Аэропортнинг бош режасини лойиҳалаш мавзусидаги курс ишини бажариш бўйича қўлланма


Базавий ҲК учун туриш (сақлаш) жойлари сонини аниқлаш


Download 1.54 Mb.
bet10/10
Sana20.11.2023
Hajmi1.54 Mb.
#1789938
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Kurs ishi uchun uslubiy qo\'llanma

Базавий ҲК учун туриш (сақлаш) жойлари сонини аниқлаш.

Базавий самолётларнинг сони (самолётларнинг базавий сони топшриқда берилган) 10-жадвалга асосан топилади:


10-жадвал

ҲК гуруҳи

Аэропорт синфи

I

II

III

IV

V

I

10-20

5-10

-

-

-

II

20-30

15-20

5-15

0-5

-

III

15-0

10-15

15-20

5-15

0-5

IV

-

-

-

35-40

0-35

Жами

45-50

30-45

20-35

40-60

0-40

Туриш жойлар (ТЖ) сони базавий ҲК нинг ҳар бир гуруҳи учун алоҳида, қуйидаги формула орқали топилади:



Бу ерда:
– сақлаш жойи сони;
– базавий ҲКнинг сони, аэропорт синфиги кўра аниқланади;
– ҲКнинг ювиш майдончаларидаги туриш дойлари сони;
– меъёрига етказиш ишларига мўлжалланган майдончадаги ТЖ лар сони;
– ангардаги ТЖ сони;
– перрондаги ТЖ сони.


, ларнинг қийматлари қууйидаги жадвал асосида аниқланади:
11-жадвал

Кўрсаткичлар

Аэропорт синфи

I

II

III

IV

V



3

3

2

1

0-1



4

4-3

3-2

1-2

0-1



5-3

4-3

3-2

1-2

0-1



      1. Махсус вазифадаги майдончаларнинг майдонини аниқлаш

Махсус вазифадаги майдончаларга қуйидагилар киради:

  • Вақтинчалик туриш жойи ва ҲК ни шатакчи ёрдамида манёврлаш учун мўлжалланган ангаролди майдони;

  • Ангарда техник хизматдан ўтказилган ҲК учун меъёрига етказиш ишлари майдончаси;

  • Авиатаъмирлаш устахоналари ёки доклар яқинида жойлашадиган, ҲК ни ювиш майдончаси;

  • Махсус машиналар ва перрон механизацияси тўхташ жойлари учун, перроннинг ТЖ яқинида жойлашадиган майдонча;

  • ҲК двигателларини олдиндан ишга тушириш ва синаб кўриш, шатакчиларни тиркаш ва узиш, самолётни юргизиб келишдан олдин ижро старти учун кутишга мўлжалланган стартолди майдончалари.

Махсус майдончалар учун, аэропортларнинг синфлари бўйича майдонларнинг меъёрий қийматлари 12-жадвалда келтирилган:
12-жадвал

Махсус майдончалар

Аэропорт синфи

I

II

III

IV

V

Ангаролди майдони, минг. м2

34-39

32-34

19-21

5-12

0-5

Меъёрига етказиш ишлари учун, минг. м2

20-28

18-22

10-12

5-10

0-5

ҲКни ювиш учун, минг. м2

12

12

8

8

0-4

Махсус машиналар ва перрон механизацияси учун, минг. м2

4,5

3,5

2,5

0,75

0,35

Стартолди майдонлари, минг. м2

36-48

24-36

16-24

8-16

-




    1. Аэропортнинг техник-хизмат худудидаги бинолар ва иншоотларнинг режалаштирилган параметрларини асослаш.

Техник хизмат ҳудуди (ТХҲ) автомобиллар кириб келадиган асосий йўл (темир йўл) томондан бевосита аэродром чегараси яқинида, мавжуд муҳандислик тармоқлари, сув, иссиқлик, энергия ва газ таъминотларини ҳамда энг яқин аҳоли пунктларига ижтимоий-маданий хизмат кўрсатиш системаларидан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилади.


Техник хизмат ҳудуди қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Йўловчилар комплекси (аэровокзал-терминаллар);

  • юклар комплекси (юкомбори);

  • ҲКга техник хизмат кўрсатиш комплекси (ангар);

  • аэропортнинг авиаёнилғи таъминоти комплекси (ЁММ);

  • аэродром хизмати базаси; қўшимча вазифадаги бинолар ва иншоотлар.

Кўрсатиб ўтилган комплексларидаги қурилиш майдончалари, бинолар ва иншоотларнинг ҳажми шу иншоотларнинг ўтказиш қобилияти, “тиғиз” пайтда, бир суткада ҲКнинг харакатланиши жадаллигидан келиб чиқиб, авиаташишларнинг нотекислик омили, ҲКнинг рўйхатдаги сони, транзит ҲК тури ва уларнинг тавсифларини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Ер устида хизмат кўрсатиладиган ТХҲ нинг асосий бино ва иншоотлар аэродром перронига туташадиган линияда жойлаштирилади.



      1. Аэровокзал майдонини ҳисоблаш

Аэровокзал – аэропортнинг йўловчилар комплексидаги асосий бино бўлиб, бу комплексга аэровокзалдан ташқари қуйидагилар киради: аэропортни бошқариш биносининг қўниш иншоотлари, меҳмонхона, профилакторий, бортни овқат билан таъминлаш цехи, ошхона, ўтиш эстакадаси, диспетчерлик пункти, вокзалолди майдони, транспорт воситаларининг туриш жойлари ва х.к.
Аэровокзалдан (терминал) учиб кетадиган, учиб келадиган, транзит, трансфер йўловчиларга хизмат кўрсатиш шунингдек, келувчиларни кутиб олувчи ва кузатиб қўйувчи кишилар фойдаланиш мумкин. Аэровокзал худудининг жами майдони қуйидагилардан келиб чиқиб, тахминан аниқланади: “тиғиз” пайтида аэровокзалнинг лойиҳавий ўтказиш қобилияти; битта йўловчига тўғри келадиган, 20 м2/пасс., деб қабул қилинадиган солиштирма майдони; хизмат хоналарининг майдонини ҳисобга олувчи коэффициент, унинг қиймати аэропорт классига кўра 13-жадвалдан аниқланади:
13-жадвал

Аэропорт синфи

I

II

III

IV

V

Кпр

3

2,5

2

1

1



2)



      1. Юк омборининг майдонини ҳисоблаш.

Юк омбори юкларни қабул қилиш, сақлаш ва бериш учун мўлжалланган ҳудуд ҳисобланади. Юк омбори аэровокзалдан 100 м дан кам бўлмаган масофада, СУҚТ га нисбатан ва шаҳардан кириб келадиган асосий йўл томондан аэродромга туташадиган марказий зонада жойлаштирилади.


Юк омборининг керакли сиғими юк ташишларнинг суткалик ҳажмига ва юкларни сақлаш муддатларига кўра қуйидаги формула бўйича қабул қилинади:

Бу ерда
– юк омборининг керакли сиғими (тонна);
– юк ташишнинг йиллик ҳажми (тонна) (1-жадвал);
Т – юкларни сақлашнинг 2 суткага тенг бўлган меъёрий қиймати (I-III синф аэропортлар учун);
1 тонна юк учун майдоннинг щртача қиймати 2,5 м2/т га тенг.
Юк омбори майдони қуйидаги формула бўйича аниқланади:
2)
Юк омборининг майдони автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриши ва харакатланиши учун қуйидагича бўлиши керак:
I-II синф учун – 5000 м2;
III-IV синф учун – 3500 м2.













Download 1.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling