик тўрларига боғланиб, ўқнинг бошланғич ва охирги нуқталариниг жойидаги холатлари қутбий усулда энг яқин асосий квадратлар тўридан белгилаб олинади. СУҚТ бош ва охирги нуқталаридан пикетаж лента ва ўлчаш аниқлиги 15 ёки 30-секундлик теодолит билан олиб борилади. Барча ўлчаш ишларидаги ўртача квадратик хатолик 1:5000 ошмаслик талаб этилади.
Пикетаж ишларинг сўнгида вақтинчалик белгиланган қоровул қозиқлар ва нуқталар мукаммалига алмаштирилади. Бунда бетон моналитлардан ҳам фойдаланилади. Тупроқ ишларида ушбу белгиларнинг бузилишини ҳисобга олиб, СУҚТ ўқиинг ҳолати икки томон бўйлаб 50-75м масофада қўшимча белгилар билан кўрсатиб қўйилади. Аэродромнинг барча иншоатлари СУҚТ ўқиниг пикетаж қийматлари бўйича режаланади.
Режалаш ишлари 1:5000 маштабида бажарилган ижроя режалаш ва аэродромниг мустахкамланган ўқининг чизмаларини тузиш билан тугаланади.
Аэродром юзаларини вертикал текислаш ва грунт ҳажмини ҳисоблаш:
Аэродром юзаларини вертикал текислаш ва грунт ҳажмини ҳисоблаш:
Аэродромларни вертикал текислаш (вертикал планировка қилиш) ишлари худуднинг рельефи, аэродромларнинг синифи ва меьёрий ҳужжатларнинг талабига мос бўлишини, унда ҳаво кемаларининг учиб-қўниш хафсизлигини таьминлаши, майдон юзасидан ёмғир ва эриган қор сувларини қочириш шароитини яратишинини , шу билан бирга қурилишдаги грунтларни сифатини, ер ости сувларини сатҳи, чим қатламларини тарқалишини ва ҳ.о. эьтиборга олиниши талаб этади.
Ушбу лойиҳалаш жараёни ва лойиҳа юзасин чизма шаклидаги тайёрланган материалларини вертикал текислаш (вертикал планировка қилиш) ва чизма ва матнларини вертикал текислаш лойиҳаси деб юритилади.
Замонавий аэродромларни қуришда катта ҳажимдаги тупроқ ишларини бажариш, уларни жойидан –жойига кўчиришга тўғри келади. Грунт ҳажмини ҳисоблашда майдоннинг рельефи, иншоотларнинг тури , снифи ва лойиҳа босқичига кўра: горизантал кесимлар, ишчи баландликлар чизиғи бўйлаб, квадратлар ва бошқа усуллар қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |