Сунъий учиш-қўниш тасмалари (СУҚТ) сонини асослаш
СУҚТнинг керакли сони “пик” пайтда ҲКларининг учиш-қўниш амаллари (УҚА)нинг жадаллигига ва якка СУҚТнинг ўтказиш қобилиятига боғлиқ. Якка СУҚТ ёки СУҚТ системасининг ўтказиш қобилияти - учиш-қўниш амалларининг бир соатдаги максимал жадаллиги - дан кўп бўлиши керак. Якка УҚТ ўтказиш қобилиятининг меъёрий қиймати – 30 УҚА/соат га тенг деб олинади.
Аэропортдаги учиш-қўниш амалларининг хавфсизлиги ва мунтазамлилигини таъминлаш учун битта СУҚТ етарлилиги ҳақида хулоса қилинсин.
Худудда учиш-қўниш тасмаларини ориентирлаш
Аэродромдан йил давомида фойдаланиш, яъни ҳаво кемаларининг учиш ва СУҚТга қўниш ҳавфсизлигини таъминлаш учун СУҚТнинг шамолдан тушадиган юкламаси коэффициенти (ШЮК) аниқланади. ШЮК – шамолларнинг такрорланувчанлик қиймати бўлиб, унда шамол тезлигининг меъёрдаги ён ташкил этувчиси (% да) маълум турдаги ҳаво кемаси учун тезлигининг рухсат этилган меъёрий қийматидан ошмайди.
СУҚТнинг талаб қилинадиган минимал шамолдан тушадиган юкламаси А, Б, В синфли аэродромлар учун шамол тезлигининг меъёрдаги ён ташкил этувчиси 12 м/с бўлган ҳолатда – 98 %.
Курс ишида ушбу шарт УҚТ шамоллар йўналишини кўрсатадиган қабул қилинган йўналишда (Ш, Ж, Ш, Ғ, ШШ, ШҒ, ЖШ, ЖҒ) ориентирланган ҳолатда бажарилган ҳисобланади.
Шамоллар йўналишини кўрсатувчи схеманинг бошланғич йўналиши СУҚТ йўналиши бўйича мўлжалга олинсин.
Аэродром элементларининг режалаштириш параметрларини аниқлаш
Аэропорт ҳудуди функционал-технологик вазифасига кўра шартли равишда аэродром ҳудуди ва техник хизмат кўрсатиш ҳудуди (ТХҲ) га ажратилади. Уларда жойлашган бино ва иншоотлар эса асосий ва қўшимча ишлаб чиқариш вазифасидаги иншоотларга ажратилади.
Аэродром худудига қуйидагилар киради:
Учиш тасмаси (СУҚТ)
Руллаш йўллари (РЙ, МРЙ ва қўшимча йўллар)
Перрон (П), туриш жойлари (ТЖ), ҳаво кемаларининг сақлаш жойлари (СЖ)
Махсус вазифадаги майдончалар
Аэронавигация ускуналари.
Do'stlaringiz bilan baham: |