Аэропортнинг бош режасини лойиҳалаш мавзусидаги курс ишини бажариш бўйича қўлланма


Download 1.54 Mb.
bet5/10
Sana20.11.2023
Hajmi1.54 Mb.
#1789938
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Kurs ishi uchun uslubiy qo\'llanma

1

2

3

4

5

6

7

8

I

10000-7000

105/15 и более

60-80/90-110

10-15

60-65

30-20



II

7000-4000

65/10-105/15

40-70/60-100

5-10

60-75

35-15



III

4000-2000

35/5-65/10

40-50/40-70



30-45

45-40

25-15

IV

2000-500

12/2-35/5

15-40/30-60



0-15

50-55

50-30

V

500-100

6/1-12/2

5-20/10-30





45-50

55-50

Аэропортнинг берилган классини тасдиқлаш вариант маълумотларидан келиб чиқиб (1) ва (2) формулалар ёрдамида аниқланади.
(1)
Бу ерда:
– ПИК пайтдаги йўловчилар жадаллиги, одам.
– ПИК пайтдаги ҲК учиш-қўниш амалларининг бир соатдаги жадаллиги (топшириқ вариантида бор)
– ҲК сидаги ўриндиқлар сони (4-Илова)
– йўловчилар ўриндиқларининг бандлик коэффициенти.
(2)
Бу ерда:
– йўловчиларга хизмат кўрсатишинг йиллик ҳажми, одам.
8760 – бир йилдаги соатлар сони
, – аэропортлардаги учиш-қўниш амаллари сони ўзгаришини суткалик ва соатлик коэффициентлари. ва нинг қийматлари бошланғич маълумотлар, аэропорт синфи ва аэропорт жойлашган ҳудуд бўйича аниқланади.
Аэропорт жойлашган ҳудуд тавсифи:

  • Совуқ иқлим – июль t13 20 ;

  • Мўтадил ва илиқ иқлим – июль 21 t13 25 ;

  • Курорт зонаси – июль t13 25 .

Аэропортлар жойлашган ҳудудлар бўйича ва нинг қийматлари 2-жадвалда келтирилгган.

Аэропорт синфи

Ҳудудлар бўйича ва нинг қийматлари

Совуқ иқлим

Мўтадил ва илиқ иқлим

Курорт зонаси













I

1,8

1,6

1,8

1,7

2,0

1,8

II

2,0

1,6

1,8

1,7

2,0

1,9

III

2,2

1,7

2,0

1,8

2,3

2,0

IV

2,4

1,8

2,2

1,9

3,2

2,1

V

3,0

1,9

3,4

2,0

3,6

2,2



нинг олинган қийматларидан келиб чиқиб, 1-жадвал бўйича аэропорт синфи аниқлансин. Кейинги ҳисоблар аэропортнинг ҳисобий синфи бўйича бажарилади.

    1. Аэродром синфини аниқлаш

Аэропортнинг асосий элементи аэродром ҳисобланади. Аэродром ҳаво кемаларининг ҳавфсиз учиши, қўниши, югириб бориши, тўхтаб туриши ва сақланишини таъминлаш учун мўлжалланган. Аэродромнинг асосий элементи учиш-қўниш тасмаси (УҚТ) бўлиб, унинг узунлиги шу аэропортда фойдаланиладиган учиш-қўниш тасмаларининг хавфсизлигини таъминлаши керак.
Аэродром синфи СУҚТ синфи бўйича белгиланадаи, у стандарт шароитларда СУҚТнинг керакли узуннлиги бўйича аниқланади. (3-жадвал) Маълум турдаги ҲК учун УҚТнинг керакли узунлиги унинг учиш-қўниш тавсифи ҳисобланади, у стандарт шароитларда учиш ва қўниш схемалари учун ҲКларининг учиш синовларида аниқланади (4-илова)
Стандарт шароитлар:

  • Жуда қуруқ ҳаво;

  • Ҳаво ҳарорати , соат 13-00 да июлда

  • Атмосфера босими

  • Ҳавонинг тинч ҳолати – сокин

  • СУҚТнинг юзаси – горизонтал ва қуруқ

СУҚТнинг синфига кўра аэродромлар 6 та синфга бўлинади ва улар А, Б, В, Г, Д, Е ҳарфлари билан белгиланади.
СУҚТнинг ва грунтли УҚТнинг узунлиги аэродром синфи бўйича қуйидагича бўлади (3-жадвал)

Кўрсаткич

Аэродром синфи

А

Б

В

Г

Д

Е

Стандарт шароитларда СУҚТнинг энг кичик узунлиги, м

3200

2600

1800

1300

1000

500

ГУҚТнинг энг кичик узунлиги, м

3500

2860

1980

1430

1100

550

Ҳар хил турдаги ҲК учун стандарт шароитларда СУҚТнинг минимал узунлиги 4-иловада берилган. Аэродром синфини аниқлаш учун ҲКнинг ҳисобий тури аниқланади. Ҳаво кемасининг ҳисобий тури – бу стандарт шароитларда шу аэропортда фойдаланилаётган ҳамма ҲК паркига нисбатан СУҚТнинг энг катта узунлиги талаб қилинадиган ҳаво кемасидир. Ҳаво кемаларининг ҳисобий тури ва унинг учиш-қўниш тавсифлари (4-илова) ва қийматлари (3-жадвал) бўйича аэродром синфи аниқланади.



    1. Аэропортнинг турли вазиятларга мўлжалланган режаси

Аэродромга яқин ҳудуд ичида хавфсиз манёврларни ва йўловчиларни шаҳарлар ва аэропорт орасида қулай ташиш-алоқаларини таъминлаш, элтувчи автомобиль ва темир йўллар, асосий мухандислик коммуникацияларини лойиҳалаш мақсадида, шунингдек, аэропортни келажакда ривожлантириш учун ҳудудни захира қилиб қўйиш мақсадида аэропортнинг бош режаси жойнинг турли вазиятларга мўлжалланган режаси асосида ҳал этилади.
Аэропортнинг турли вазиятларга мўлжалланган режаси 1:200000 масштабда ишлаб чиқилади. Унга қуйидагилар қайд этилади: аэропорт районидаги жойнинг вазияти (ажратилган ҳудуд чегаралари, рельеф, ўсимликлар, қишлоқ хўжалик ер-мулклари, алоҳида турадиган иншоотлар ва уларнинг баландлиги, мавжуд автомобиль ва темир йўллари, электр узатиш линиялари ва б.); учиш тасмаси ва техник хизмат кўрсатиш ҳудуди чегаралари; аэродром яқинидаги ҳудуднинг, ҳаводан келиб қўнадиган йўлларнинг чегаралари, ҳавода харакатланишни бошқариш, радионавигациия ва қўниш объектлари, лойиҳаланган автомобиль ва темир йўллар ва уларнинг бошқа йўлларга туташадиган жойлари, мавжуд ва лойиҳаланаётган сув олиш ва чиқариш иншоотлари, оқова сувлар чиқариб юбориладиган, тозалаш иншоотлари, сув таъминоти ва канализация жойлари, эелектр таъминоти иншоотлари, иссиқлик ва газ таъминоти трассалари, электр узатиш линиялари жойлашган жойлар, ҳимоя-санитария зоналари, аэропортни ривожланиши учун унинг захира ҳудудлари.
Турли вазиятларга мўлжалланган режа аэропортнинг барча ташкил этувчи элементларининг мавжуд ҳудуд ва ҳаводан келиб қўнадиган йўлларга нисбатан жойлашувини аниқлайди. Бундай режага асосий СУҚТнинг жойлашиши йўналишини аниқлайдиган, шамоллар йўналишини кўрсатадиган схема киритилади. Аэропортнинг турли вазиятларга мўлжалланган схемаси намунаси 1-расмда келтирилган.

1-расм. Аэропортнинг вазиятлар режаси.
1-лойиҳаланаётган электр узатиш линияси (ЭУЛ), 2-узоқ масофаларга мўлжалланган радионавигация қурилмалари, 3-кабел орқали ўтказилган ЭУЛ, 4-автомобиль йўли, 5-яқин масофаларга мўлжалланган радинавигация қурилмалари, 6-темир йўл, 7-аэродром, 8-техник хизмат кўрсатиш ҳудуди, 9-завод қувури (тўсиқ), 10-ҳаводан кели қўнадиган йўллар режаси, 11-жойнинг горизонтал чизиғи ва баландлиги, 12-ўрмон худуди, 13-бутазор, 14-турар жой ҳудуди.
Турли вазиятларга мўлжалланган режа схемаси курс ишининг варианти бўйича ишлаб чиқилсин, аэропортнинг жойлашиши бўйича хулоса чиқариш.


    1. Download 1.54 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling