Аэропортнинг бош режасини лойиҳалаш мавзусидаги курс ишини бажариш бўйича қўлланма
Download 1.54 Mb.
|
Kurs ishi uchun uslubiy qo\'llanma
- Bu sahifa navigatsiya:
- Курс ишининг мазмуни
Умумий қоидалар
Курс ишининг мақсади “Аэропортнинг бош режасини лойиҳалаш” курс ишинини бажаришдан мақсад – талабалар олган билимларини мустаҳкамлаш ва аэропортнинг бош режасини лойиҳалаш бўйича умумий масалаларни, мустақил авиаташишларга ер усти хизмат кўрсатувчи авикомпаниялар сифатида ҳал қилиш кўникмаларига эга бўлишдан иборат. Курс ишини бажариш давомида талаба авиаташишларнинг ер устида таъминланишининг бутун комплексини, аэропортнинг ҳамма систеемаси фаолиятини, ҳаво кемалари, авиайўловчилар, юк жўнатувчилар ва бошқа мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича ишлаб чиқариш жараёнлари технологиясини аниқ тасаввур қилишлари, шунингдек, ўтказиш қобилиятини ва тегишли синфдаги аэропорт бинолари ва иншоотларининг керакли қувватини тўғри ва асосли ҳисоблай олишини намоён қилиши лозим. Курс ишининг мазмуни Курс иши 4 та схемаси бўлган тушунтириш хати ва аэропорт бош режасининг график материал чизмасидан иборат. Курс иши тушунтириш хати ва чизма бўлимлари бўйича қуйидаги вазифаларни бажаришни ўз ичига олади: Кириш; Бошланғич маълумотлар; Аэропортнинг берилган синфини тасдиқлаш; Аэродром синфини аниқлаш; Аэропортнинг турли вазиятларга мўлжалланган режаси; Сунъий учиш-қўниш тасмаси (СУҚТ) сонини асослаш; Худуддаги учиш-қўниш тасмаларини ориентирлаш; Аэродром элементларининг режалаштирилган параметрларини асослаш (маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда СУҚТнинг керакли узунлиги, эни ва учиш тасмасининг ўлчамлари; руллаш йўллари (РЙ)нинг сони ва умумий майдони; ҳаво кемаларининг туриш жойлари (ТЖ) нинг керакли сони, ҲКнинг перрон (П)да жойлаштириш схемасини танлаш ва перрон майдонини ҳисоблаш; ҲКни сақлаш учун туриш жойларининг сонини аниқлаш; махсус вазифадаги майдончаларнинг сони ва майдонини аниқлаш) Аэропортнинг техник хизмат кўрсатиш ҳудудидаги бино ва ииншоотларнинг режалаштирилган параметрларини асослаш (йўловчилар терминали, аэровокзал майдонини аниқлаш; юк терминали юк омбори майдонини аниқлаш; авиация техник базаси – ангар майдонини аниқлаш; йқиилғи-мойлаш материаллари билан, авиаёнилғи таъминоти комплекси омборининг умумий сиғимини ҳисоблаш; аэродром хизмати базаси майдонини аниқлаш; қўшимча вазифадаги бинолар ва иншоотларни бош режага киритиш) Ҳавода харакатланишни бошқариш (ҲҲБ), радионавигация ва ҲКнинг қўниш, аэродромнинг ёруғлик техникаси ускуналари объектлари (бош режага киритиш) Аэродромнинг сунъий қопламалари (бош режада ажратиб ккўрсатиш) Аэропорт ҳудудини ободонлаштириш ва жихозлаш объектлар (бош режага китириш) Аэропорт бош режасининг график материал чизмаси Хулоса Адабиётлар Download 1.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling