Аэропортнинг бош режасини лойиҳалаш мавзусидаги курс ишини бажариш бўйича қўлланма
СУҚТнинг керакли узунлиги ва энини ҳамда учиш тасмалари элементларининг ўлчамларини маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда асослаш
Download 1.54 Mb.
|
Kurs ishi uchun uslubiy qo\'llanma
СУҚТнинг керакли узунлиги ва энини ҳамда учиш тасмалари элементларининг ўлчамларини маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда асослаш
СУҚТ ва учиш тасмасининг бошқа элементларининг режалаштириладиган ўлчамларини аниқлаш учун ҲКнинг 4-иловада берилган техник-учиш тавсифлари маълумотларидан фойдаланилади. Стандарт шароитларда СУҚТнинг узунлигини ҳисоблашда иккита ҳисобий схема кўриб чиқилади: Тезлик олиш жараёнида двигателлардан бири ишдан чиққан ҳолда ҲКнинг “учиши"; ҲКнинг қўниш ҳудудига киришда СУҚТнинг бошланишига 15 м баландлик билан яқинлашиб, пастлаб учиш траекторияси танланадиган “кўниши” ҲКнинг ҳисобий тури сифатида стандарт шароитларда СУҚТнинг керакли узунлиги тегишли ҳисобий схемада максимал бўлган 1-2 та самолёт қабул қилинади. Аэродром жойлашишининг ҳисобий (маҳаллий) шартлари (УҚТнинг ўртача бўйлама қиялиги, аэродромнинг денгиз сатҳига нисбатан баландлиги, ҳавонинг энг иссиқ ойидаги ҳарорат) тегишли ҳисобий коэффициентлар , , ни киритиш орқали ҳисобланади. “Учиш” схемаси учун СУҚТнинг керакли узунлиги қуйидаги формула ёрдамида аниқланади: (4) Бу ерда: – ҳисобий шароитларда СУҚТнинг керакли узунлиги. – стандарт шароитларда СУҚТнинг керакли узунлиги (4-илова) – СУҚТнинг ўртача бўйлама қиялигини ҳисобга олувчи ҳисобий коэффициент. , – ҳавонинг ҳарорати ва аэродромнинг баландлигини ҳисобга олувчи маҳаллий шароитларнинг ҳисобий коэффициенти. Коэффициентлар қуйидаги формула ёрдамида аниқланади: (5) (6) (I гурух ҲК учун) (7) (II ва III гурух ҲК учун) (8) Бу ерда: – июлда соат 13-00 даги ўртача ҳарорат; – аэродромнинг денгиз сатҳига нисбатан баландлиги; – СУҚТнинг ўртача бўйлама кесими. “Қўниш” схемаси учун СУҚТнинг керакли узунлиги қуйидаги формуладан топилади: – ҳисобий шароитларда қўниш учун СУҚТнинг керакли узунлиги; – стандарт шароитлардаги СУҚТ узунлиги (4-илова) – бир вақтнинг ўзида ҳавонинг ҳисобий ҳарорати ва аэродромнинг жойлашиш баландлигини ҳисобга олувчи тузатиш коэффициенти. коэффициент қуйидаги фойрмула ёрдамида аниқланади: (9) Бу ерда: – аэродромнинг жойлашиш баландлигига кўра, 4-жадвал бўйича қабул қилинадиган ҳаво босими (мм) Иккита схема бўйича СУҚТнинг керакли узунлигини юқорида ҳосил қилинган қийматларини таққослаб, ҳисобий қиймат сифатида СУҚТ узунлигининг энг катта қиймати қабул қилинади. СУҚТнинг қўшимча узунлиги асосий узунликнинг (0,78-0,73) қисмини, грунтли УҚТнинг узунлиги эса СУҚТнинг узунлигидан 10 % кўп қисмини ташкил этади. Аэродром синфига кўра ГУҚТнинг меъёрий қиймати 5-жадвал бўйича қабул қилинади. Учиш тасмаси элементларининг меъёрий қийматлари аэродром синфлари бўйича аниқланади, уларнинг қийматлари 6-жадвалда келтирилган. 5-жадвал
6-жадвал
СУҚТнинг ҳисобий узунлигини ва тегишли энини аниқлаб, СУҚТнинг майдони ҳисоблаб чиқилсин ва СУҚТнинг схемаси тақдим қилиниб, СУҚТ узунлигининг стандарт ва ҳисобий қийматлари кўрсатилсин. (2-расм) 2-расм. Учиш тасмасининг схемаси учиш-қўниш тасмаси (УҚТ), 2- чекка тормозланиш тасмаси (ЧТТ) Download 1.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling